5232500 – Логистика

Логистика

Таълим дастури ҳақида маълумот:

Таълим йўналиши номи, шифри: 5232500 – Логистика

Таълим дастури давомийлиги: 4 йил

Жами кредитлар миқдори: 240

Таълим тури: Бакалавр

Квалификация: Иқтисодчи

Таълим тили: ўзбек, рус, инглиз

Ўқув режа: www.tsue.uz

Академик календар:

Университетда ўқув йили қоида тариқасида 1- курс талабалари учун  ўқув йилининг 3 – ҳафтасидан 2, 3 ва 4 курс талабалари учун эса ўқув йилининг 2 – ҳафтасидан бошланади ва ўқув жараёни  йиллик 30 ҳафтани ташкил этади, жумладан 15 ҳафта кузги, 15 ҳафта баҳорги семестрлар учун.Қишки таътил ўқув йилининг 1 – курс талабалари учун   ўқув йилининг 18,19, 23, 24 – ҳафталарида 2, 3, 4 – курс талабари учун эса 17, 18,19, 23, 24 – ҳафталарида бўлиб ўтади.

Ўқув йилининг 20, 21  ва 22 – ҳафталари қишги семестр учун якуний назоратларни топшириш учун ажратилган.

Баҳорги семестр қоида тариқасида ўқув йилининг 25 – ҳафтасидан бошланади. Ўқув йилинининг 40, 41 ва 42 – ҳафталарида баҳорги семестр учун якуний назоратлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

1-3 курс талабалари учун ўқув йилининг 43-52 ҳафталари ёзги таътил учун ажратилган.

4-курс талабалари учун ўқув йилининг 32-35 ҳафталарида битирув малакавий амалиёт ўташи, 36-38 ҳафталар эса якуний назоратларни топшириш учун ажратилган. 4-курс талабалари учун ўқув йили 39-42 ҳафталарда битирув малакавий ишини ҳимоя қилиш билан якунланади.

Қабул талаблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тест синовлари орқали амалга оширилади ва жами 50 та шу жумладан 5 та грант ва 45 та тўлов шартномаси асосида абитуриентлар талабалар сафига қабул қилинади. Тест синовлари фанлар мажмуаси ва баҳолаш мезонлари қуйидагича:

математика фанидан жами 30 та савол бўлиб, ҳар бир тўғри жавобга 3,2 балл берилади. Мазкур фандан тўпланиши мумкин бўлган умумий балл 96 баллни ташкил этади.

чет тили фанидан жами 30 та савол бўлиб, ҳар бир тўғри жавобга 3,1 балл берилади. Мазкур фандан тўпланиши мумкин бўлган умумий балл 93 баллни ташкил этади.

Умумий тест синовларидан тўпланиши мумкин бўлган максимал балл 189 баллни ташкил этади.

Чет тилидан ўтказиладиган тест синовларидан озод этиш ва ушбу фандан максимал балл олиш учун чет тилларини билиш бўйича сертификатлар даражалари қуйидагича бўлиши талаб этилади:

CEFR миллий сертификати бўйича – В2 ва ундан юқори;

IELTS сертификати бўйича – 5,5 (бунда writing модулидан 5,5 балл) ва ундан юқори;

TOEFL сертификати бўйича – 72 балл; бошқа тиллар бўйича тегишли миллий ва халқаро сертификатлар – В2 ва ундан юқори.

Тўлов шарнома суммаси:

2020-2021 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун – 8 216 937,0 сўм; хорижий фуқаролар учун – 15 013 193,0 сўм  миқдорлари белгиланган.

Стипендия: 5 136 000,0 сўм

Ушбу миқдорлар таркибида талабага бир йиллик стипендия тўлаш билан боғлиқ харажатлар кўзда тутилмаган. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорлари ўзгарганда тўлов-контракт қиймати миқдорлари мос равишда ўзгаради.

Таълим йўналиши объекти: Мазкур дастурда етказиб бериш занжирларини стратегик режалаштириш, моделлаштириш ва таҳлили; етказиб бериш занжирларида логистик бизнес жараёнларни бошқариш ва оптималлаштириш; компанияларнинг рақобатбардошлигини ошириш билан боғлиқ муаммоларини фаол ечишда логистик инфратузилмани шакллантириш ва ривожлантириш; «инсорсинг/аутсорсинг» муаммоларини хал этиш ва логистик провайдерларни танлаб олиш; тактик ва оператив даражада “харажат/логистик сервис” мувозанатига эришиш; контроллинг тизимини ишлаб чиқиш ва логистика KPI тўпламини такомиллаштириш; етказиб бериш занжирида захиралар ва рискларни бошқаришрақобатбардош логистик стратегияни шакллантириш ҳисобига етказиб бериш занжирини бошқариш; логистика ва етказиб бериш занжирини самарали қўллаб-қувватлаш маълумот тизимини шакллантириш ва фойдаланиш вазифаларини хал қилади.

Таълим жараёни якунида кутилаётган натижалар (кўникма, қобилият, имконият). Битирувчилар қуйидаги малакага эга бўлишлари керак:

Дастур битирувчиларда қуйидаги компетенцияларни шакллантиришга қаратилган:

Тез ўзгариб турувчи рақобат бизнес муҳитида, интеграциялашган логистикани ва етказиб бериш занжирини бошқаришнинг илғор концепциялари ва технологияларини билиши;

Турли тармоқлар, саноат ва савдо компаниялари, логистик провайдерлар замонавий логистик инфратузилмаларини стратегик бошқариш ва лойиҳалаштириш бўйича инновацион бошқарув қарорлар қабул қилиш кўникмасига эга бўлиш;

Микро ва макроиқтисодий даражада логистик инфратузилмаларни ривожланиши ҳолати ва тенденцияси аудити ва экспертизаси юзасидан аналитик тадқиқотлар тамойиллари ва усуллари бўйича лаёқатга эга бўлиш;

Жаҳон ва Ўзбекистонда логистик инфратузилма ва логистик сервис бозорини таҳлил қмилиш ва мониторинги бўйича усул ва услубиёти бўйича малакага эга бўлиш;

Товар бозорлари, шахар агломерацияларини, индустриал ва технопарклар, ишлаб чиқариш ва логистик кластерлар фаолиятини интеграциялашган логистик фаолиятини бошқариш ва лойиҳалаштиришнинг услубиёти ва амалий усулларини билиш;

Саноатда, савдода, транспорт мажмуаларида, минтақаларда ва катта шаҳарларда логистик марказларни ташкил қилишнинг жаҳон услубиёти ва амалий усулларини билиш;

Логистикани стратегик бошқариш кўникмасига, етказиб бериш занжирида логистик координация механизмлари асосида стратегияларни самарадорлигини баҳолаш малакасига эга бўлиш.

Қайси сохаларда ишласа бўлади:

Турли мулкчилик шаклидаги ишлаб чиқариш ва  хизмат кўрсатиш корхоналарида; савдо ва транспорт корхоналарида; савдо-молия, кредит ва суғурта муассасаларида; давлат ва маҳаллий ҳокимият органларида; академик ва тармоқ илмий тадқиқот ташкилотларида; мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус ва олий таълим муассасаларида.

Дастур учун масъул шахс:

  «Бизнес бошқаруви ва логистика» кафедраси мудир О.Сабиров

 

Таълим йўналиши фанлари

 

Биринчи босқич    

Асосий фанлар

APPMAT16 Амалий математика 1 (6 ECTS)

ECONOM6 Иқтисодиёт (6 ECTS)

ICTECO6 Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари (6 ECTS)

APPMAT26 Амалий математика 2 (6 ECTS)

FORLAN16 Хорижий тил (12 ECTS)

HISET4 Иқтисодий таълимотлар тарихи (4 ECTS)

LANGUA4 Рус тили (4 ECTS)

LANGUA4 Ўзбек тили (4 ECTS)

PHILOS4 Фалсафа (4 ECTS)

INTLOG6 Логистикага кириш (6 ECTS)

Танлов фанлар

CRETHI6 Креатив фикрлаш (6 ECTS)

CREWB6 Омадли бизнес яратиш (6 ECTS)

BUSLAW6 Бизнес ҳуқуқи (6 ECTS)

 

Иккинчи босқич

Асосий Фанлар

STATIS6 Статистика (6 ECTS)

INNINF6 Инновацион инфратузилма (6 ECTS)

MARINF6 Бозор инфратузилмаси (6 ECTS)

MICROE6 Микроиқтисодиёт (6 ECTS MACROE6 Макроиқтисодиёт (6 ECTS)

INTLSCM6 Логистика ва таъминот занжири менежментига кириш (6 ECTS)

FUNBM6 Бизнес бошқаруви асослари (6 ECTS)

Танлов Фанлар

INTSPSS6 SPSS га кириш (6 ECTS)

ACCOUN6 Бухгалтерия хисоби (6 ECTS)

INTMAN6 Менежментга кириш (6 ECTS)

FORLAN26 Хорижий тил 2 (инглиз, француз, немис, корейс) (6 ECTS)

BUSETH6 Бизнес этикаси (6 ECTS)

 

 Учинчи босқич        

Асосий фанлар

MARPRI6 Маркетинг принциплари (6 ECTS)

INTLOG6 Халқаро логистика (6 ECTS)

RETSL6 Савдо ва хизмат кўрсатиш логистикаси (6 ECTS)

TRAECO6 Транспорт иқтисодиёти (6 ECTS)

PROMGS6 Харидларни бошқариш ва глобал манбалар (6 ECTS)

COOFIN6 Корпоратив молия (6 ECTS)

Танлов фанлар

BUSSTR6 Бизнес стратегияси (6 ECTS)

INSURA6 Суғурта (6 ECTS)

INTEG6 Интеграция ва иқтиодий глобаллашув (6 ECTS)

TRAFL6 Транспорт ва юк ташиш логистикаси (6 ECTS)

WARDC6 Омбор ва етказиб бериш каналлари (6 ECTS)

BANFM6 Банклар ва молиявий бозорлар (6 ECTS)

TAXATI6 Солиқ ва солиққа тортиш (6 ECTS)

 

Тўртинчи босқич

Асосий фанлар

RESMS6 Тадқиқот усуллари ва кўникмалари (6 ECTS)

INTERN6 Малакавий Амалиёт (6 ECTS)

FINWOR6 Битирув малакавий иши (6 ECTS)

Танлов фанлар

LOGSCMBD6 Логистика ва таъминот занжири менежменти учун бизнес дизайни лоиҳаси (6 ECTS)

DIFMAR6 Рақамли маркетинг (6 ECTS)

PRISTR6 Маркетингда нарх сиёсати (6 ECTS)

AGROLO6 Агро логистика (6 ECTS)

INTTCL6 Халқаро савдо ва божхона қонунчилиги (6 ECTS)

RISMAN6 Рискларни бошқариш (6 ECTS)

NATRES6 Миллий ва минтақавий иқтисодий хавфсизликлар (6 ECTS)

INVANA6 Инвестиция таҳлили (6 ECTS)

BUSISC6 Бизнес ИТ ва таъминот занжири (6 ECTS)

COMLOG6 Тижорат логистикаси (6 ECTS)

INCOTE6 Халқаро савдо атамалари (6 ECTS)