5230600 – Молия ва молиявий технологиялар

Молия ва молиявий технологиялар

Таълим дастури ҳақида маълумот:

Таълим йўналиши номи, шифри: 5230600 – Молия ва молиявий технологиялар

Таълим дастури давомийлиги: 4 йил

Жами кредитлар миқдори: 240

Таълим тури: Бакалавр

Квалификация: Молиячи-иқтисодчи

Таълим тили: ўзбек, рус, инглиз

Ўқув режа: www.tsue.uz

Академик календар:

Университетда ўқув йили қоида тариқасида 1- курс талабалари учун  ўқув йилининг 3 – ҳафтасидан 2, 3 ва 4 курс талабалари учун эса ўқув йилининг 2 – ҳафтасидан бошланади ва ўқув жараёни  йиллик 30 ҳафтани ташкил этади, жумладан 15 ҳафта кузги, 15 ҳафта баҳорги семестрлар учун.Қишки таътил ўқув йилининг 1 – курс талабалари учун   ўқув йилининг 18,19, 23, 24 – ҳафталарида 2, 3, 4 – курс талабари учун эса 17, 18,19, 23, 24 – ҳафталарида бўлиб ўтади.

Ўқув йилининг 20, 21  ва 22 – ҳафталари қишги семестр учун якуний назоратларни топшириш учун ажратилган. Баҳорги семестр қоида тариқасида ўқув йилининг 25 – ҳафтасидан бошланади. Ўқув йилинининг 40, 41 ва 42 – ҳафталарида баҳорги семестр учун якуний назоратлар бўлиб ўтиши режалаштирилган. 1-3 курс талабалари учун ўқув йилининг 43-52 ҳафталари ёзги таътил учун ажратилган. 4-курс талабалари учун ўқув йилининг 32-35 ҳафталарида битирув малакавий амалиёт ўташи, 36-38 ҳафталар эса якуний назоратларни топшириш учун ажратилган. 4-курс талабалари учун ўқув йили 39-42 ҳафталарда битирув малакавий ишини ҳимоя қилиш билан якунланади.

Қабул талаблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тест синовлари орқали амалга оширилади ва жами 75 та шу жумладан 0  грант ва 75 та тўлов шартномаси асосида абитуриентлар талабалар сафига қабул қилинади. Тест синовлари фанлар мажмуаси ва баҳолаш мезонлари қуйидагича:

математика фанидан жами 30 та савол бўлиб, ҳар бир тўғри жавобга 3,2 балл берилади. Мазкур фандан тўпланиши мумкин бўлган умумий балл 96 баллни ташкил этади.

чет тили фанидан жами 30 та савол бўлиб, ҳар бир тўғри жавобга 3,1 балл берилади. Мазкур фандан тўпланиши мумкин бўлган умумий балл 93 баллни ташкил этади.

Умумий тест синовларидан тўпланиши мумкин бўлган максимал балл 189 баллни ташкил этади. Чет тилидан ўтказиладиган тест синовларидан озод этиш ва ушбу фандан максимал балл олиш учун чет тилларини билиш бўйича сертификатлар даражалари қуйидагича бўлиши талаб этилади:

CEFR миллий сертификати бўйича – В2 ва ундан юқори;

IELTS сертификати бўйича – 5,5 (бунда writing модулидан 5,5 балл) ва ундан юқори;

TOEFL сертификати бўйича – 72 балл; бошқа тиллар бўйича тегишли миллий ва халқаро сертификатлар – В2 ва ундан юқори.

Тўлов шарнома суммаси:

2020-2021 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун – 8 216 937,0 сўм; хорижий фуқаролар учун – 15 013 193,0 сўм  миқдорлари белгиланган.

Стипендия: 5 136 000,0 сўм

Ушбу миқдорлар таркибида талабага бир йиллик стипендия тўлаш билан боғлиқ харажатлар кўзда тутилмаган. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорлари ўзгарганда тўлов-контракт қиймати миқдорлари мос равишда ўзгаради.

Таълим йўналиши объекти: Ушбу дастур молия фанининг назарияси,предмети ва усулини,асосий тушунчаларни,тоифаларни,таснифларни ўрганишни ўрганади.Бозор воқеалари ва жараёнлар ўртасидаги сабаб-оқибат муносабатлари,уларнинг ривожланиш қонуниятлари, мамлакатимизда бозор муносабатларининг пайдо бўлиши ва ўрнатилишини ўрганади.

Таълим жараёни якунида кутилаётган натижалар (кўникма, қобилият, имконият). Битирувчилар қуйидаги малакага эга бўлишлари керак:

-молия фанининг предмети,мақсади,вазифалари ва мохиятини тушунтиришга имкон берадиган билимларга эга бўлиш;

-микро ва макро даражада молиявий тизимнинг ишлаши;

-молия тизимининг ривожланиш қонунлари;

-молиявий тизимнинг холати;

-давлат молиясини, корҳоналарни молиялаштиришни ва бюджет ташкилотларининг молиясини ташкил этиш;

-молиявий ресурсларни бошқаришнинг асосий усуллари;

-молиявий фаолиятнинг ўзига ҳос ҳусусиятлари;

-молиявий режалаштириш;

-молиявий сиёсат стратегияси ва тактикаси;

-молиявий маблағларни инвестициялаш тамойиллари;

-молиявий бозорни ўрганиш усулларини билиш ва ундан фойдалана билиш;

-талаба корхона ва ташкилотлар фаолиятида ҳавфларни аниқлаш ва бахолаш усулларини қўллаши;

-олинган назарий билимлар асосида берилган мавзу бўйича библиографик манбаларни тўплаш,тузиш ва шархлаш имкониятига эга бўлиши керак.

Қайси сохаларда ишласа бўлади:

-Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги;

-Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги;

-биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар молиявий хизмат тизимида;

-кредит тизими институтлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари;

-давлат ва маҳаллий ҳокимият органлари

-мулкчиликнинг туртли шаклларидаги хўжалик субъектлари молиявий хизмат тизимида;

-молиявий воситачилик билан шуғулланувчи бошқа молиявий институтлар.

Дастур учун масъул шахс:

Молия кафедраси мудири Х.Қурбонов.

Таълим йўналиши фанлари à

 

 

Биринчи босқич    

Асосий фанлар

APPMAT16 Амалий математика 1 (6 ECTS)

ECONOM6 Иқтисодиёт (6 ECTS)

ICTECO6 Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари (6 ECTS)

APPMAT26 Амалий математика 2 (6 ECTS)

FORLAN16 Хорижий тил (12 ECTS)

HISET4 Иқтисодий таълимотлар тарихи (4 ECTS)

LANGUA4 Рус тили (4 ECTS)

LANGUA4 Ўзбек тили (4 ECTS)

PHILOS4 Фалсафа (4 ECTS)

INTIF6 Ислом молиясига кириш (6 ECTS)

Танлов фанлар

CRETHI6 Креатив фикрлаш (6 ECTS)

ACCBUS6 Бизнесда бухгалтерия хиоби (6 ECTS)

BUSLAW6 Бизнес ҳуқуқи (6 ECTS)

Иккинчи босқич

Асосий Фанлар

STATIS6 Статистика (6 ECTS)

INTECO6 Эконометрикага кириш (6 ECTS)

FINANC6 Молия (6 ECTS)

MICROE6 Микроиқтисодиёт (6 ECTS MACROE6 Макроиқтисодиёт (6 ECTS)

DIGECO6 Рақамли иқтисодиёт (6 ECTS)

MARPRI6 Маркетинг принциплари (6 ECTS)

Танлов Фанлар

FINMII6 Молиявий бозорлар, институтлар ва инструментлар (6 ECTS)

INTFA6 Молиявий ҳисобга  кириш (6 ECTS)

FORLAN26 Хорижий тил 2 (инглиз, француз, немис, корейс) (6 ECTS)

FINDAT6 Молиявий маълумотлар (6 ECTS)

BANMON6 Банк ва пул (6 ECTS)

 

 

 

 

 

Учинчи босқич       

Асосий фанлар

AUDITI6 Аудит (6 ECTS)

TAXATI6 Солиқ ва солиққа тортиш (6 ECTS)

PRISTR6 Нархлаш стратегияси (6 ECTS)

CORFIN6 Корпоратив молия (6 ECTS)

INSURA6 Суғурта (6 ECTS)

FINMAN6 Молиявий менежмент (6 ECTS)

Танлов фанлар

TREMAN6 Ғазначиликни бошқариш (6 ECTS)

INVMAN6 Инвестицияларни бошқариш (6 ECTS)

FINRA6 Молиявий хисобот ва хисобдорлик (6 ECTS)

BEHFIN6 Хулқ-атвор иқтисодиёти (6 ECTS)

DERIVA6 Деривативлар (6 ECTS)

ASSMAR6 Активлар бозори (6 ECTS)

BUDMAN6 Бюджетни бошқариш (6 ECTS)

Тўртинчи босқич

Асосий фанлар

RESMS6 Тадқиқот усуллари ва кўникмалари (6 ECTS)

INTERN6 Малакавий Амалиёт (6 ECTS)

FINWOR6 Битирув малакавий иши (6 ECTS)

Танлов фанлар

MODTMMP6 Пул ва пул сиёсатининг замонавий назариялари (6 ECTS)

PUBFIN6 Давлат молияси (6 ECTS)

INTFIN6 Ҳалқаро молия (6 ECTS)

FINCRI6 Молиявий инқирозлар (6 ECTS)

PORMAN6 Портфель менежменти (6 ECTS)

DIGFIN6 Рақамли молия (6 ECTS)

FINRM6 Молиявий рискларни бошқариш (6 ECTS)

FINSTS6 Молиявий статистика (6 ECTS)

SHAPAI6 Акция нархлари ва бухгалтерия маълумотлари (6 ECTS)

FINSA6 Молиявий хисобот тахлили (6 ECTS)