5230200 – Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича)Таълим дастури ҳақида маълумот:

Таълим йўналиши номи, шифри: 5230200 – Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

Таълим дастури давомийлиги: 4 йил

Жами кредитлар миқдори: 240

Таълим тури: Бакалавр

Квалификация: Менежер

Таълим тили: ўзбек, рус, инглиз

Ўқув режа: www.tsue.uz

Академик календар:

Университетда ўқув йили қоида тариқасида 1- курс талабалари учун  ўқув йилининг 3 – ҳафтасидан 2, 3 ва 4 курс талабалари учун эса ўқув йилининг 2 – ҳафтасидан бошланади ва ўқув жараёни  йиллик 30 ҳафтани ташкил этади, жумладан 15 ҳафта кузги, 15 ҳафта баҳорги семестрлар учун.

Қишки таътил ўқув йилининг 1 – курс талабалари учун   ўқув йилининг 18,19, 23, 24 – ҳафталарида 2, 3, 4 – курс талабари учун эса 17, 18,19, 23, 24 – ҳафталарида бўлиб ўтади. Ўқув йилининг 20, 21  ва 22 – ҳафталари қишги семестр учун якуний назоратларни топшириш учун ажратилган.

Баҳорги семестр қоида тариқасида ўқув йилининг 25 – ҳафтасидан бошланади. Ўқув йилинининг 40, 41 ва 42 – ҳафталарида баҳорги семестр учун якуний назоратлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

1-3 курс талабалари учун ўқув йилининг 43-52 ҳафталари ёзги таътил учун ажратилган. 4-курс талабалари учун ўқув йилининг 32-35 ҳафталарида битирув малакавий амалиёт ўташи, 36-38 ҳафталар эса якуний назоратларни топшириш учун ажратилган. 4-курс талабалари учун ўқув йили 39-42 ҳафталарда битирув малакавий ишини ҳимоя қилиш билан якунланади.

Қабул талаблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тест синовлари орқали амалга оширилади ва жами 50 та шу жумладан 3 та грант ва 47 та тўлов шартномаси асосида абитуриентлар талабалар сафига қабул қилинади. Тест синовлари фанлар мажмуаси ва баҳолаш мезонлари қуйидагича:

математика фанидан жами 30 та савол бўлиб, ҳар бир тўғри жавобга 3,2 балл берилади. Мазкур фандан тўпланиши мумкин бўлган умумий балл 96 баллни ташкил этади.

чет тили фанидан жами 30 та савол бўлиб, ҳар бир тўғри жавобга 3,1 балл берилади. Мазкур фандан тўпланиши мумкин бўлган умумий балл 93 баллни ташкил этади.

Умумий тест синовларидан тўпланиши мумкин бўлган максимал балл 189 баллни ташкил этади. Чет тилидан ўтказиладиган тест синовларидан озод этиш ва ушбу фандан максимал балл олиш учун чет тилларини билиш бўйича сертификатлар даражалари қуйидагича бўлиши талаб этилади:

CEFR миллий сертификати бўйича – В2 ва ундан юқори;

IELTS сертификати бўйича – 5,5 (бунда writing модулидан 5,5 балл) ва ундан юқори;

TOEFL сертификати бўйича – 72 балл;

бошқа тиллар бўйича тегишли миллий ва халқаро сертификатлар – В2 ва ундан юқори.

Тўлов шарнома суммаси:

2020-2021 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун – 8 216 937,0 сўм; хорижий фуқаролар учун – 15 013 193,0 сўм  миқдорлари белгиланган.

Стипендия: 5 136 000,0 сўм

Ушбу миқдорлар таркибида талабага бир йиллик стипендия тўлаш билан боғлиқ харажатлар кўзда тутилмаган. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорлари ўзгарганда тўлов-контракт қиймати миқдорлари мос равишда ўзгаради.

Таълим йўналиши объекти: давлат, акционерлик ва хусусий компаниялар (фирмалар), ишлаб чиқариш бирлашмалари, иқтисодиётнинг турли соҳа ва тармоқларини бошқариш, уларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболларини белгилаш бўйича иқтисодий, ташкилий масалалари.

Таълим жараёни якунида кутилаётган натижалар (кўникма, қобилият, имконият). Битирувчилар қуйидаги малакага эга бўлишлари керак:

-ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқариш;

-ходимларнинг профессионал тайёргарлик даражасини ошириб боришни ташкил қилиш ва бошқариш;

-бирламчи ишлаб чиқарувчи бўғин ишини ташкил қилиш ва уни бошқариш;

-бажараётган фаолияти бўйича иш режасини тузиш ва уни бажариш, назорат қилиш ва амалга оширилган ишларнинг натижаларини баҳолаш;

-касбга оид муаммолар ечимларини амалиётга тадбиқ этиш; ишлаб чиқариш жараёнида сифатни бошқариш;

-ижрочилар жамоаси ишини ташкил этиш, фикрлар ҳар хил бўлган шароитда бошқарув қарорини қабул қилиш – малакасига эга бўлади.

-менежмент функцияларини амалга ошириш ва касбга оид ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш;

-корхонада инновацион лойиҳани режалаштириш ва бошқариш;

-компания, корхоналар ташкилий тузилишининг оптимал вариантларини танлаш;

-компания, корхоналар бошкарув тизимини лойиҳалаштириш;

-бошқарув тизимининг турли поғоналарида ваколатлар ва вазифаларни тақсимлаш;

-корхона, ташкилотда меҳнатни рағбатлантириш тизимини йўлга қўйиш;

-бошкарувда тизимли ёндашув тамойилларини тадбиқ этиш;

-ижтимоий таъминот тизимини ташкил қилиш ва бошқариш фаолияти;

-корхоналар ташкилий-бошқарув фаолиятида қабул қилинадиган қарорларни ижтимоий-иқтисодий самарадорлик мезонлари асосида ишлаб чиқишда ҳамда қарорларни муқобил вариантини танлаб олишни асослашда иштирок этиш;

аниқ иқтисодий лойиҳани бажариш учун ташкил этилган жамоа ва гуруҳларни тезкор равишда бошқариш – кўникмасига эга бўлади.

-корхоналарда меҳнат салоҳиятидан самарали фойдаланишни режалаштириш;

-ишлаб чиқариш тармоқлари ва индустриал тармоқ корхоналарига инвестицияларни жалб этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уни бошқариш;;

-ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини стратегик ривожлантиришда замонавий иқтисодий билимларни қўллаш орқали бошқариш – лаёқатига эга бўлади.

Қайси сохаларда ишласа бўлади:

Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича) мутахассислигини тугатган талабалар Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарув органлари, турли мулкчилик шаклидаги корхоналарида, марказий ва маҳаллий давлат бошқаруви органларида, нодавлат ва нотижорат ташкилотларда, вилоят, шаҳар, туман ҳокимиятларида, иқтисодиётнинг тармоқлари, ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш мажмуаларида меҳнат фаолиятини ташкил этиш ва бошқаришга оид комплекс масалаларни ҳал этиш, шунингдек мамлакат ва корхона бошқарувида ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш, турли тармоқ ва соҳаларда фаолият юритадиган корхона ва ташкилотларда бошқарув фаолиятини амалга ошириш, замонавий бошқарув усуллари ва услубларининг мажмуасини қамраб олувчи касбий фаолият турлари билан шуғулланадилар.

 

Дастур раҳбари:

Менежмент кафедраси мудири и.ф.д., проф. Н.Йўлдошев

Таълим йўналиши фанлари

Биринчи босқич   

Асосий фанлар

APPMAT16 Амалий математика 1 (6 ECTS)

ECONOM6 Иқтисодиёт (6 ECTS)

ICTECO6 Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари (6 ECTS)

APPMAT26 Амалий математика 2 (6 ECTS)

FORLAN16 Хорижий тил (12 ECTS)

HISET4 Иқтисодий таълимотлар тарихи (4 ECTS)

LANGUA4 Рус тили (4 ECTS)

LANGUA4 Ўзбек тили (4 ECTS)

PHILOS4 Фалсафа (4 ECTS)

INTMAN6 Менежментга кириш (6 ECTS)

Танлов фанлар

CRETHI6 Креатив фикрлаш (6 ECTS)

INTBA6 Банк ҳисобига кириш (6 ECTS)

BUSLAW6 Бизнес ҳуқуқи (6 ECTS)

Иккинчи босқич

Асосий Фанлар

STATIS6 Статистика (6 ECTS)

ECOBUS6 Иқтисодиёт ва бизнес (6 ECTS)

ORGBEH6 Ташкилий ҳулқ (6 ECTS)

MICROE6 Микроиқтисодиёт (6 ECTS MACROE6 Макроиқтисодиёт (6 ECTS)

BUSDM6 Бизнесда қарор қабул қилиш (6 ECTS)

FUNBM6 Бизнес бошқаруви асослари (6 ECTS)

Танлов Фанлар

BUSETH6 Бизнес этикаси (6 ECTS)

MARPRI6 Маркетинг принциплари (6 ECTS)

QUAMAN6 Сифат бошқаруви (6 ECTS)

FORLAN26 Хорижий тил 2 (инглиз, француз, немис, корейс) (6 ECTS)

FOOIT6 Озиқ-овқат саноати технологияси (6 ECTS)

EVOMT6 Бошқарув тафаккури эволюцияси (6 ECTS)

Учинчи босқич

Асосий фанлар

STRMAR6 Стратегик бошқарув (6 ECTS)

DIGECO6 Рақамли иқтисодиёт (6 ECTS)

OPEMAN6 Бошқарув жараёнлари (6 ECTS)

INTECO6 Эконометрикага кириш (6 ECTS)

MANACC6 Ҳисобни бошқариш (6 ECTS)

INTFA6 Молиявий ҳисобга кириш (6 ECTS)

Танлов фанлар

FINANC6 Молия (6 ECTS)

HUMRM6 Инсон ресурсларини бошқариш (6 ECTS)

BREMAN6 Брендни бошқариш (6 ECTS)

PROTEC6 Ишлаб чиқариш технологиялари (6 ECTS)

SOCESE6 Ижтимоий тадбиркорлик ва ижтимоий корхона (6 ECTS)

THEORG6 Ташкилот назарияси (6 ECTS)

PROMAN6 Ишлаб чиқариш менежменти (6 ECTS)

PRMAN6 PR менежменти (6 ECTS)

Тўртинчи босқич

Асосий фанлар

RESMS6 Тадқиқот усуллари ва кўникмалари (6 ECTS)

INTERN6 Малакавий Амалиёт (6 ECTS)

FINWOR6 Битирув малакавий иши (6 ECTS)

Танлов фанлар

INTBS6 Ҳалқаро биснес стратегияси (6 ECTS)

INNMAN6 Инновацион бошқарув (6 ECTS)

ENVMAN6 Экологик бошқарув (6 ECTS)

BANMON6 Банк ва пул (6 ECTS)

PROMAN6 Лойиҳаларни бошқариш (6 ECTS)

RESMAN6 Бошқарувнинг тадқиқот усуллари (6 ECTS)

RISMAN6 Рискларни бошқариш (6 ECTS)

INTTRA6 Ҳалқаро бозор (6 ECTS)

TIMMAN6 Тайм менежменти (6 ECTS)

ENTMAN6 Тадбиркорлик менежменти (6 ECTS)

SOCMAN6 Ижтимоий менежмент (6 ECTS)

STRPLA6 Стратегик  режалаштириш (6 ECTS)