5230202 – Менежмент (туризм бизнесини бошқариш)

Менежмент (туризм бизнесини бошқариш)

Таълим дастури ҳақида маълумот:

Таълим йўналиши номи, шифри: 5230202 – Менежмент (туризм бизнесини бошқариш)

Таълим дастури давомийлиги: 4 йил

Жами кредитлар миқдори: 240

Таълим тури: Бакалавр

Квалификация: “Иқтисодчи”

Таълим тили: ўзбек, рус, инглиз

Ўқув режа: www.tsue.uz Академик календар:

Университетда ўқув йили қоида тариқасида 1- курс талабалари учун  ўқув йилининг 3 – ҳафтасидан 2, 3 ва 4 курс талабалари учун эса ўқув йилининг 2 – ҳафтасидан бошланади ва ўқув жараёни  йиллик 30 ҳафтани ташкил этади, жумладан 15 ҳафта кузги, 15 ҳафта баҳорги семестрлар учун. Қишки таътил ўқув йилининг 1 – курс талабалари учун   ўқув йилининг 18,19, 23, 24 – ҳафталарида 2, 3, 4 – курс талабари учун эса 17, 18,19, 23, 24 – ҳафталарида бўлиб ўтади.

Ўқув йилининг 20, 21 ва 22 – ҳафталари қишги семестр учун якуний назоратларни топшириш учун ажратилган. Баҳорги семестр қоида тариқасида ўқув йилининг 25-ҳафтасидан бошланади. Ўқув йилинининг 40, 41 ва 42 – ҳафталарида баҳорги семестр учун якуний назоратлар бўлиб ўтиши режалаштирилган. 1-3 курс талабалари учун ўқув йилининг 43-52 ҳафталари ёзги таътил учун ажратилган. 4-курс талабалари учун ўқув йилининг 32-35 ҳафталарида битирув малакавий амалиёт ўташи, 36-38 ҳафталар эса якуний назоратларни топшириш учун ажратилган. 4-курс талабалари учун ўқув йили 39-42 ҳафталарда битирув малакавий ишини ҳимоя қилиш билан якунланади.

Қабул талаблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тест синовлари орқали амалга оширилади ва жами 25 та шу жумладан 0 грант ва 25 та тўлов шартномаси асосида абитуриентлар талабалар сафига қабул қилинади. Тест синовлари фанлар мажмуаси ва баҳолаш мезонлари қуйидагича:

математика фанидан жами 30 та савол бўлиб, ҳар бир тўғри жавобга 3,2 балл берилади. Мазкур фандан тўпланиши мумкин бўлган умумий балл 96 баллни ташкил этади.

чет тили фанидан жами 30 та савол бўлиб, ҳар бир тўғри жавобга 3,1 балл берилади. Мазкур фандан тўпланиши мумкин бўлган умумий балл 93 баллни ташкил этади.

Умумий тест синовларидан тўпланиши мумкин бўлган максимал балл 189 баллни ташкил этади.

Чет тилидан ўтказиладиган тест синовларидан озод этиш ва ушбу фандан максимал балл олиш учун чет тилларини билиш бўйича сертификатлар даражалари қуйидагича бўлиши талаб этилади:

CEFR миллий сертификати бўйича – В2 ва ундан юқори;

IELTS сертификати бўйича – 5,5 (бунда writing модулидан 5,5 балл) ва ундан юқори;

TOEFL сертификати бўйича – 72 балл;

бошқа тиллар бўйича тегишли миллий ва халқаро сертификатлар – В2 ва ундан юқори.

Тўлов шарнома суммаси:

2020-2021 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун – 8 216 937,0 сўм; хорижий фуқаролар учун – 15 013 193,0 сўм  миқдорлари белгиланган.

Стипендия: 5 136 000,0 сўм

Ушбу миқдорлар таркибида талабага бир йиллик стипендия тўлаш билан боғлиқ харажатлар кўзда тутилмаган. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорлари ўзгарганда тўлов-контракт қиймати миқдорлари мос равишда ўзгаради.

Таълим йўналиши объекти: Ушбу дастур доирасида фанларнинг назарий асослари, предмети ва методологияси, иқтисодий қонуниятлари, туризм бизнесини бошқаришга оид муҳим тушунчалар, категориялар, тамойиллар, ҳодиса ва жараёнлар ўртасидаги боғлиқлиқнинг сабаблари ва оқибатлари, туризм соҳасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ташкил этиш ва бошқаришнинг ҳуқуқий-меъёрий асослари, шунингдек, туризм соҳасида хизмат кўрсатишни ривожланиш қонуниятларини ўрганиш.

Таълим жараёни якунида кутилаётган натижалар (кўникма, қобилият, имконият). Битирувчилар қуйидаги малакага эга бўлишлари керак:

-хўжалик юритувчи субъект фаолиятини режалаштириш, ҳисоб-китоб ва таҳлил қилиш бўйича услубий кўрсатмалар, ҳуқуқий ҳамда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар;

-режалаштириш ишларини ташкил этиш;

-хўжалик юритувчи субъектини хўжалик-молиявий ва ишлаб чиқариш фаолияти бўйича истиқболли ва жорий режаларни (дастурларини) ишлаб чиқиш;

-хўжалик юритувчи субъектларни иқтисодий фаолиятини оқилона ташкил этишда мамлакатимиз ва хориж тажрибасини ўрганиш;

-ишлаб чиқаришни технологик асосларини билиш;

-хўжалик юритувчи субъектларни техника-иқтисодий ҳисоб-китоблар ва хўжалик фаолияти таҳлилини олиб боришда ахборот-коммуникация воситаларидан фойдаланиш;

-меҳнатни муҳофаза қилиш меъёр ва қоидаларига амал қилиш;

-тармоқлар ва соҳалар бўйича корхоналар фаолияти сифатини бошқариш жараёнларини ишлаб чиқиш ва татбиқ қилиш;

-туризм соҳаси бўйича корхоналарда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнларини амалга ошириш учун зарур бўлган ишлаб чиқариш жараёнлари ва ресурсларини режалаштириш;

-туристик  корхоналарда ишлаб чиқариш хизмат кўрсатиш самарадорлигини таъминлаш бўйича илмий тадқиқотлар ечимларини амалиётга татбиқ этиш;

-фикрлар ҳар хил бўлган шароитда бошқарув қарорини қабул қилиш;

-туристик корхоналар ишини ташкил қилиш ва уни бошқариш;

-бажараётган фаолияти бўйича иш режасини тузиш ва уни бажариш, назорат қилиш ва амалга оширган ишининг натижаларини баҳолаш малакасига эга бўлади.

-атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги талабларига мос келиши борасида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнларини назорат қилиш;

-ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнлари ва ресурсларидан фойдаланишни режалаштириш, фавқулодда содир бўлиши мумкин бўлган хавф-хатарларни таҳлил қилиш;

-ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарига инвестицияларни жалб қилиш механизмларини қўллаш, инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш.

-туризм соҳаси бўйича ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида иқтисодий хизмат бўлинмаларини  ташкил этиш;

-туристик корхоналарда янги товар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг намунавий технологик жараёнларини ишлаб чиқиш ва қўллаш;

-туристик корхоналарда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнларини амалга ошириш учун зарур бўлган ишлаб чиқариш жараёнлари ва ресурсларини режалаштириш;

-туристик корхоналарда ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш тамойилларини қўллаш;

-бажарилаётган назарий ва амалий ишлар мавзуси бўйича математик, информацион ва имитацион моделларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш кўникмасига эга бўлади.

-замонавий ахборот технологиялардан бошқарувда фойдаланиш, ишлаб чиқариш жараёнлари мониторинги ва сифатини баҳолаш усуллари ва механизмларини ишлаб чиқиш;

-ишлаб чиқариш ва бошқарув қарорларини қабул қилиш учун ташкилотнинг ташқи ва ички муҳити омиллари тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш;

-қарор қабул қилиш, фаолиятни режалаштириш ва бошқариш учун маълумот тўплаш, ташкилотнинг ички ахборот тизимини яратиш ва унинг ишлашини бошқариш;

-ташкилотнинг ички ҳужжат айланиши тизимини ишлаб чиқиш ва бошқариш, ташкилотлар фаолиятининг турли кўрсаткичлари бўйича маълумотлар базасини юритиш;

-лойиҳалар самарадорлигини баҳолаш;

-мулкчилик шаклидан қатъи назар корхоналар фаолиятини халқаро амалиёт мезонлари, меъёрлари ва талаблари асосида таҳлил қилиш;

-тармоқлар ва соҳалар бўйича корхоналар кўрсаткичилари ўзгариш тенденциялари ва динамикасини таҳлил қилиш;

-тармоқлар ва соҳалар бўйича корхоналар молиявий ва статистик ҳисоботларини тузиш ҳамда уларни шарҳлаш;

-таҳлилий масалаларни ҳал қилишда замонавий ахборот технологиялари ва техник воситалардан фойдаланиш;

-ахборот-таҳлил фаолияти натижалари бўйича ҳисобот тайёрлаш;

-туризм ва хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналаридаги муаммолар мавзулари бўйича иқтисодий ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва тизимлаштириш ишларини амалга ошириш;

-интернет тармоғида энг янги илмий ютуқлар ҳақидаги маълумотларни мақсадга йўналган ҳолда қидириш ва топиш;

-илмий тадқиқот ишланмаларини тайёрлаш, соҳа адабиётлари экспертизасини амалга ошириш лаёқатига эга бўлади.

Қайси сохаларда ишласа бўлади:

Менежмент (туризм бизнесини бошқариш) таълим йўналишини тугатган талабалар Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарув органлари, Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, унинг минтақавий бошқармаларида, туман ва шаҳар бўлимларида, иқтисодиётнинг турли тармоқ ва соҳаларидаги корхона ва ташкилотларда шунингдек, туризм бизнеси ва бошқаруви соҳасида етакчи маслаҳатчи, кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш марказлари бошқарувчиси сифатида ҳам фаолият олиб боришлари мумкин.

Дастур учун масъул шахс:

Туризм ва сервис кафедраси мудири, иқтисодиёт

фанлари номзоди, доцент М.Амонбоев

 

Таълим йўналиши фанлари

 

Биринчи босқич   

Асосий фанлар

APPMAT16 Амалий математика 1 (6 ECTS)

ECONOM6 Иқтисодиёт (6 ECTS)

ICTECO6 Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари (6 ECTS)

APPMAT26 Амалий математика 2 (6 ECTS)

FORLAN16 Хорижий тил (12 ECTS)

HISET4 Иқтисодий таълимотлар тарихи (4 ECTS)

LANGUA4 Рус тили (4 ECTS)

LANGUA4 Ўзбек тили (4 ECTS)

PHILOS4 Фалсафа (4 ECTS)

INTMAN6 Менежментга кириш (6 ECTS)

Танлов фанлар

CRETHI6 Креатив фикрлаш (6 ECTS)

PSYCHO6 Психология (6 ECTS)

BUSLAW6 Бизнес ҳуқуқи (6 ECTS)

 

Иккинчи босқич

Асосий Фанлар

STATIS6 Статистика (6 ECTS)

FUNTOU6 Туризм асослари (6 ECTS)

ECOTOU6 Туризм иқтисодиёти (6 ECTS)

MICROE6 Микроиқтисодиёт (6 ECTS MACROE6 Макроиқтисодиёт (6 ECTS)

TOUGEO6 Туризм географияси (6 ECTS)

FUNBM6 Бизнес бошқаруви асослари (6 ECTS)

Танлов Фанлар

ORGBEH6 Ташкилий хулқ (6 ECTS)

MARPRI6 Маркетинг принциплари (6 ECTS)

INTECO6 Халқаро иқтисодиёт (6 ECTS)

FORLAN26 Хорижий тил 2 (инглиз, француз, немис, корейс) (6 ECTS)

ACCOUN6 Бухгалтерия ҳисоби (6 ECTS)

TOUHER6 Туризм ва маданий мерос (6 ECTS)

HUMRM6 Инсон ресурсларини бошқариш (6 ECTS)

 

Учинчи босқич

Асосий фанлар

TOUMAR6 Туризм маркетинги (6 ECTS)

REGTR6 Минтақавий туризм ресурслари (6 ECTS)

OPEMAN6 Бошқарув жараёнлари (6 ECTS)

TOUTD6 Туризм транспорти ва дистрибюцияси (6 ECTS)

STRMAN6 Стратегик менежмент (6 ECTS)

EMARTOU6 Туризмда электрон маркетинг (6 ECTS)

Танлов фанлар

MANACC6 Ҳисобни бошқариш (6 ECTS)

TOUQM6 Туризмда сифатни бошқариш (6 ECTS)

CONBEH6 Истеъмолчи хулқ атвори (6 ECTS)

STRMAR6 Стратегик маркетинг (6 ECTS)

GASTRO6 Гастрономия (6 ECTS)

INFSHM6 Ахборот тизимлари ва меҳмонхона бошқаруви (6 ECTS)

TOUINN6 Туризмда инновация (6 ECTS)

 

Тўртинчи босқич

Асосий фанлар

RESMS6 Тадқиқот усуллари ва кўникмалари (6 ECTS)

INTERN6 Малакавий Амалиёт (6 ECTS)

FINWOR6 Битирув малакавий иши (6 ECTS)

Танлов фанлар

TOUPRO6 Туризм махсулотлари (6 ECTS)

STRMTC6 PR менежменти (6 ECTS)

INNMAN6 Инновацион менежмент (6 ECTS)

PROTD6 Саёҳлик йўналишларини тарғиб қилиш (6 ECTS)

MANCCS6 Истемолчи дахилсизлиги ва хизмат сифатини бошқариш (6 ECTS)

ORGCE6 Конгресс ва тадбирларни ташкиллаштириш (6 ECTS)

INTHRM6 Халқаро инсон ресурсларини бошқариш (6 ECTS)

CORSR6 Ижтимой корпоратив маъсулият (6 ECTS)

ECOMTOU6 Туризмда электрон тижорат (6 ECTS)

TOUSUS6 Туризм ва барқарорлик (6 ECTS)