5230400 – Маркетинг (реклама иши)

Маркетинг (реклама иши)

Таълим дастури ҳақида маълумот:

Таълим йўналиши номи, шифри: 5230400 – Маркетинг (реклама иши)

Таълим дастури давомийлиги: 4 йил

Жами кредитлар миқдори: 240

Таълим тури: Бакалавр

Квалификация: “Маркетолог”

Таълим тили: ўзбек, рус, инглиз

Ўқув режа: www.tsue.uz

Академик календар:

Университетда ўқув йили қоида тариқасида 1- курс талабалари учун  ўқув йилининг 3 – ҳафтасидан 2, 3 ва 4 курс талабалари учун эса ўқув йилининг 2 – ҳафтасидан бошланади ва ўқув жараёни  йиллик 30 ҳафтани ташкил этади, жумладан 15 ҳафта кузги, 15 ҳафта баҳорги семестрлар учун. Қишки таътил ўқув йилининг 1 – курс талабалари учун   ўқув йилининг 18,19, 23, 24 – ҳафталарида 2, 3, 4 – курс талабари учун эса 17, 18,19, 23, 24 – ҳафталарида бўлиб ўтади.

Ўқув йилининг 20, 21  ва 22 – ҳафталари қишги семестр учун якуний назоратларни топшириш учун ажратилган. Баҳорги семестр қоида тариқасида ўқув йилининг 25 – ҳафтасидан бошланади. Ўқув йилинининг 40, 41 ва 42 – ҳафталарида баҳорги семестр учун якуний назоратлар бўлиб ўтиши режалаштирилган. 1-3 курс талабалари учун ўқув йилининг 43-52 ҳафталари ёзги таътил учун ажратилган. 4-курс талабалари учун ўқув йилининг 32-35 ҳафталарида битирув малакавий амалиёт ўташи, 36-38 ҳафталар эса якуний назоратларни топшириш учун ажратилган. 4-курс талабалари учун ўқув йили 39-42 ҳафталарда битирув малакавий ишини ҳимоя қилиш билан якунланади.

Қабул талаблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тест синовлари орқали амалга оширилади ва жами 25та шу жумладан 0 грант ва 25 та тўлов шартномаси асосида абитуриентлар талабалар сафига қабул қилинади. Тест синовлари фанлар мажмуаси ва баҳолаш мезонлари қуйидагича:

математика фанидан жами 30 та савол бўлиб, ҳар бир тўғри жавобга 3,2 балл берилади. Мазкур фандан тўпланиши мумкин бўлган умумий балл 96 баллни ташкил этади.

чет тили фанидан жами 30 та савол бўлиб, ҳар бир тўғри жавобга 3,1 балл берилади. Мазкур фандан тўпланиши мумкин бўлган умумий балл 93 баллни ташкил этади. Умумий тест синовларидан тўпланиши мумкин бўлган максимал балл 189 баллни ташкил этади.

Чет тилидан ўтказиладиган тест синовларидан озод этиш ва ушбу фандан максимал балл олиш учун чет тилларини билиш бўйича сертификатлар даражалари қуйидагича бўлиши талаб этилади:

CEFR миллий сертификати бўйича – В2 ва ундан юқори;

IELTS сертификати бўйича – 5,5 (бунда writing модулидан 5,5 балл) ва ундан юқори;

TOEFL сертификати бўйича – 72 балл; бошқа тиллар бўйича тегишли миллий ва халқаро сертификатлар – В2 ва ундан юқори.

Тўлов шарнома суммаси:

2020-2021 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун – 8 216 937,0 сўм; хорижий фуқаролар учун – 15 013 193,0 сўм  миқдорлари белгиланган.

Стипендия: 5 136 000,0 сўм

Ушбу миқдорлар таркибида талабага бир йиллик стипендия тўлаш билан боғлиқ харажатлар кўзда тутилмаган. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорлари ўзгарганда тўлов-контракт қиймати миқдорлари мос равишда ўзгаради.

Таълим йўналиши объекти: Ушбу дастур доирасида фанларнинг назарий асослари, предмети ва методологияси, иқтисодий қонуниятлари, маркетинга оид муҳим тушунчалар, категориялар, тамойиллар, ҳодиса ва жараёнлар ўртасидаги боғлиқлиқнинг сабаблари ва оқибатлари, бозор муносабатлари шароитида маркетинг методлардан фойдаланиш асосида ривожланиш қонуниятларини ўрганиш.

Таълим жараёни якунида кутилаётган натижалар (кўникма, қобилият, имконият). Битирувчилар қуйидаги малакага эга бўлишлари керак:

Ташкилий-бошқарув фаолиятида:

-ишлаб чиқариш фаолияти сифатини бошқариш жараёнларини ишлаб чиқиш ва татбиқ қилиш;

-ишлаб чиқариш жараёнларини амалга ошириш учун зарур бўлган ишлаб чиқариш жараёнлари ва ресурсларини режалаштириш;

-замонавий ахборот технологиялар тизимини яратиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш жараёнлари мониторинги ва сифатини баҳолаш методлари ва механизмларини ишлаб чиқиш;

-атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги талабларига мос келиши борасида ишлаб чиқариш жараёнларини назорат қилиш;

-маркетинг тадқиқотлари ечимларини амалиётга татбиқ этиш;

-ишлаб чиқариш жараёнларида маркетинг фаолиятини бошқариш;

-фикрлар ҳар хил бўлган шароитда бошқарув қарорини қабул қилиш;

-реклама бўйича корхоналар  ишини ташкил қилиш ва уни бошқариш;

-бажараётган фаолияти бўйича иш режасини тузиш ва уни бажариш, назорат қилиш ва амалга оширган ишининг натижаларини баҳолаш;

-ишлаб чиқариш жараёнларининг атроф-муҳит муҳофазаси, ёнғин, техника ва меҳнат хавфсизлиги талабларига мослигини мониторинг қилиш қобилиятларига эга бўлади.

Ишлаб чиқариш ва хизмат қўрсатиш фаолиятда:

–корхоналарнинг товар ишлаб чиқариш  ва хизмат кўрсатиш бўйича  ишларини режалаштириш ва бажариш;

–ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида маркетинг ва реклама хизматини  ташкил этиш;

-янги товар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг намунавий технологик жараёнларини ишлаб чиқиш ва қўллаш;

-ишлаб чиқариш жараёнларини амалга ошириш учун зарур ишлаб чиқариш жараёнлари ва ресурсларини режалаштириш;

-ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида маркетинг тамойилларини қўллаш;

бажарилаётган назарий ва амалий ишлар мавзуси бўйича математик, информацион ва имитацион моделларни ишлаб чиқиш ва татқиқ қилиш;

-лойиҳавий ва дастурий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

-корхоналарда маркетинг тадқиқотларини ўтказиш;

-корхоналар бизнес-режасини ишлаб чиқиш;

-корхоналар фаолиятини таҳлил қилиш;

-амалиётда ахборот технологияларининг халқаро ва касбий стандартларини қўллаш;

-ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарини  ривожлантиришнинг маркетинг ва реклама стратегияларини ишлаб чиқиш қобилиятларига эга бўлади.

Илмий-тадқиқот фаолиятида:

-илмий-тадқиқот институтлари ва илмий марказларда, шунингдек иқтисодиёт, маркетинг, халқаро маркетинг, тадбиркорлик фаолияти, ташқи ва ички савдо, истеъмол товарлари бозорини бошқаришга оид мавзуларда илмий-тадқиқотлар олиб бориш

-корхоналарда маркетинг ва реклама фаолиятини ташкил этиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга оширишга қатнашиш;

-маркетинг ва реклама соҳасига тегишли  мамлакатдаги ва хорижий давлатлардаги фан-техника ютуқларини, махсус адабиётларни ва бошқа илмий-техник ахборотларни ўрганиш;

-мавзу бўйича иқтисодий ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва тизимлаштириш ишларини амалга ошириш;

-интернет тармоғидан энг янги фан-техника ютуқлар ҳақидаги маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш;

-илмий тадқиқот натижаларини амалиётга қўллаш жараёнларида қатнашиш қобилиятларига эга бўлади.

Қайси сохаларда ишласа бўлади:

Турли мулк шаклларидаги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналари, реклама компания ва агентликлари;

-молия, кредит ва суғурта муассасалари;

-давлат ва маҳаллий ҳокимият органлари;

-академик ва тармоқ илмий тадқиқот ташкилотлари;

-умумтаълим, ўрта махсус ва олий таълим муассасалари.

Дастур учун масъул шахс:

Маркетинг кафедраси мудири, и.ф.д.,проф. Ш.Эргашходжаева

 

Таълим йўналиши фанлари

 

 Биринчи босқич   

Асосий фанлар

APPMAT16 Амалий математика 1 (6 ECTS)

ECONOM6 Иқтисодиёт (6 ECTS)

ICTECO6 Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари (6 ECTS)

APPMAT26 Амалий математика 2 (6 ECTS)

FORLAN16 Хорижий тил (12 ECTS)

HISET4 Иқтисодий таълимотлар тарихи (4 ECTS)

LANGUA4 Рус тили (4 ECTS)

LANGUA4 Ўзбек тили (4 ECTS)

PHILOS4 Фалсафа (4 ECTS)

INTMAR6 Маркетинг асослари (6 ECTS)

Танлов фанлар

CRETHI6 Креатив фикрлаш (6 ECTS)

CREWB6 Омадли бизнес яратиш (6 ECTS)

BUSLAW6 Бизнес ҳуқуқи (6 ECTS)

 

Иккинчи босқич

Асосий Фанлар

STATIS6 Статистика (6 ECTS)

PSYPAAP6 Реклама, жамоатчилик алоқаларида идрок ва  психология (6 ECTS)

MARPRI6 Маркетинг принциплари (6 ECTS)

MICROE6 Микроиқтисодиёт (6 ECTS MACROE6 Макроиқтисодиёт (6 ECTS)

ADVTPP6 Реклама: назария ва амалиёт (6 ECTS)

FUNBM6 Бизнес бошқаруви асослари (6 ECTS)

Танлов Фанлар

COMTCS6 Коммуникация назарияси ва структураси (6 ECTS)

TECPC6 Таъсирчанг коммуникация технологияси (6 ECTS)

COMRM6 Коммуникация тадқиқот усуллари (6 ECTS)

FORLAN26 Хорижий тил 2 (инглиз, француз, немис, корейс) (6 ECTS)

DESAPR6 Реклама ва ижтимоий алоқаларда дизайн (6 ECTS)

 

 Учинчи босқич

Асосий фанлар

STRMAR6 Стратегик маркетинг (6 ECTS)

DIGECO6 Рақамли иқтисодиёт (6 ECTS)

MARRES6 Маркетинг тадқиқотлари (6 ECTS)

DIGMAR6 Рақамли маркетинг (6 ECTS)

CONBEH6 Истеъмолчи хулқ атвори (6 ECTS)

BRAMAN6 Брендни бошқариш (6 ECTS)

Танлов фанлар

MERAC6 Мерчандайзинг, анализ ва назорат (6 ECTS)

BUSETH6 Бизнес этикаси (6 ECTS)

BUSOP6 Бизнес ва ташкилий психология (6 ECTS)

STOEXC6 Биржа иши (6 ECTS)

APPSAPR6 Реклама ва ижтимоий алоқалар учун амалий статистика (6 ECTS)

AUDCRE6 Аудиовизуал яратувчанглик (6 ECTS)

CONAS6 Ҳозирги замон реклама тизимлари (6 ECTS)

ARTDIR6 Арт дайрекшин (6 ECTS)

 

Тўртинчи босқич

Асосий фанлар

RESMS6 Тадқиқот усуллари ва кўникмалари (6 ECTS)

INTERN6 Малакавий Амалиёт (6 ECTS)

FINWOR6 Битирув малакавий иши (6 ECTS)

Танлов фанлар

MARANA6 Маркетинг аналитикаси (6 ECTS)

ECOMMER6 Электрон тижорат (6 ECTS)

INTTRA6 Халқаро савдо (6 ECTS)

MARMAN6 Маркетинг менежменти (6 ECTS)

INNMAR6 Маркетинг инновациялари (6 ECTS)

CREPT6 Креатив жараён ва техникалар (6 ECTS)

ADVPRS6 Реклама ва жамоатчилик билан алоқалар стратегиялари (6 ECTS)

SOCMED6 Ижтимоий медиа (6 ECTS)

GRACRE6 График ижодкорлик (6 ECTS)

ITSA6 Реклама учун АТ кўникмалари (6 ECTS)