5232400 – Иқтисодий хавфсизлик

Иқтисодий хавфсизлик

Таълим дастури ҳақида маълумот:

Таълим йўналиши номи, шифри: 5232400 – Иқтисодий хавфсизлик

Таълим дастури давомийлиги: 4 йил

Жами кредитлар миқдори: 240

Таълим тури: Бакалавр

Квалификация: “Иқтисодчи”

Таълим тили: ўзбек, рус, инглиз

Ўқув режа: www.tsue.uz

Академик календар:

Университетда ўқув йили қоида тариқасида 1- курс талабалари учун  ўқув йилининг 3 – ҳафтасидан 2, 3 ва 4 курс талабалари учун эса ўқув йилининг 2 – ҳафтасидан бошланади ва ўқув жараёни  йиллик 30 ҳафтани ташкил этади, жумладан 15 ҳафта кузги, 15 ҳафта баҳорги семестрлар учун.Қишки таътил ўқув йилининг 1 – курс талабалари учун   ўқув йилининг 18,19, 23, 24 – ҳафталарида 2, 3, 4 – курс талабари учун эса 17, 18,19, 23, 24 – ҳафталарида бўлиб ўтади.

Ўқув йилининг 20, 21  ва 22 – ҳафталари қишги семестр учун якуний назоратларни топшириш учун ажратилган. Баҳорги семестр қоида тариқасида ўқув йилининг 25 – ҳафтасидан бошланади. Ўқув йилинининг 40, 41 ва 42 – ҳафталарида баҳорги семестр учун якуний назоратлар бўлиб ўтиши режалаштирилган. 1-3 курс талабалари учун ўқув йилининг 43-52 ҳафталари ёзги таътил учун ажратилган. 4-курс талабалари учун ўқув йилининг 32-35 ҳафталарида битирув малакавий амалиёт ўташи, 36-38 ҳафталар эса якуний назоратларни топшириш учун ажратилган. 4-курс талабалари учун ўқув йили 39-42 ҳафталарда битирув малакавий ишини ҳимоя қилиш билан якунланади.

Қабул талаблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тест синовлари орқали амалга оширилади ва жами 25 та шу жумладан 5 та грант ва 20 та тўлов шартномаси асосида абитуриентлар талабалар сафига қабул қилинади. Тест синовлари фанлар мажмуаси ва баҳолаш мезонлари қуйидагича:

математика фанидан жами 30 та савол бўлиб, ҳар бир тўғри жавобга 3,2 балл берилади. Мазкур фандан тўпланиши мумкин бўлган умумий балл 96 баллни ташкил этади.

чет тили фанидан жами 30 та савол бўлиб, ҳар бир тўғри жавобга 3,1 балл берилади. Мазкур фандан тўпланиши мумкин бўлган умумий балл 93 баллни ташкил этади.

Умумий тест синовларидан тўпланиши мумкин бўлган максимал балл 189 баллни ташкил этади. Чет тилидан ўтказиладиган тест синовларидан озод этиш ва ушбу фандан максимал балл олиш учун чет тилларини билиш бўйича сертификатлар даражалари қуйидагича бўлиши талаб этилади:

CEFR миллий сертификати бўйича – В2 ва ундан юқори;

IELTS сертификати бўйича – 5,5 (бунда writing модулидан 5,5 балл) ва ундан юқори;

TOEFL сертификати бўйича – 72 балл; бошқа тиллар бўйича тегишли миллий ва халқаро сертификатлар – В2 ва ундан юқори. Тўлов шарнома суммаси:

2020-2021 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун – 8 216 937,0 сўм; хорижий фуқаролар учун – 15 013 193,0 сўм  миқдорлари белгиланган.

Стипендия: 5 136 000,0 сўм

Ушбу миқдорлар таркибида талабага бир йиллик стипендия тўлаш билан боғлиқ харажатлар кўзда тутилмаган. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорлари ўзгарганда тўлов-контракт қиймати миқдорлари мос равишда ўзгаради.

Таълим йўналиши объекти: мамлакатимизда макро-,мезо- ва микродаражаги иқтисодий хавфсизликнинг муҳим тушунчалари, категориялари, таснифлари, ички ва ташқи таҳдидларни олдиниши олиш ва уларга тайёргарлик кўриш, хавфсизликни таъминлаш чора-тадбирларини махсус методология ёрдамида ўрганиш масалалари.

Таълим жараёни якунида кутилаётган натижалар (кўникма, қобилият, имконият). Битирувчилар қуйидаги малакага эга бўлишлари керак:

-иқтисодий хавфcизликнинг миқдор ва сифат меъзонлари иқтисодий тизим ва объектлар чегаравий уамда критик уолатининг индикаторлари тизимини шакллантириш;

-иқтисодий хавфсизликни белгшовчи иқтисодий ва ижтимоий-щтисодий кўрсаткичлар ҳисоб-китоби учун зарур булган бирламчи маълумотларни тайёрлаш;

-ҳаракатдаги меъёрий-ҳуқуқий базада келтирилган андозали услуб асосида иқтисодий ва ижтимоий-иқтисодий курсаткичлар ҳисоб-китобини олиб бориш;

-турли мулк шаклларига тегишли, турли тармоқ, соҳаларнинг хўжалик юритувчи субъектлар фаолият дастурларининг иқтисодий бўлимларини ишлаб чиқиш;

-ечилаётган илмий муаммолар ва топшириқларнинг концептуал ҳамда назарий моделларини ишлаб чиқиш ва илмий-тадқиқот натижалари буйича тавсиялар ва ишланмаларни амалиётга татбиқ этиш.

-иқтисодий хавфсизликни таъминлаш юзасидан аниқ иқтисодий ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун зарур булган, олинган топшириқ буйича ахборот маълумотларини излаш, тўплаш ва таҳлил қилиш;

-иқтисодий маълумотлар тупламини қуйилган топшириққа асосан қайта ишлаш, таҳлил қилиш, баҳолаш, олинган натижаларни қиёслаш ва асосланган хулосаларга келиш;

-мутахассислик фаолияти соҳасига тегишли тадқиқ этилаётган жараёнлар, ҳодисалар ҳамда объектларни стандарт назарий ва эконометрик моделларини тузиш, таҳлил қилиш ва олинган натижаларни қиёслаш;

-Ўзбекистондаги ҳамда хориждаги микро ва макродаражада содир буладиган, ижтимоий-щтисодий жараёнлар ҳамда ҳодисаларни характерлайдиган кўрсаткичларни таҳлил қилиш ва қиёслаш;

-тахминий ҳисоботлар ва ахборотлар шарҳини тайёрлаш;

-статистик кузатишлар, суровлар, анкета суровлари ва уларнинг бирламчи натижаларини қайта ишлаш;

-мутахассислик фаолияти сохасидаги лойиҳа ечимларини ишлаб чиқишда иштирок этиш, ишлаб чиқилган лойиҳа ва дастурларни хаётга татбиқ этиш буйича таклифлар ва чора-тадбирларни тайёрлаш кўникмасига эга бўлади.

-иқтисодий хавфсизликка таҳдид солувчи хавф-хатарларни аниқлаш;

-лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш

-қабул қилинадиган қарорларни иқтисодий хавфсизлик, ижтимоий-иқтисодий самарадорлик мезонлари асосида уларни хавф-хатар ва оқибатларини ҳисобга олган ҳолда бошқарув қарорлари вариантларини ишлаб чиқишда ҳамда танлаб олишни асослашда иштирок этиш;

-топширилган ишнинг поғоналари бажарилишини ташкил этиш;

-иқтисодий хавфсизликни таъминлаш учун ташкил этилган жамоа ва гуруҳларни тезкор равишда бошқариш;

-қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, жамият, давлат ва шахс ҳамда хўжалик фаолияти субъектларининг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш;

-турли мулк шаклларини ҳимоя қилиш;

-жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга кўмаклашиш;

-иқтисодий вазиятларга таҳдид солувчи омилларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

-иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар ва қонунбузарликларни профилактика қилиш, огоҳлантириш, аниқлаш ва очиш

-суд-иқтисодий экспертизаларни амалга ошириш;

-ҳуқуқ-тартибот ва бошца муассасалар топшириғига асосан тадқиқотлар олиб бориш;

-вужудга келган молиявий вазиятни аниқлаш мақсадида ташкилот, корхона ва муассасаларнинг молиявий-хужалик фаолиятини эксперт баҳолаш;

-ижтимоий-иқтисодий вазиятларни таранглашувига сабаб буладиган омиллар рискини баҳолаш;

-вужудга келиши мумкин булган фавқулотда        ижтимоий-иқтисодий вазиятларни прогнозлаш, уларни бартараф этиш ёки юмшатиш буйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш уамда амалга ошириш;

-иқтисодий ва молиявий хавфсизлик бузилганда иқтисодий йуқотишларни баҳолаш ҳамда уларни қоплаш заҳираларини аниқлаш;

-меъёрий-ҳуқуқий ҳужатларии иқтисодий эспертизадан утказиш;

-бизнеснинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш соҳасида услубий тавсияларни ишлаб чиқиш;

-иқтисодий хавфсизликка потенциал ва реал таҳдид солувчи масалаларни аниқлаш юзасидан маслаҳатлар бериш.

-Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими ва бюджет параметрлари, бюджетдан ташқари турли жамғармаларнинг шаклланиши ҳамда бажарилишини назорат қилиш;

-давлат ва маҳаллий ресурслардан фойдаланиш борасида қонунбузарликларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини куриш;

-молия операциялари мониторингини олиб бориш, қонунбузарликларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш;

-давлат ва маҳаллий ташкилотлар, корхоналарда ички назорат ва аудит тизимининг самарали фаолият курсатишини баҳолаш;

-молия бозори фаолияти мониторингини олиб бориш;

-иқтисодий жиноятчиликка царши кураш чора-тадбирларини шакллантириш, уларни аницлаш, бартараф этишда иштирок этиш;

-иқтисодий фаолият субъектларининг жорий иқтисодий ва молиявий фаолиятларининг барқарорлигини мониторинг цилиш;

-иқтисодий хавфсизликни таъминлашга дахлдор булган иқтисодий жараёнларни мониторинг қилиш, ахборотларни йигиш, қайта ишлаш ва баҳолаш – лаёқатига эга бўлади.

Қайси сохаларда ишласа бўлади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳавфсизлиги қўмитасида, унинг вилоят бошқармаларида, туман ва шаҳар бўлимларида, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги  иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, унинг вилоят бошқармаларида, туман ва шаҳар бўлимларида фаолият олиб боради. Шунингдек, битирувчилар тижорат банклари ҳамда йирик хусусий компанияларнинг иқтисодий хавфсизлик бўлимларида ҳам фаолият олиб боришлари мумкин.

Дастур учун масъул шахс:

Иқтисодий хавфсизлик кафедраси

мудири  Ph.D Б.Турсунов

Таълим йўналиши фанлари

Биринчи босқич

Асосий фанлар

APPMAT16 Амалий математика 1 (6 ECTS)

ECONOM6 Иқтисодиёт (6 ECTS)

ICTECO6 Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари (6 ECTS)

APPMAT26 Амалий математика 2 (6 ECTS)

FORLAN16 Хорижий тил (12 ECTS)

HISET4 Иқтисодий таълимотлар тарихи (4 ECTS)

LANGUA4 Рус тили (4 ECTS)

LANGUA4 Ўзбек тили (4 ECTS)

PHILOS4 Фалсафа (4 ECTS)

BUSLAW6 Бизнес ҳуқуқи (6 ECTS)

Танлов фанлар

CRETHI6 Креатив фикрлаш (6 ECTS)

STATEC6 Стартап технологиялар (6 ECTS)

BUSINT6 Бизнес интеллект (6 ECTS)

Иккинчи босқич

Асосий Фанлар

STATIS6 Статистика (6 ECTS)

INTECON6 Эконометрикага кириш (6 ECTS)

ECOSE6 Иқтисодий ҳавфсизлик (6 ECTS)

MICROE6 Микроиқтисодиёт (6 ECTS MACROE6 Макроиқтисодиёт (6 ECTS)

RISANA6 Рисклар таҳлили (6 ECTS)

DIGECO6 Рақамли иқтисодиёт (6 ECTS)

Танлов Фанлар

LABLSS6 Меҳнат ҳуқуқи ва ижтимоий таъминот (6 ECTS)

DEMSA6 Демография ва ҳаёт кечириш таҳлили (6 ECTS)

FINEIA6 Молиявий ва иқтисодий маълумотларни таҳлил қилиш (6 ECTS)

FORLAN26 Хорижий тил 2 (инглиз, француз, немис, корейс) (6 ECTS)

PUBLAW6 Давлат ҳуқуқи (6 ECTS)

Учинчи босқич

Асосий фанлар

CRICRI6 Криминология ва криминалистика (6 ECTS)

FINANC6 Молия (6 ECTS)

NATRES6 Миллий ва минтақавий иқтисодий хавфсизлик (6 ECTS)

BANMON6 Банклар ва пуллар (6 ECTS)

FOOSEC6 Озиқ-овқат ҳавфсизлиги (6 ECTS)

SAFMAN6 Фуқоро муҳофазаси менежменти (6 ECTS)

Танлов фанлар

ENVNRE6 Атроф-муҳит ва табиий ресурслар иқтисодиёти (6 ECTS)

HUMRM6 Инсон ресурсларини бошқариш (6 ECTS)

SAFWOR6 Иш жойидаги ҳавфсизлик (6 ECTS)

SECTEC6 Хавфсизлик ва технология (6 ECTS)

PROSYS6 Ҳимоя тизимлари (6 ECTS)

REGECO6 Минтақавий иқтисодиёт (6 ECTS)

ECOCON6 Иқтисодий зиддиятлар (6 ECTS)

Тўртинчи босқич

Асосий фанлар

RESMS6 Тадқиқот усуллари ва кўникмалари (6 ECTS)

INTERN6 Малакавий Амалиёт (6 ECTS)

FINWOR6 Битирув малакавий иши (6 ECTS)

Танлов фанлар

ECOGRO6 Иқтисодий ўсиш  (6 ECTS)

ECOCI6 Иқтисодий жиноятлар тергови (6 ECTS)

MONECO6 Монетар иқтисодиёт (6 ECTS)

STRAES6 Иқтисодий хавфсизликнинг стратегик жиҳатлари (6 ECTS)

FINCRI6 Молиявий инқироз (6 ECTS)

CYBERS6 Кибер хавфсизлик (6 ECTS)

INTECO6 Халқаро иқтисодиёт (6 ECTS)

HEAECO6 Соғлиқни сақлаш иқтисодиёти (6 ECTS)

TAXATI6 Солиқ ва солиққа тортиш (6 ECTS)

AUDITI6 Аудит (6 ECTS)