5610200 – Меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш

Меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш

Таълим дастури ҳақида маълумот:

Таълим йўналиши номи, шифри: 5610200 – Меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш

Таълим дастури давомийлиги: 4 йил

Жами кредитлар миқдори: 240

Таълим тури: Бакалавр

Квалификация: Меҳмонхона менежери

Таълим тили: ўзбек, рус, инглиз

Ўқув режа: www.tsue.uz

Академик календар:

Университетда ўқув йили қоида тариқасида 1- курс талабалари учун  ўқув йилининг 3 – ҳафтасидан 2, 3 ва 4 курс талабалари учун эса ўқув йилининг 2 – ҳафтасидан бошланади ва ўқув жараёни  йиллик 30 ҳафтани ташкил этади, жумладан 15 ҳафта кузги, 15 ҳафта баҳорги семестрлар учун.

Қишки таътил ўқув йилининг 1 – курс талабалари учун   ўқув йилининг 18,19, 23, 24 – ҳафталарида 2, 3, 4 – курс талабари учун эса 17, 18,19, 23, 24 – ҳафталарида бўлиб ўтади. Ўқув йилининг 20, 21  ва 22 – ҳафталари қишги семестр учун якуний назоратларни топшириш учун ажратилган. Баҳорги семестр қоида тариқасида ўқув йилининг 25 – ҳафтасидан бошланади. Ўқув йилинининг 40, 41 ва 42 – ҳафталарида баҳорги семестр учун якуний назоратлар бўлиб ўтиши режалаштирилган. 1-3 курс талабалари учун ўқув йилининг 43-52 ҳафталари ёзги таътил учун ажратилган. 4-курс талабалари учун ўқув йилининг 32-35 ҳафталарида битирув малакавий амалиёт ўташи, 36-38 ҳафталар эса якуний назоратларни топшириш учун ажратилган. 4-курс талабалари учун ўқув йили 39-42 ҳафталарда битирув малакавий ишини ҳимоя қилиш билан якунланади.

Қабул талаблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тест синовлари орқали амалга оширилади ва жами 50 та шу жумладан 5 та грант ва 45 та тўлов шартномаси асосида абитуриентлар талабалар сафига қабул қилинади. Тест синовлари фанлар мажмуаси ва баҳолаш мезонлари қуйидагича:

математика фанидан жами 30 та савол бўлиб, ҳар бир тўғри жавобга 3,2 балл берилади. Мазкур фандан тўпланиши мумкин бўлган умумий балл 96 баллни ташкил этади.

чет тили фанидан жами 30 та савол бўлиб, ҳар бир тўғри жавобга 3,1 балл берилади. Мазкур фандан тўпланиши мумкин бўлган умумий балл 93 баллни ташкил этади.

Умумий тест синовларидан тўпланиши мумкин бўлган максимал балл 189 баллни ташкил этади.

Чет тилидан ўтказиладиган тест синовларидан озод этиш ва ушбу фандан максимал балл олиш учун чет тилларини билиш бўйича сертификатлар даражалари қуйидагича бўлиши талаб этилади:

CEFR миллий сертификати бўйича – В2 ва ундан юқори;

IELTS сертификати бўйича – 5,5 (бунда writing модулидан 5,5 балл) ва ундан юқори;

TOEFL сертификати бўйича – 72 балл; бошқа тиллар бўйича тегишли миллий ва халқаро сертификатлар – В2 ва ундан юқори.

Тўлов шарнома суммаси:

2020-2021 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун –6 382 746,0 сўм; хорижий фуқаролар учун – 15 013 193,0 сўм  миқдорлари белгиланган.

Стипендия: 5 136 000,0 сўм

Ушбу миқдорлар таркибида талабага бир йиллик стипендия тўлаш билан боғлиқ харажатлар кўзда тутилмаган. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорлари ўзгарганда тўлов-контракт қиймати миқдорлари мос равишда ўзгаради.

Таълим йўналиши объекти: давлат ва нодавлат туристик корхона ва муассасалар, компаниялар (фирмалар), ишлаб чиқариш бирлашмалари, меҳмонхона комплекслари, соғломлаштирувчи масканлар ва улар билан боғлиқ жойлаштириш воситалари, меҳмонхона хўжалигига оид барча турдаги корхоналар, туристларни аналогик жойлаштириш воситалари, маҳаллий ва хорижий сайёҳларга меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи корхона ва ташкилотлар, туризмнинг соҳа ва тармоқларида ташкилот, корхона ва муассасалар самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш жараёнлари, туризм соҳасида вазиятли ва тизимли ёндошув тамойилларини татбиқ этиш, давлат ва маҳаллий бошқарув қарорларини амалга ошириш жараёнлари,  туризм ташкилотлари ва корхоналарида замонавий бошқарув тизимини ташкил этиш, ташкилий тузилмаларни оптималлаштириш, бошқарув самарадорлигини ошириш, меҳнатни рағбатлантириш жараёнлари, меҳмонхона хўжалиги билан билан боғлиқ ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнларини ўрганиш масалалари.

Таълим жараёни якунида кутилаётган натижалар (кўникма, қобилият, имконият). Битирувчилар қуйидаги малакага эга бўлишлари керак:

-меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни излаш, таҳлил қилиш ва улардан касбий фаолиятида фойдаланиш;

-хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш, ташкилий тузилмаларни оптималлаштириш, ресурслардан самарали фойдаланиш ҳамда туристик корхона (ташкилот)ни ривожлантириш стратегиясини қўллаш, тадбирларни режалаштириш ва амалга ошириш;

-ижодий фикрлаш, музокаралар, учрашувлар, ишбилармонлик ёзишмаларини олиб бориш ва онлайн алоқаларни амалга ошириш;

-корпоратив ахборот тизимларини, молиявий-иқтисодий таҳлил ва молиявий ҳисоботларни тайёрлашни, маълумотлар базасини юритиш;

-стратегик ва операцион режалаштириш, ишни самарали ташкил этиш, бошқаришнинг замонавий технологияларини, ходимлар жамоасига етакчилик қилиш;

-иқтисодий ўсиш, стратегик таҳлил қилиш, рақобатдошликни таъминлашга қаратилган ташкилот стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

-активларни баҳолаш, айланма маблағларни бошқариш, дивиденд сиёсати ва капитал тузилмасини шакллантиришда молиявий бошқарувнинг асосий усулларини;

-лойиҳалар, бизнес-режалар ва шартномаларни шакллантириш ҳамда бошқариш, ижрочилар фаолиятини мувофиқлаштириш;

-макроиқтисодий муҳитни, бозор ва унга хос хатарларни, рақобат муҳитини таҳлил қилиш ва баҳолаш;

-хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш фаолиятига таълуқли қарорларни қабул қилишда, уларни аниқ вазифаларга мослаштириш орқали иқтисодий, молиявий ва ташкилий-бошқарув моделларини шакллантиришда миқдорий ва сифатли таҳлил қилиш;

-бухгалтерия сиёсати ва туристик ташкилотнинг молиявий ҳисоботларини шакллантиришда молиявий бухгалтерия ҳисобининг асосий принциплари ва стандартларини, бошқарув ҳисоби маълумотлари асосида харажатларни бошқариш ва қарорларни қабул қилиш;

-бизнес жараёнларини моделлаштириш, бизнес юритишнинг иқтисодий ва ижтимоий шароитларини баҳолаш, янги бозор имкониятларини аниқлаш ва янги бизнес моделларини шакллантириш;

-янги ташкилотларни (фаолият йўналишлари, маҳсулотлари) яратиш ва ривожлантириш учун бизнес режалаштириш кўникмасига эга бўлади.

-хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқаришни ташкил этишга таҳдид солувчи хавф-хатарларни аниқлаш;

-хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш лойиҳаларининг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш;

-меҳмонхоналарни бошқариш бўйича қабул қилинадиган қарорлар, ижтимоий-иқтисодий самарадорлик мезонларини ҳисобга олган ҳолда бошқарув қарорлари вариантларини ишлаб чиқишда ҳамда танлаб олишни асослашда иштирок этиш;

-топширилган ишнинг поғоналари бажарилишини ташкил этиш;

-меҳмонхона ходимлари ва жамоасини тезкор равишда бошқариш;

-меҳмонхоналарни молиявий кўрсаткичларини таҳлил қилиш, хизмат кўрсатишда рақобатдошликни таъминлашга қаратилган стратегияни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

-хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш фаолиятига таълуқли қарорларни қабул қилишда, уларни аниқ вазифаларга мослаштириш орқали иқтисодий, молиявий ва ташкилий-бошқарув моделларини шакллантириш;

-меҳмонхона ва туристик ташкилотнинг молиявий ҳисоботларини шакллантиришда молиявий бухгалтерия ҳисобининг асосий принциплари ва стандартларини, бошқарув ҳисоби маълумотлари асосида харажатларни бошқариш;

-меҳмонхона хўжалигида хизмат кўрсатиш жараёнларига таъсир этувчи омилларни аниқлаш ва  баҳолаш;

-меҳмонхона хўжалиги фаолиятини прогнозлаш, хизмат кўрсатишни такомиллаштириш буйича чора- тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;

-бухгалтерия сиёсати ва туристик ташкилотнинг молиявий ҳисоботларини шакллантиришда молиявий бухгалтерия ҳисобининг асосий принциплари ва стандартларини, бошқарув ҳисоби маълумотлари асосида харажатларни бошқариш;

-меҳмонхона индустиясининг ривожланиш жараёнларини моделлаштириш, янги туристик бозор имкониятларини аниқлаш, янги бизнес моделларини шакллантириш ва бизнес юритишнинг иқтисодий ва ижтимоий шароитларини баҳолаш- лаёқатига эга бўлади.

Қайси сохаларда ишласа бўлади:

Меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш таълим йўналишини тугатган талабалар Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида, унинг минтақавий бошқармаларида, туман ва шаҳар бўлимларида,  республикамизда ва хорижда фаолият олиб бораётган меҳмонхоналарда, меҳмонхона комплексларида, соғломлаштирувчи масканларда, туристларни аналогик жойлаштириш объектларида, туристик фирмаларда ва туристик хизмат кўрсатиш объектларида фаолият олиб боради. Шунингдек, битирувчилар йирик хусусий компанияларнинг хизмат кўрсатиш бўлимларида ҳам фаолият олиб боришлари мумкин.

 Дастур учун масъул шахс:

   “Туризм ва сервис” кафедраси мудири, и.ф.н., доцент М. Амонбоев

 

Таълим йўналиши фанлари

 

Биринчи босқич   

Асосий фанлар

APPMAT16 Амалий математика 1 (6 ECTS)

ECONOM6 Иқтисодиёт (6 ECTS)

ICTECO6 Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари (6 ECTS)

APPMAT26 Амалий математика 2 (6 ECTS)

FORLAN16 Хорижий тил (12 ECTS)

HISET4 Иқтисодий таълимотлар тарихи (4 ECTS)

LANGUA4 Рус тили (4 ECTS)

LANGUA4 Ўзбек тили (4 ECTS)

PHILOS4 Фалсафа (4 ECTS)

INTMAN6 Менежментга кириш (6 ECTS)

Танлов фанлар

CRETHI6 Креатив фикрлаш (6 ECTS)

PSYCHO6 Психология (6 ECTS)

BUSLAW6 Бизнес ҳуқуқи (6 ECTS)

 

Иккинчи босқич

Асосий Фанлар

STATIS6 Статистика (6 ECTS)

FUNTOU6 Туризм асослари (6 ECTS)

ECOTOU6 Туризм иқтисодиёти (6 ECTS)

MICROE6 Микроиқтисодиёт (6 ECTS MACROE6 Макроиқтисодиёт (6 ECTS)

TOUGEO6 Туризм географияси (6 ECTS)

RESOPE6 Ресторан иши (6 ECTS)

Танлов Фанлар

MARPRI6 Маркетинг принциплари (6 ECTS)

MARRES6 Маркетинг тақиқотлари (6 ECTS)

FORLAN26 Хорижий тил 2 (инглиз, француз, немис, корейс) (6 ECTS)

ACCOUN6 Бухгалтерия ҳисоби (6 ECTS)

TOUHER6 Туризм ва маданий мерос (6 ECTS)

HUMRM6 Инсон ресурсларини бошқариш (6 ECTS)

 

Учинчи босқич       

Асосий фанлар

TOUMAR6 Туризм маркетинги (6 ECTS)

ROODM6 Меҳмонхоналарда хоналар бўлимини бошқариш (6 ECTS)

TOUPRO6 Туризм махсулотлари (6 ECTS)

TOUTD6 Туризм транспорти ва дистрибюцияси (6 ECTS)

CONBEH6 Истемолчи хулқ атвори (6 ECTS)

UNDHRM6 Мехмонхона даромадларини бошқариш (6 ECTS)

Танлов фанлар

TOUQM6 Туризмда сифатни бошқариш (6 ECTS)

MANACC6 Ҳисобни бошқариш (6 ECTS)

STRMAR6 Стратегик маркетинг (6 ECTS)

REGTR6 Минтақавий туризм ресурслари (6 ECTS)

INFSHM6 Ахборот тизимлари ва меҳмонхона бошқаруви (6 ECTS)

TOUINN6 Туризмда инновация (6 ECTS)

 

Тўртинчи босқич

Асосий фанлар

RESMS6 Тадқиқот усуллари ва кўникмалари (6 ECTS)

INTERN6 Малакавий Амалиёт (6 ECTS)

FINWOR6 Битирув малакавий иши (6 ECTS)

Танлов фанлар

HOTINV6 Меҳмонхона инвестицияси (6 ECTS)

PRMAN6 Мехмонхона ташкилотларини стратегик таҳлили (6 ECTS)

SPEOH6 Мехмонхона хўжалигида махсус операциялар (6 ECTS)

INTHOM6 Халқаро мехмонхона хўжалиги операцияларини бошқариш (6 ECTS)

ORGCE6 Конгресс ва тадбирларни ташкиллаштириш (6 ECTS)

EMARTOU6 Туризмда электрон маркетинг (6 ECTS)

GASTRO6 Гастрономия (6 ECTS)

LEADER6 Лидерлик (6 ECTS)

TOUSUS6 Туризм ва барқарорлик (6 ECTS)