5234100 – Рақамли иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

Рақамли иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

Таълим дастури ҳақида маълумот:

Таълим йўналиши номи, шифри: 5234100 – Рақамли иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

Таълим дастури давомийлиги: 4 йил

Жами кредитлар миқдори: 240

Таълим тури: Бакалавр

Квалификация: Иқтисодчи

Таълим тили: ўзбек, рус, инглиз

Ўқув режа: www.tsue.uz

Академик календар: Университетда ўқув йили қоида тариқасида 1-курс талабалари учун  ўқув йилининг 3-ҳафтасидан 2, 3 ва 4-курс талабалари учун эса ўқув йилининг 2-ҳафтасидан бошланади ва ўқув жараёни  йиллик 30 ҳафтани ташкил этади, жумладан 15 ҳафта кузги, 15 ҳафта баҳорги семестрлар учун. Қишки таътил 1-курс талабалари учун ўқув йилининг 18,19, 23, 24-ҳафталарида 2, 3, 4-курс талабари учун эса 17, 18,19, 23, 24-ҳафталарида бўлиб ўтади. Ўқув йилининг 20, 21  ва 22-ҳафталари қишги семестр учун якуний назоратларни топшириш учун ажратилган. Баҳорги семестр қоида тариқасида ўқув йилининг 25-ҳафтасидан бошланади. Ўқув йилинининг 40, 41 ва 42-ҳафталарида баҳорги семестр учун якуний назоратлар бўлиб ўтиши режалаштирилган. 1-3 курс талабалари учун ўқув йилининг 43-52-ҳафталари ёзги таътил учун ажратилган. 4-курс талабалари учун ўқув йилининг 32-35-ҳафталарида битирув малакавий амалиёт ўташи, 36-38-ҳафталар эса якуний назоратларни топшириш учун ажратилган. 4-курс талабалари учун ўқув йили 39-42-ҳафталарда битирув малакавий ишини ҳимоя қилиш билан якунланади.

Қабул талаблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тест синовлари орқали амалга оширилади ва жами 25 та шу жумладан 0 грант ва 25 та тўлов шартномаси асосида абитуриентлар талабалар сафига қабул қилинади. Тест синовлари фанлар мажмуаси ва баҳолаш мезонлари қуйидагича:

математика фанидан жами 30 та савол бўлиб, ҳар бир тўғри жавобга 3,2 балл берилади. Мазкур фандан тўпланиши мумкин бўлган умумий балл 96 баллни ташкил этади.

чет тили фанидан жами 30 та савол бўлиб, ҳар бир тўғри жавобга 3,1 балл берилади. Мазкур фандан тўпланиши мумкин бўлган умумий балл 93 баллни ташкил этади.

Умумий тест синовларидан тўпланиши мумкин бўлган максимал балл 189 баллни ташкил этади. Чет тилидан ўтказиладиган тест синовларидан озод этиш ва ушбу фандан максимал балл олиш учун чет тилларини билиш бўйича сертификатлар даражалари қуйидагича бўлиши талаб этилади:

CEFR миллий сертификати бўйича – В2 ва ундан юқори;

IELTS сертификати бўйича – 5,5 (бунда writing модулидан 5,5 балл) ва ундан юқори;

TOEFL сертификати бўйича – 72 балл;бошқа тиллар бўйича тегишли миллий ва халқаро сертификатлар – В2 ва ундан юқори.

Тўлов шарнома суммаси:

2020-2021 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун – 8 216 937,0 сўм; хорижий фуқаролар учун – 15 013 193,0 сўм  миқдорлари белгиланган.

Стипендия: 5 136 000,0 сўм

Ушбу миқдорлар таркибида талабага бир йиллик стипендия тўлаш билан боғлиқ харажатлар кўзда тутилмаган. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорлари ўзгарганда тўлов-контракт қиймати миқдорлари мос равишда ўзгаради.

Таълим йўналиши объекти: жамият, давлат ва шахс ҳамда хўжалик фаолияти субъектларининг рақамли иқтисодиёт жараёнларидаги фаолиятларини таъминлаш ҳамда ривожлантириш истиқболини белгилаш, турли тармоқ ва соҳаларнинг хўжалик юритувчи субъектлари, молия, кредит ва суғурта муассасалари, давлат ҳамда маҳаллий ҳокимият органлари, академик ва тармоқ илмий тадқиқот ташкилотларининг рақамли иқтисодиёт ва молия жараёнларини рақамлаштириш, ишлаб чиқариш, иқтисодий ва аналитик – таҳлилий хизматлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотларда электрон ҳужжат алмашинуви, жисмоний ва юридик шахсларга хизмат кўрсатиш учун электрон тижорат тизимларини, шунингдек, тармоқлар ва соҳалар бўйича рақамли иқтисодий фаолиятни рақамли иқтисодиётнинг технологияларини қўллаш орқали ривожлантириш, бизнес жараёнларини рақамлаштириш, рақамли иқтисодиёт инфратузилмасини ташкил этиш ва ахборот хавфсизлиги таъминлаш жараёнларини ўргатиш.

Таълим жараёни якунида кутилаётган натижалар (кўникма, қобилият, имконият). Битирувчилар қуйидаги малакага эга бўлишлари керак:

Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш фаолиятида:

-миллий иқтисодиётнинг тармоқ ва соҳалари бўйича товар ишлаб чиқариш  ва хизмат кўрсатиш фаолиятини рақамлаштириш ишларини режалаштириш ва бажариш;

-тармоқлар ва соҳалар бўйича ишлаб чиқариш жараёнларини амалга ошириш учун зарур бўлган замонавий ахборот коммуникацион ва инновацион технологияларни жорий этиш;

-рақамли иқтисодиёт бўйича лойиҳавий ва дастурий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

-замонавий дастурлаш тилларидан фойдаланган ҳолда ахборотларни қайта ишлашнинг намунавий технологик жараёнларини ишлаб чиқиш ва рақамлаштириш;

-ижтимоий-иқтисодий ахборотларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ахборот тизимларида ташкилий-бошқарув қарорларнини асослаш;

-рақамли иқтисодиётнинг асоси бўлган муаммолар билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш, рақамли иқтисодиётга ўтиш механизмларини ишлаб чиқиш;

-“Катта ҳажмдаги маълумотлар” (Big data) базасини шакллантириш ва таҳлил қилиш;

-булутли технологиялар, молиявий технологиялар, буюмлар интернети, сунъий инттелект, виртуал воқеълик ва блокчейн технологиялардан фойдалана олиш;

-тармоқлар ва соҳалар бўйича ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналари рақобат стратегияларини ишлаб чиқиш.

Иқтисодий ҳисоб-китоб фаолиятида:

-рақамли иқтисодиётни белгиловчи иқтисодий ва ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар ҳисоб-китоби учун зарур бўлган бирламчи маълумотларни йиғиш, сақлаш ва қайта ишлаш;

-ҳаракатдаги меъёрий-ҳуқуқий базада келтирилган андозали услуб асосида иқтисодий ва ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар ҳисоб-китобини рақамлаштириш;

-турли мулк шаклларига тегишли, турли тармоқ ва соҳаларнинг хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти иқтисодий бўлимларини ишлаб чиқиш ва рақамлаштириш;

-давлат ва шахс ҳамда хўжалик фаолияти субъектлари иқтисодий фаолиятини рақамлаштириш;

-давлат ва шахс ҳамда хўжалик фаолияти субъектларининг рақамли иқтисодиёт инфратузилмасини ташкил этиш

-ечилаётган илмий муаммолар ва топшириқларнинг концептуал ҳамда рақамли моделларини ишлаб чиқиш ва илмий-тадқиқот натижалари бўйича тавсиялар ҳамда рақамли ишланмаларни амалиётга татбиқ этиш. Таҳлилий, илмий тадқиқот фаолиятида:

-рақамли иқтисодиётни таъминлаш юзасидан аниқ иқтисодий ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун зарур бўлган ахборот маълумотларини излаш, тўплаш ва таҳлил қилиш;

-иқтисодий маълумотлар тўпламини қўйилган топшириққа асосан қайта ишлаш, таҳлил қилиш, баҳолаш, олинган натижаларни қиёслаш ва асосланган хулосаларга келиш;

-мутахассислик фаолияти соҳасига тегишли тадқиқ этилаётган жараёнлар, ҳодисалар ҳамда объектларни стандарт назарий, рақамли ва эконометрик моделларини тузиш, таҳлил қилиш ва олинган натижаларни қиёслаш;

-замонавий ахборот-коммуникацион технологиялар ёрдамида ҳисоботлар ва ахборотлар шарҳини тайёрлаш;

-статистик кузатишлар, электрон сўровлар, анкета сўровлари ва уларнинг бирламчи натижаларини қайта ишлаш ва хулоса бериш;

-рақамли трансформациянинг ижобий ҳамда салбий оқибатларини аниқлашда иштирок этиш, ишлаб чиқилган дастурий таъминотларни хаётга татбиқ этиш бўйича таклифлар ва чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

-электрон бизнес лойиҳаларининг иқтисодий самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Ташкилий-бошқарув фаолиятида:

-қабул қилинадиган қарорларни рақамли иқтисодиётга мослаштириш;

-рақамли иқтисодиёт шароитида ижтимоий-иқтисодий ахборотларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ахборот тизимларида ташкилий-бошқарув қарорларнини асослаш;

-ташкилий-бошқарув жараёнида бажарилган ишларни рақамлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

-рақамли иқтисодиётни таъминлаш учун ташкил этилган жамоа ва гуруҳларни тезкор равишда бошқариш;

-турли мулк шаклларига тегишли, турли тармоқ ва соҳаларнинг хўжалик юритувчи субъектлари ахборот технологиялари хизматларини кўрсатиш бўлимлари фаолияти бошқарувини ташкил этиш ва такомиллаштириш қобилиятларига эга бўлиши лозим.

Қайси сохаларда ишласа бўлади:

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда унинг таркибидаги ташкилотлар, Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва улар қошидаги ташкилотлар, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва унинг ҳудудий бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича Давлат қўмитаси ва таркибидаги ташкилотлар, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги муассасалар, илмий, техникавий ва технологик масалалар билан боғлиқ академик, илмий тадқиқот муассаса ва ташкилотлар ва бошқалар, турли мулк шаклларига тегишли, турли тармоқ ва соҳаларнинг хўжалик юритувчи субъектлари, молия, кредит ва суғурта муассасалари, давлат ва маҳаллий ҳокимият органлари, академик ва тармоқ илмий тадқиқот ташкилотлари. Шунингдек, давлат ҳамда хусусий хўжалик субъектларининг ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш жараёнлари, ассоциациялар, корпорациялар, концернлар, холдинг, тижорат банклари, ишлаб чиқариш бирлашмаларининг рақамли иқтисодиётдаги ўзаро муносабатлари; турли мулк шаклидаги корхоналар иқтисодий фаолиятини рақамлаштириш ва уларни бошқариш, электрон тижорат соҳасидаги корхона/ташкилотларни яратиш ва ривожлантириш усуллари ҳамда воситалари, бизнесни бошқаришда ахборот тизимлари ва ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш жараёнлари.

Дастур учун масъул шахс:

Рақамли иқтисодиёт ва ахборот

технологиялари кафедраси мудири

 М.Абдуллаев

Таълим йўналиши фанлари à

 

 

Биринчи босқич   

Асосий фанлар

APPMAT16 Амалий математика 1 (6 ECTS)

ECONOM6 Иқтисодиёт (6 ECTS)

ICTECO6 Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари (6 ECTS)

APPMAT26 Амалий математика 2 (6 ECTS)

FORLAN16 Хорижий тил (12 ECTS)

HISET4 Иқтисодий таълимотлар тарихи (4 ECTS)

LANGUA4 Рус тили (4 ECTS)

LANGUA4 Ўзбек тили (4 ECTS)

PHILOS4 Фалсафа (4 ECTS)

BUSLAW6 Бизнес ҳуқуқи (6 ECTS)

Танлов фанлар

CRETHI6 Креатив фикрлаш (6 ECTS)

STATEC6 Стартап технологиялар (6 ECTS)

BUSINT6 Бизнес Интеллект (6 ECTS)

Иккинчи босқич

Асосий Фанлар

STATIS6 Статистика (6 ECTS)

INTECO6 Эконометрикага кириш (6 ECTS)

MANACC6 Бошқарув ҳисоби (6 ECTS)

MICROE6 Микроиқтисодиёт (6 ECTS MACROE6 Макроиқтисодиёт (6 ECTS)

DIGECO6 Рақамли иқтисодиёт (6 ECTS)

BUSIS6 Бизнес ахборот тизимлар (6 ECTS)

Танлов Фанлар

STRMAN6 Стратегик бошқарув (6 ECTS)

COMNET6 Компютер тармоқлари (6 ECTS)

FORLAN26 Хорижий тил 2 (инглиз, француз, немис, корейс) (6 ECTS)

BEHECO6 Ҳулқ-атвор иқтисодиёти (6 ECTS)

FOOIT6 Озиқ-овқат саноати технологияси (6 ECTS)

 

 

 

 

 

 

Учинчи босқич       

Асосий фанлар

NETBUS6 Бизнес тармоқлар (6 ECTS)

INFSSG6 Ахборот тизимлари стратегияси ва бошқарув (6 ECTS)

BUSIT6 Бизнес ахборот технология (6 ECTS)

INFSSD6 Ахборот тизимлар ечимлари ва лойиҳалаш (6 ECTS)

DIGBDI6 Рақамли бизнес лойиҳа ва инновацияси (6 ECTS)

INTTHI6 Буюмлар интернети (6 ECTS)

Танлов фанлар

BIGDAM6 «Big data» таҳлилаш усуллари (6 ECTS)

DIGMAR6 Рақамли маркетинг (6 ECTS)

DESTDS6 Лойиҳа яратиш ва рақамли стартап (6 ECTS)

EBUSSYS6 Электрон бизнес тизимлари (6 ECTS)

COMSS6 Компютер тизими хавфсизлиги (6 ECTS)

NUMCOM6 Рақамли ҳисоблаш (6 ECTS)

VIRSP6 Виртуал тизим лойиҳаси (6 ECTS)

Тўртинчи босқич

Асосий фанлар

RESMS6 Тадқиқот усуллари ва кўникмалари (6 ECTS)

INTERN6 Малакавий Амалиёт (6 ECTS)

FINWOR6 Битирув малакавий иши (6 ECTS)

Танлов фанлар

BLOTEC6 Блокчейн технологиялари (6 ECTS)

IND4SS56 Саноат 4.0 ва ижтимоий соҳа 5.0 (6 ECTS)

BUSANA6 Бизнес аналитика (6 ECTS)

DEVMS6 Мобил эчимларни ишлаб чиқиш (6 ECTS)

NEUAI6 Нейротехнология ва сунъий онг (6 ECTS)

APPIE6 Саноат иқтисодиёти (6 ECTS)

EGOVERN6 Электрон ҳукумат (6 ECTS)

LEADM6 Етакчилик ва қарор қабул қилиш (6 ECTS)

INTECO6 Халқаро иқтисодиёт (6 ECTS)