5231600 – Инсон ресурсларини бошқариш

Инсон ресурсларини бошқариш Таълим дастури ҳақида маълумот:

Таълим йўналиши номи, шифри: 5231600 – Инсон ресурсларини бошқариш

Таълим дастури давомийлиги: 4 йил

Жами кредитлар миқдори: 240

Таълим тури: Бакалавр

Квалификация: “Иқтисодчи” (HR менежери)

Таълим тили: ўзбек, рус, инглиз

Ўқув режа: www.tsue.uz

Академик календар: Университетда ўқув йили қоида тариқасида 1- курс талабалари учун  ўқув йилининг 3 – ҳафтасидан 2, 3 ва 4 курс талабалари учун эса ўқув йилининг 2 – ҳафтасидан бошланади ва ўқув жараёни  йиллик 30 ҳафтани ташкил этади, жумладан 15 ҳафта кузги, 15 ҳафта баҳорги семестрлар учун.

Қишки таътил ўқув йилининг 1 – курс талабалари учун   ўқув йилининг 18,19, 23, 24 – ҳафталарида 2, 3, 4 – курс талабари учун эса 17, 18,19, 23, 24 – ҳафталарида бўлиб ўтади.

Ўқув йилининг 20, 21  ва 22 – ҳафталари қишги семестр учун якуний назоратларни топшириш учун ажратилган.

Баҳорги семестр қоида тариқасида ўқув йилининг 25 – ҳафтасидан бошланади. Ўқув йилинининг 40, 41 ва 42 – ҳафталарида баҳорги семестр учун якуний назоратлар бўлиб ўтиши режалаштирилган. 1-3 курс талабалари учун ўқув йилининг 43-52 ҳафталари ёзги таътил учун ажратилган. 4-курс талабалари учун ўқув йилининг 32-35 ҳафталарида битирув малакавий амалиёт ўташи, 36-38 ҳафталар эса якуний назоратларни топшириш учун ажратилган. 4-курс талабалари учун ўқув йили 39-42 ҳафталарда битирув малакавий ишини ҳимоя қилиш билан якунланади.

Қабул талаблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тест синовлари орқали амалга оширилади ва жами 75 та шу жумладан 10 та грант ва 65 та тўлов шартномаси асосида абитуриентлар талабалар сафига қабул қилинади. Тест синовлари фанлар мажмуаси ва баҳолаш мезонлари қуйидагича:

математика фанидан жами 30 та савол бўлиб, ҳар бир тўғри жавобга 3,2 балл берилади. Мазкур фандан тўпланиши мумкин бўлган умумий балл 96 баллни ташкил этади.

чет тили фанидан жами 30 та савол бўлиб, ҳар бир тўғри жавобга 3,1 балл берилади. Мазкур фандан тўпланиши мумкин бўлган умумий балл 93 баллни ташкил этади.

Умумий тест синовларидан тўпланиши мумкин бўлган максимал балл 189 баллни ташкил этади.

Чет тилидан ўтказиладиган тест синовларидан озод этиш ва ушбу фандан максимал балл олиш учун чет тилларини билиш бўйича сертификатлар даражалари қуйидагича бўлиши талаб этилади:

CEFR миллий сертификати бўйича – В2 ва ундан юқори;

IELTS сертификати бўйича – 5,5 (бунда writing модулидан 5,5 балл) ва ундан юқори;

TOEFL сертификати бўйича – 72 балл; бошқа тиллар бўйича тегишли миллий ва халқаро сертификатлар – В2 ва ундан юқори.

Тўлов шарнома суммаси:

2020-2021 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун – 8 216 937,0 сўм; хорижий фуқаролар учун – 15 013 193,0 сўм  миқдорлари белгиланган.

Стипендия: 5 136 000,0 сўм

Ушбу миқдорлар таркибида талабага бир йиллик стипендия тўлаш билан боғлиқ харажатлар кўзда тутилмаган. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорлари ўзгарганда тўлов-контракт қиймати миқдорлари мос равишда ўзгаради.

Таълим йўналиши объекти: фан ва ишлаб чиқаришда инсон омилидан самарали фойдаланиш муаммоларини ҳал этишга комплекс ёндашувни таъминловчи иқтисодиётнинг ҳамма соҳа ва тармоқларида инсон ресурсларини бошқариш масалаларини қамраб олади.

Таълим жараёни якунида кутилаётган натижалар (кўникма, қобилият, имконият). Битирувчилар қуйидаги малакага эга бўлишлари керак:

жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётида инсон ресурсларини бошқаришнинг замонавий концепцияларидан фойдаланиш; инсон ресурсларини режалаштириш ва меҳнат ресурслари бозорини ривожлантириш тенденцияларини аниқлаш ва таҳлил қилиш;

меҳнат соҳасида ижтимоий шерикчилик механизмларидан самарали фойдаланиш; корхона, ташкилот ва фирмаларнинг туб мақсадига эришишини таъминловчи инсон ресурсларини бошқаришнинг назарий ва амалий жиҳатларини шакллантириш; иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар ва иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, унинг кўламини кенгайтириш билан боғлиқ масалаларнинг ечимини топишда инсон ресурсларининг ўрни ва аҳамиятининг назарий ва амалий жиҳатларини таҳлил этиш малакасига эга бўлади.

макро ва микро даражада инсон ресурсларига бўлган эҳтиёжини аниқлаш; корхоналарда инсон ресурсларини бошқариш стратегияси ва тактикасини ишлаб чиқиш ва амалда қўллаш; корхоналарда инсон ресурсларини бошқариш ва назорат қилиш жараёнида иш фаолиятининг сифати ва миқдорини баҳолаш;  инсон ресурлари бошқаришда инновацияларни жорий этиш;

меҳнат жамоаларини режалаштириш ва бошқаришни, бошқарув фаолияти элементлари ва улардан бошқарув жараёнида самарали фойдаланиш;

макро ва микро даражада инсон ресурсларини шаклланиш омилларини таҳлил қилиш;

инсон ресурсларини сафарбарлигини баҳолаш;

ходимларни рағбатлантириш ва мотивациялаш усулларини қўллаш;

инсон ресурсларини сифат жиҳатидан бошқариш кўникмасига эга бўлади.

корхона ва ташкилотларда кадрлар сиёсатини ишлаб чиқиш;

ходимларни ишга ёллаш, фойдаланиш ва ишдан бўшатишни шартномавий тартибга солишни билиши ва улардан фойдалана олиш;

корхоналарда кадрларни ишга жалб этиш ва ёллашдан тортиб истиқболли кадрларни захирасини шакллантиришга бўлган жараённи бошқариш;

инсон ресурсларини бошқаришнинг ҳуқуқий асослари ва уни шартномавий тартибга солиш; инсон ресурслари баланси асосида меҳнат бозоридаги талаб ва таклифни таҳлил қилиш;

ходимларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва лавозимларга бириктириш; инсон ресурсларини баҳолашнинг замоновий усулларини ҳамдаинсон ресурсларини бошқариш тамойилларини амалиётда қўллашлаёқатига эга бўлади.

Қайси сохаларда ишласа бўлади:

Инсон ресурсларини бошқариш таълим йўналишини тугатган талабалар Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарув органлари, турли вазирлик ва идоралар ҳамда қўмиталарнинг кадрларни бошқариш тизимида, иқтисодиётнинг турли тармоқ ва соҳаларидаги корхона ва ташкилотларда шунингдек, бизнес ва бошқарув соҳасида етакчи маслаҳатчи, кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш марказлари бошқарувчиси каби касбий фаолияти турлари билан шуғулланади.s

Дастур учун масъул шахс:

Инсон ресурсларини бошқариш кафедраси мудири PhD. С.Б.Ғойипназаров

 

Таълим йўналиши фанлари

 

Биринчи босқич   

Асосий фанлар

APPMAT16 Амалий математика 1 (6 ECTS)

ECONOM6 Иқтисодиёт (6 ECTS)

ICTECO6 Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари (6 ECTS)

APPMAT26 Амалий математика 2 (6 ECTS)

FORLAN16 Хорижий тил (12 ECTS)

HISET4 Иқтисодий таълимотлар тарихи (4 ECTS)

LANGUA4 Рус тили (4 ECTS)

LANGUA4 Ўзбек тили (4 ECTS)

PHILOS4 Фалсафа (4 ECTS)

INTBUS6 Бизнесга кириш (6 ECTS)

Танлов фанлар

CRETHI6 Креатив фикрлаш (6 ECTS)

LABCOD6 Меҳнат кодекси (6 ECTS)

BUSINT6 Бизнес интеллект (6 ECTS)

 

Иккинчи босқич

Асосий Фанлар

STATIS6 Статистика (6 ECTS)

INTECON6 Эконометрикага кириш (6 ECTS)

HUMRM6 Инсон ресурсларини бошқариш (6 ECTS)

MICROE6 Микроиқтисодиёт (6 ECTS MACROE6 Макроиқтисодиёт (6 ECTS)

LABECO6 Меҳнат иқтисодиёти (6 ECTS)

DIGECO6 Рақамли иқтисодиёт (6 ECTS)

Танлов Фанлар

LABSTA6 Меҳнат статистикаси (6 ECTS)

POVISS6 Қашшоқлик,тенгсизлик ва ижтимоий таъминот (6 ECTS)

SOCESE6 Ижтимоий тадбиркорлик ва ижтимоий корхона (6 ECTS)

FORLAN26 Хорижий тил 2 (инглиз, француз, немис, корейс) (6 ECTS)

CONST6 Замонавий социологик назария (6 ECTS)

ECOLM6 Меҳнат бозори иқтисодиёти (6 ECTS)

 

Учинчи босқич       

Асосий фанлар

LEADEV6 Етакчиликни ривожлантириш (6 ECTS)

FINEIA6 Молиявий ва иқтисодий маълумотларни тахлил қилиш (6 ECTS)

RECRIU6 Рекрутмент (6 ECTS)

CARDEV6 Каръерани ривожлантириш (6 ECTS)

ECOHC6 Инсон капитали иқтисодиёти  (6 ECTS)

LABPRO6 Меҳнатни муҳофаза қилиш (6 ECTS)

Танлов фанлар

SKIAM6 Кўникмаларни таҳлил қилиш ва бошқариш (6 ECTS)

GLOGMUD6 Глобал геосиёсат,миграция ва нотекис ривожланиш (6 ECTS)

INTECO6 Ҳалқаро иқтисодиёт (6 ECTS)

TEACG6 Жамоалар ва кооператив ўйинлар (6 ECTS)

TIMMAN6 Тайм менежменти (6 ECTS)

LEAPSY6 Етакчилик психологияси (6 ECTS)

CORSR6 Корпоратив ижтимоий маъсулият (6 ECTS)

 

Тўртинчи босқич

Асосий фанлар

RESMS6 Тадқиқот усуллари ва кўникмалари (6 ECTS)

INTERN6 Малакавий Амалиёт (6 ECTS)

FINWOR6 Битирув малакавий иши (6 ECTS)

Танлов фанлар

TALMAN6 Талантни бошқариш  (6 ECTS)

MANER6 Ҳодимлар билан мунособатларни бошқариш (6 ECTS)

EFFOC6 Самарали ташкилий алоқа (6 ECTS)

STRRS6 Стратегик мукофотлар тизими (6 ECTS)

STRPHR6 Инсон ресурсларини стратегик режалаштириш (6 ECTS)

STRMAN6 Стратегик бошқарув (6 ECTS)

POPSTA6 Аҳоли статистикаси (6 ECTS)

NEWSCFCE6 Янги стратегия ва рақобатдошлик (фирмалар, кластерлар ва иқтисодий ривожланиш) (6 ECTS)

URBAGE6 Шаҳар тараққиёти даври (6 ECTS)

RISMAN6 Рискларни бошқариш (6 ECTS)

WEBMAN6 Веб дастурлаш (6 ECTS)

SUSDEV6 Барқарор ривожланиш (6 ECTS)