5232300 – Минтақавий иқтисодиёт

Минтақавий иқтисодиёт Таълим дастури ҳақида маълумот:

Таълим йўналиши номи, шифри: 5232300 – Минтақавий иқтисодиёт

Таълим дастури давомийлиги: 4 йил

Жами кредитлар миқдори: 240

Таълим тури: Бакалавр

Квалификация: “Иқтисодчи”

Таълим тили: ўзбек, рус, инглиз

Ўқув режа: www.tsue.uz

Академик календар:

Университетда ўқув йили қоида тариқасида 1- курс талабалари учун  ўқув йилининг 3 – ҳафтасидан 2, 3 ва 4 курс талабалари учун эса ўқув йилининг 2 – ҳафтасидан бошланади ва ўқув жараёни  йиллик 30 ҳафтани ташкил этади, жумладан 15 ҳафта кузги, 15 ҳафта баҳорги семестрлар учун.Қишки таътил ўқув йилининг 1 – курс талабалари учун   ўқув йилининг 18,19, 23, 24 – ҳафталарида 2, 3, 4 – курс талабари учун эса 17, 18,19, 23, 24 – ҳафталарида бўлиб ўтади.

Ўқув йилининг 20, 21  ва 22 – ҳафталари қишги семестр учун якуний назоратларни топшириш учун ажратилган. Баҳорги семестр қоида тариқасида ўқув йилининг 25 – ҳафтасидан бошланади. Ўқув йилинининг 40, 41 ва 42 – ҳафталарида баҳорги семестр учун якуний назоратлар бўлиб ўтиши режалаштирилган. 1-3 курс талабалари учун ўқув йилининг 43-52 ҳафталари ёзги таътил учун ажратилган. 4-курс талабалари учун ўқув йилининг 32-35 ҳафталарида битирув малакавий амалиёт ўташи, 36-38 ҳафталар эса якуний назоратларни топшириш учун ажратилган. 4-курс талабалари учун ўқув йили 39-42 ҳафталарда битирув малакавий ишини ҳимоя қилиш билан якунланади.

Қабул талаблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тест синовлари орқали амалга оширилади ва жами 25 та шу жумладан 5 та грант ва 20 та тўлов шартномаси асосида абитуриентлар талабалар сафига қабул қилинади. Тест синовлари фанлар мажмуаси ва баҳолаш мезонлари қуйидагича:

математика фанидан жами 30 та савол бўлиб, ҳар бир тўғри жавобга 3,2 балл берилади. Мазкур фандан тўпланиши мумкин бўлган умумий балл 96 баллни ташкил этади.

чет тили фанидан жами 30 та савол бўлиб, ҳар бир тўғри жавобга 3,1 балл берилади. Мазкур фандан тўпланиши мумкин бўлган умумий балл 93 баллни ташкил этади. Умумий тест синовларидан тўпланиши мумкин бўлган максимал балл 189 баллни ташкил этади.

Чет тилидан ўтказиладиган тест синовларидан озод этиш ва ушбу фандан максимал балл олиш учун чет тилларини билиш бўйича сертификатлар даражалари қуйидагича бўлиши талаб этилади:

CEFR миллий сертификати бўйича – В2 ва ундан юқори;

IELTS сертификати бўйича – 5,5 (бунда writing модулидан 5,5 балл) ва ундан юқори;

TOEFL сертификати бўйича – 72 балл; бошқа тиллар бўйича тегишли миллий ва халқаро сертификатлар – В2 ва ундан юқори.

Тўлов шарнома суммаси:

2020-2021 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун – 8 216 937,0 сўм; хорижий фуқаролар учун – 15 013 193,0 сўм  миқдорлари белгиланган.

Стипендия: 5 136 000,0 сўм

Ушбу миқдорлар таркибида талабага бир йиллик стипендия тўлаш билан боғлиқ харажатлар кўзда тутилмаган. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорлари ўзгарганда тўлов-контракт қиймати миқдорлари мос равишда ўзгаради.

Таълим йўналиши объекти: миллий ва минтақавий салоҳият ва вазиятларни ўрганадиган иқтисодий фан соҳасидаги йўналиш бўлиб, ишлаб чиқариш кучларини ҳудудий жиҳатдан тўғри ва оқилона ташкил этиш, минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва уни тартибга солиш механизмлари ҳамда ҳудудлар истиқболини белгилашга, касбий кўникмага, мутасаддилик кобилиятига йўналтирилган инсон фаолиятининг воситалари, усуллари, методлари ва услубларининг мажмуасини ўз ичига олади.

Таълим жараёни якунида кутилаётган натижалар (кўникма, қобилият, имконият). Битирувчилар қуйидаги малакага эга бўлишлари керак:

-ижтимоий-иқтисодий жараёнлар таҳлил этилиши, моделлаштириши ва истиқболлаштириши;

-маҳаллий ва минтақавий ривожланишни тизимли амалга ошириш;

-минтақавий стратегияларни шакллантира олиш;

-минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда муниципиал бошқарувни самарали амалга ошира олиш;

-магистратура мутахассислиги бўйича назарий ва амалий билимларни, уқув ва кўникмаларни шакллантириши;

-магистратура мутахассислиги бўйича билимлар базасини яратиш, жамлаш ва улардан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириши;

-магистратура мутахассислиги бўйича илмий тадқиқот ишларини бажариш, касб фаолиятининг кўзланган натижаларига эришишда жараёнларни моделлаштириш ва тизимли ёндашиш борасидаги илмий билимлар, амалий маҳорат ва кўникмаларни таъминлаши керак.

Қайси сохаларда ишласа бўлади миллий ва минтақавий даражада  ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш мажмуаларида, тармоқлар ва уларнинг таркибида, ҳокимият ва вазирликларда, бошқармалар, шунингдек, ҳудудий бозорлар, молия ва ахборот оқимлари, таълим жараёнига мос профессионал коллежлардаги ўқув-тарбия жараёни, иқтисодиётнинг тармоқлар ва соҳалар бўйича тармоқлари, ассоциациялар, корпорациялар, концернлар, холдинг, ишлаб чиқариш бирлашмаларининг ривожлантириш асослари, фирма ва компаниялар, шунингдек, турли мулк шаклидаги корхоналарни бошқариш, илмий тадқиқот муассасалари ва маҳаллий давлат органларида иқтисодий фаолиятни таъминлаш ҳамда ишлаб чиқариш жараёнлари.

Дастур учун масъул шахс:

  “Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш”

кафедраси мудири М.Асқарова

Таълим йўналиши фанлари à

 

 

Биринчи босқич   

Асосий фанлар

APPMAT16 Амалий математика 1 (6 ECTS)

ECONOM6 Иқтисодиёт (6 ECTS)

ICTECO6 Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари (6 ECTS)

APPMAT26 Амалий математика 2 (6 ECTS)

FORLAN16 Хорижий тил (12 ECTS)

HISET4 Иқтисодий таълимотлар тарихи (4 ECTS)

LANGUA4 Рус тили (4 ECTS)

LANGUA4 Ўзбек тили (4 ECTS)

PHILOS4 Фалсафа (4 ECTS)

BUSLAW6 Бизнес ҳуқуқи (6 ECTS)

Танлов фанлар

CRETHI6 Креатив фикрлаш (6 ECTS)

PSYCHO6 Психология (6 ECTS)

STATEC6 Стартап технологиялар (6 ECTS)

Иккинчи босқич

Асосий Фанлар

STATIS6 Статистика (6 ECTS)

INTECO6 Эконометрикага кириш (6 ECTS)

GLOGMUD6 Глобал геосиёсат, миграция ва нотекис ривожланиш (6 ECTS)

MICROE6 Микроиқтисодиёт (6 ECTS MACROE6 Макроиқтисодиёт (6 ECTS)

DIGECO6 Рақамли иқтисодиёт (6 ECTS)

LABECO6 Меҳнат иқтисодиёти (6 ECTS)

Танлов Фанлар

BIGDAM6 Катта маълумотни тахлил қилиш усуллари (6 ECTS)

URBAGE6 Шаҳар тараққиёти даври (6 ECTS)

FORLAN26 Хорижий тил 2 (инглиз, француз, немис, корейс) (6 ECTS)

ECOSP6 Иқтисодиёт, жамият ва ҳудуд (6 ECTS)

BUSDE6 Бизнес дипломатияси ва этика (6 ECTS)

ENVNRE6 Атроф-мухит ва табиий ресурслар иқтисодиёти (6 ECTS)

 

 

 

 

 

 

Учинчи босқич       

Асосий фанлар

SUSDEV6 Барқарор ривожланиш (6 ECTS)

REGECO6 Минтақавий иқтисодиёт (6 ECTS)

LOCTI6 Жойлашув,технологиялар ва инновациялар (6 ECTS)

ECOCIT6 Шахарлар иқтисодиёти (6 ECTS)

MANACC6 Бошқарув ҳисоби (6 ECTS)

APPIE6 Амалий саноат иқтисодиёти (6 ECTS)

Танлов фанлар

DYNMAC6 Динамик мақтоиқтисодиёт (6 ECTS)

INVANA6 Инвестициялар тахлили (6 ECTS)

BUSANA6 Бизнес аналитика (6 ECTS)

RESAHG6 Инсон географияси тадқиқот усуллари (6 ECTS)

ECOHC6 Инсон капитали иқтисодиёти (6 ECTS)

ECOINN6 Инновациялар иқтисодиёти (6 ECTS)

SPAME6 Миграция: сабаб ва оқибат (6 ECTS)

ECOHMM6 Уй-жой бозорлари ва миграция иқтисодиёти (6 ECTS)

Тўртинчи босқич

Асосий фанлар

RESMS6 Тадқиқот усуллари ва кўникмалари (6 ECTS)

INTERN6 Малакавий Амалиёт (6 ECTS)

FINWOR6 Битирув малакавий иши (6 ECTS)

Танлов фанлар

INTEG6 Интеграция ва иқтисодий глобаллашув (6 ECTS)

MONECO6 Монетар иқтисодиёт (6 ECTS)

TAXATI6 Солиқ ва солиққа тортиш (6 ECTS)

PROMAN6 Лойиҳаларни бошқариш (6 ECTS)

NATRES6 Миллий ва минтақавий иқтисодий хавфсизлик (6 ECTS)

CONST6 Замонавий социологик назария (6 ECTS)

REGED6 Минтақавий иқтисодий ривожланиш (6 ECTS)

ECOGRO6 Иқтисодий ўсиш (6 ECTS)

BEHECO6 Ҳулқ-атвор иқтисодиёти (6 ECTS)

FOOSEC6 Озиқ-овқат ҳавфсизлиги (6 ECTS)

ECOGTPD6 Савдо,ишлаб чиқариш ва ривожланишнинг иқтисодий географияси (6 ECTS)

INTECO6 Ҳалқаро иқтисодиёт (6 ECTS)