5231900 – Корпоратив бошқарув

Корпоратив бошқарув

Таълим дастури ҳақида маълумот:

Таълим йўналиши номи, шифри: 5231900 – Корпоратив бошқарув

Таълим дастури давомийлиги: 4 йил

Жами кредитлар миқдори: 240

Таълим тури: Бакалавр

Квалификация: “Иқтисодчи”

Таълим тили: ўзбек, рус, инглиз

Ўқув режа: www.tsue.uz

Академик календар:

Университетда ўқув йили қоида тариқасида 1 – курс талабалари учун ўқув йилининг 3 – ҳафтасидан 2, 3 ва 4 курс талабалари учун эса ўқув йилининг 2 – ҳафтасидан бошланади ва ўқув жараёни йиллик 30 ҳафтани ташкил этади, жумладан 15 ҳафта кузги, 15 ҳафта баҳорги семестр.

Қишки таътил ўқув йилининг 1 – курс талабалари учун  ўқув йилининг 18,19, 23, 24 – ҳафталарида 2, 3, 4 – курс талабари учун эса 17, 18,19, 23, 24 – ҳафталарида бўлиб ўтади.

Ўқув йилининг 20, 21 ва 22 – ҳафталари қишги семестр учун якуний назоратларни топшириш учун ажратилган. Баҳорги семестр қоида тариқасида ўқув йилининг 25 – ҳафтасидан бошланади. Ўқув йилинининг 40, 41 ва 42 – ҳафталарида баҳорги семестр учун якуний назоратлар бўлиб ўтиши режалаштирилган. 1 – 3 курс талабалари учун ўқув йилининг 43 – 52 ҳафталари ёзги таътил учун ажратилган. 4 – курс талабалари учун ўқув йилининг 32 – 35 ҳафталарида битирув малакавий амалиёт ўташи, 36 – 38 ҳафталар эса якуний назоратларни топшириш учун ажратилган. 4 – курс талабалари учун ўқув йили 39 – 42 ҳафталарда битирув малакавий ишини ҳимоя қилиш билан якунланади.

Қабул талаблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тест синовлари орқали амалга оширилади ва жами 25 та шу жумладан 5 та грант ва 20 та тўлов шартномаси асосида абитуриентлар талабалар сафига қабул қилинади. Тест синовлари фанлар мажмуаси ва баҳолаш мезонлари қуйидагича:

математика фанидан жами 30 та савол бўлиб, ҳар бир тўғри жавобга 3,2 балл берилади. Мазкур фандан тўпланиши мумкин бўлган умумий балл 96 баллни ташкил этади.

чет тили фанидан жами 30 та савол бўлиб, ҳар бир тўғри жавобга 3,1 балл берилади. Мазкур фандан тўпланиши мумкин бўлган умумий балл 93 баллни ташкил этади.

Умумий тест синовларидан тўпланиши мумкин бўлган максимал балл 189 баллни ташкил этади. Чет тилидан ўтказиладиган тест синовларидан озод этиш ва ушбу фандан максимал балл олиш учун чет тилларини билиш бўйича сертификатлар даражалари қуйидагича бўлиши талаб этилади:

CEFR миллий сертификати бўйича – В2 ва ундан юқори;

IELTS сертификати бўйича – 5,5 (бунда writing модулидан 5,5 балл) ва ундан юқори;

TOEFL сертификати бўйича – 72 балл; бошқа тиллар бўйича тегишли миллий ва халқаро сертификатлар – В2 ва ундан юқори.

Тўлов шарнома суммаси:

2020-2021 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун – 8 216 937,0 сўм; хорижий фуқаролар учун – 15 013 193,0 сўм миқдорлари белгиланган.

Стипендия: 5 136 000,0 сўм

Ушбу миқдорлар таркибида талабага бир йиллик стипендия тўлаш билан боғлиқ харажатлар кўзда тутилмаган. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорлари ўзгарганда тўлов-контракт қиймати миқдорлари мос равишда ўзгаради.

Таълим йўналиши объекти: Корпоратив бошқарув бакалавриат таълим йўналиши – фан, ишлаб чиқариш ва ҳизмат кўрсатиш соҳасидаги йўналиш бўлиб, ҳўжалик жамиятларида бошқарувни ташкил этиш, корпоратив бошқарувнинг вазифалари, тамойиллари ва ижтимоий-иқтисодий мохиятини, корпоратив бошқарув ташкилий тизими ҳусусиятларини, компаниялар фаолиятини самарали ташкил қилишда корпоратив бошқарувнинг роли ва мулкдорларнинг хуқуқини химоялашни, рақобат воситалари ёрдамида корпорация инвестиция жозибадорлигини ошириш, иқтисодиётни модернизациялаш шароитида монополистик фаолиятини чеклашнинг аҳамияти, корпоратив бошқарув моделларини, корпорацияларни бошқариш органлари билан муносабатларидаги муоммоларини комплекс ечиш масалаларини қамраб олади.

Таълим жараёни якунида кутилаётган натижалар (кўникма, қобилият, имконият). Битирувчилар қуйидаги малакага эга бўлишлари керак:

-корпоратив бошқарув фанининг предмети, мақсади, вазифалари ва мохиятини тушунтиришга имкон берадиган билимларга эга бўлиш;

-корпоратив бошқарувнинг ривожланиш қонунлари;

-тадқиқот методологиялари ва корпоратив бошқарув кўникмаларига эга бўлиш;

-компаниянинг ташкил этилиши ва тадбиркорлик;

-янги стратегия ва рақобатдошлик;

-фирмалар, кластерлар ва иқтисодий ривожланиш;

-корпоратив бошқарув назария ва амалиёти;

-ҳусусийлаштириш ва давлат-ҳусусий шериклик;

-инвестиция назарияси;

-биржалар ва стратегиялар;

-корпоратив маданият;

-жамоалар ва кооператив ўйинлар;

-корпоратив стратегиялар;

-корпоратив бошқарув ва ижтимоий маъсулият;

-корпоратив рискларни бошқариш;

-ҳалқаро корпоратив бошқарув тажрибаси;

-корпоратив молия;

-корпоратив маълумотларни тахлил қилиш ва қарорларни қабул қилиш усуллари;

-корпоратив сифатга тегишли билим кўникмаларига эга бўлиш.

Қайси сохаларда ишласа бўлади:

Ўзбекистон Республикаси акциядорлик жамиятлари, ҳолдинг компаниялари, хўжалик бирлашмалари, ассоциациялар, консернлар, уюшмалар, биржалар, тижорат банклари, консалтинг компаниялари, брокерлик ташкилотлари, қўшма корхоналар, хорижий корхоналар, суғурта ва лизинг компаниялари, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари, саноат корхоналари, илмий тадқиқот марказлари ва лойихалаш институтлари, илмий ишлаб чиқариш бирлашмаларида ишлашлари мумкин.

Дастур учун масъул шахс:

Корпоратив бошқарув кафедраси мудири Б.Уринов

 

Таълим йўналиши фанлари

 

Биринчи босқич

Асосий фанлар

APPMAT16 Амалий математика 1 (6 ECTS)

ECONOM6 Иқтисодиёт (6 ECTS)

ICTECO6 Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари (6 ECTS)

APPMAT26 Амалий математика 2 (6 ECTS)

FORLAN16 Хорижий тил (12 ECTS)

HISET4 Иқтисодий таълимотлар тарихи (4 ECTS)

LANGUA4 Рус тили (4 ECTS)

LANGUA4 Ўзбек тили (4 ECTS)

PHILOS4 Фалсафа (4 ECTS)

CORGC6 Корпоратив бошқарувга кириш (6 ECTS)

Танлов фанлар

CRETHI6 Креатив фикрлаш (6 ECTS)

PSYCHO6 Психология (6 ECTS)

CRETHI6 Фирма назарияси (6 ECTS)

 

Иккинчи босқич

Асосий Фанлар

STATIS6 Статистика (6 ECTS)

INTECON6 Эконометрикага кириш (6 ECTS)

CORGTP6 Корпоратив бошқарув назарияси ва амалиёти (6 ECTS)

MICROE6 Микроиқтисодиёт (6 ECTS MACROE6 Макроиқтисодиёт (6 ECTS)

PRINPPP6 Ҳусусийлаштириш, миллийлаштириш ва давлат-ҳусусий шериклик (6 ECTS)

STOMS6 Биржалар ва стратегиялар (6 ECTS)

Танлов Фанлар

INVEST6 Инвестиция (6 ECTS)

AUDITI6 Аудит (6 ECTS)

INTBA6 Банк ҳисобига кириш (6 ECTS)

FORLAN26 Хорижий тил 2 (инглиз, француз, немис, корейс) (6 ECTS)

THEFIN6 Молия назарияси (6 ECTS)

CREWB6 Омадли бизнес яратиш (6 ECTS)

 

Учинчи босқич

Асосий фанлар

NEWSCFCED6 Янги стратегия ва рақобатдошлик: фирмалар,кластерлар ва иқтисодий ривожланиш (6 ECTS)

CORGR6 Корпоратив бошқарув  ва қоидалар (6 ECTS)

DIGECO6 Рақамли иқтисодиёт (6 ECTS)

CORSTR6 Корпоратив стратегиялар (6 ECTS)

COMEE6 Компаниянинг ташкил этилиши ва тадбиркорлик  (6 ECTS)

TAXATI6 Солиқ ва солиққа тортиш (6 ECTS)

Танлов фанлар

TEACG6 Жамоалар ва корпоратив ўйинлар (6 ECTS)

CORCUL6 Корпоратив маданият (6 ECTS)

OPEMAN6 Операцион бошқарув (6 ECTS)

BUSDE6 Бизнес дипломатияси ва этикаси (6 ECTS)

HUMRM6 Инсон ресурсларини бошқариш (6 ECTS)

ESSIA6 Ички аудит асослари (6 ECTS)

INFSSG6 Ахборот тизимлари стратегияси ва бошқарув (6 ECTS)

CORCOD6 Корпоратив кодекс (6 ECTS)

 

Тўртинчи босқич

Асосий фанлар

RESMS6 Тадқиқот усуллари ва кўникмалари (6 ECTS)

INTERN6 Малакавий Амалиёт (6 ECTS)

FINWOR6 Битирув малакавий иши (6 ECTS)

Танлов фанлар

METACID6 Корпоратив маълумотларни таҳлил қилиш ва қарорларни қабул қилиш усуллари  (6 ECTS)

CORRM6 Корпоратив рискларни бошқариш (6 ECTS)

CORFIN6 Корпоратив молия (6 ECTS)

INTORG6 Ҳалқаро ташкилотлар (6 ECTS)

CORGSR6 Корпоратив бошқарув ва ижтимоий маъсулият (6 ECTS)

INTCG6 Ҳалқаро корпоратив бошқарув (6 ECTS)

LABTUL6 Меҳнат ва касаба уюшмалари қонуни (6 ECTS)

CORQUA6 Корпоратив сифат (6 ECTS)

PORMAN6 Портфель менежменти (6 ECTS)

INTCON6 Халқаро шартномалар (6 ECTS)

FORTEC6 Башорат технологиялари (6 ECTS)

SUSDEV6 Барқарор ривожланиш (6 ECTS)