5230100 – Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича))

Таълим дастури ҳақида маълумот

Таълим йўналиши номи, шифри: 5230100 – Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

Таълим дастури давомийлиги: 4 йил

Жами кредитлар миқдори: 240

Таълим тури: Бакалавр

Квалификация: “Иқтисодчи”

Таълим тили: ўзбек, рус, инглиз

Ўқув режа: www.tsue.uz

Академик календар
Университетда ўқув йили қоида тариқасида 1 – курс талабалари учун  ўқув йилининг 3 – ҳафтасидан 2, 3 ва 4 курс талабалари учун эса ўқув йилининг 2 – ҳафтасидан бошланади ва ўқув жараёни  йиллик 30 ҳафтани ташкил этади, жумладан 15 ҳафта кузги, 15 ҳафта баҳорги семестрлар учун.Қишки таътил ўқув йилининг 1 – курс талабалари учун   ўқув йилининг 18,19, 23, 24 – ҳафталарида 2, 3, 4 – курс талабари учун эса 17, 18,19, 23, 24 – ҳафталарида бўлиб ўтади.

Ўқув йилининг 20, 21  ва 22 – ҳафталари қишги семестр учун якуний назоратларни топшириш учун ажратилган.

Баҳорги семестр қоида тариқасида ўқув йилининг 25 -ҳафтасидан бошланади. Ўқув йилинининг 40, 41 ва 42 -ҳафталарида баҳорги семестр учун якуний назоратлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.1-3 курс талабалари учун ўқув йилининг 43-52 ҳафталари ёзги таътил учун ажратилган.

4-курс талабалари учун ўқув йилининг 32-35 ҳафталарида битирув малакавий амалиёт ўташи, 36-38 ҳафталар эса якуний назоратларни топшириш учун ажратилган.

4-курс талабалари учун ўқув йили 39-42 ҳафталарда битирув малакавий ишини ҳимоя қилиш билан якунланади.

Қабул талаблари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тест синовлари орқали амалга оширилади ва жами 100 та шу жумладан 3 та грант ва 97 та тўлов шартномаси асосида абитуриентлар талабалар сафига қабул қилинади. Тест синовлари фанлар мажмуаси ва баҳолаш мезонлари қуйидагича:

математика фанидан жами 30 та савол бўлиб, ҳар бир тўғри жавобга 3,2 балл берилади. Мазкур фандан тўпланиши мумкин бўлган умумий балл 96 баллни ташкил этади.

чет тили фанидан жами 30 та савол бўлиб, ҳар бир тўғри жавобга 3,1 балл берилади. Мазкур фандан тўпланиши мумкин бўлган умумий балл 93 баллни ташкил этади.

Умумий тест синовларидан тўпланиши мумкин бўлган максимал балл 189 баллни ташкил этади. Чет тилидан ўтказиладиган тест синовларидан озод этиш ва ушбу фандан максимал балл олиш учун чет тилларини билиш бўйича сертификатлар даражалари қуйидагича бўлиши талаб этилади: CEFR миллий сертификати бўйича – В2 ва ундан юқори;

IELTS сертификати бўйича – 5,5 (бунда writing модулидан 5,5 балл) ва ундан юқори;

TOEFL сертификати бўйича – 72 балл; бошқа тиллар бўйича тегишли миллий ва халқаро сертификатлар – В2 ва ундан юқори.

Тўлов шарнома суммаси:

2020-2021 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун – 8 216 937,0 сўм; хорижий фуқаролар учун – 15 013 193,0 сўм  миқдорлари белгиланган.

Стипендия: 5 136 000,0 сўм

Ушбу миқдорлар таркибида талабага бир йиллик стипендия тўлаш билан боғлиқ харажатлар кўзда тутилмаган. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорлари ўзгарганда тўлов-контракт қиймати миқдорлари мос равишда ўзгаради.

Таълим йўналиши объекти: Ушбу дастур доирасида фанларнинг назарий асослари, предмети ва методологияси, иқтисодий қонуниятлари, муҳим тушунчалар, категориялар, тоифалаш, ҳодиса ва жараёнлар ўртасидаги боғлиқлиқнинг сабаблари ва оқибатлари, бозор муносабатлари шароитида иқтисодий методлардан фойдаланиш орқали ривожланиш қонуниятларини ўрганиш.

Таълим жараёни якунида кутилаётган натижалар (кўникма, қобилият, имконият). Битирувчилар қуйидаги малакага эга бўлишлари керак:

-давлат сиёсатининг долзарб масалаларини билиши, ижтимоий-иқтисодий муаммолар ва жараёнларни мустақил таҳлил қила олиш;

-хорижий тиллардан бирида касбий фаолиятига оид ҳужжатлар ва ишлар моҳиятини тушуниши, табиий илмий фанлар бўйича касбий фаолияти доирасида зарурий билимларга эга бўлиши ҳамда улардан замонавий илмий асосда касб фаолиятида фойдалана билиш;

-ахборот технологияларини касбий фаолиятида қўллай билиши, ахборотларни йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш ва улардан фойдаланиш усулларини эгаллаган бўлиши, фаолиятида мустақил асосланган қарорлар қабул қила олиш;

-янги билимларни мустақил эгаллай билиши, ўз устида ишлаши ва меҳнат фаолиятини илмий асосда ташкил қила олиш;

-соғлом турмуш тарзи ва унга амал қилиш зарурияти тўғрисида тассаввурга эга бўлиш.

-меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни излаш, таҳлил қилиш ва улардан касбий фаолиятида фойдаланиш кўникмаларига эга бўлиш;

-ишлаб чиқаришни ташкил этиш, ташкилий тузилмаларни оптималлаштириш, ресурслардан самарали фойдаланиш ҳамда корхона (ташкилот)ни ривожлантириш стратегиясини қўллаш, тадбирларни режалаштириш ва амалга ошириш кўникмаларига эга бўлиш;

-ижодий фикрлаш, музокаралар, учрашувлар, ишбилармонлик ёзишмаларини олиб бориш ва онлайн алоқаларни амалга оширишни билиш;

-корпоратив ахборот тизимларини, молиявий-иқтисодий таҳлил ва молиявий ҳисоботларни тайёрлашни, маълумотлар базасини юритишни билиш;

-стратегик ва операцион режалаштириш, ишни самарали ташкил этиш, бошқаришнинг замонавий технологияларини, ходимлар жамоасига етакчилик қилишни билиш;

-иқтисодий ўсиш, стратегик таҳлил қилиш, рақобатдошликни таъминлашга қаратилган ташкилот стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш кўникмаларига эга бўлиш;

-активларни баҳолаш, айланма маблағларни бошқариш, дивиденд сиёсати ва капитал тузилмасини шакллантиришда молиявий бошқарувнинг асосий усулларини қўллай билиш;

-лойиҳалар, бизнес-режалар ва шартномаларни шакллантириш ҳамда бошқариш, ижрочилар фаолиятини мувофиқлаштириш кўникмаларига эга бўлиш;

-макроиқтисодий муҳитни, бозор ва унга хос хатарларни, рақобат муҳитини таҳлил қилиш ва баҳолаш кўникмаларига эга бўлиш;

-ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш фаолиятига таълуқли қарорларни қабул қилишда, уларни аниқ вазифаларга мослаштириш орқали иқтисодий, молиявий ва ташкилий-бошқарув моделларини шакллантиришда миқдорий ва сифатли таҳлил қилиш кўникмаларига эга бўлиш;

-бухгалтерия сиёсати ва ташкилотнинг молиявий ҳисоботларини шакллантиришда молиявий бухгалтерия ҳисобининг асосий принциплари ва стандартларини, бошқарув ҳисоби маълумотлари асосида харажатларни бошқариш ва қарорларни қабул қилиш уқувига эга бўлиш;

-бизнес жараёнларини моделлаштириш, бизнес юритишнинг иқтисодий ва ижтимоий шароитларини баҳолаш, янги бозор имкониятларини аниқлаш ва янги бизнес моделларини шакллантиришни билиш;

-янги ташкилотларни (фаолият йўналишлари, маҳсулотлари) яратиш ва ривожлантириш учун бизнес режалаштириш кўникмаларига эга бўлиш.

Қайси соҳаларда ишласа бўлади:

Давлат ва нодавлат ташкилот, корхона ва муассасалар, компаниялар (фирмалар), ишлаб чиқариш бирлашмалари ва бошқалар;

-иқтисодиётнинг турли соҳа ва тармоқларида ташкилот, корхона ва муассасалар самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш жараёнлари;

-иқтисодиётнинг турли тармоқ ва соҳаларида вазиятли ва тизимли ёндошув тамойилларини татбиқ этиш, давлат ва маҳаллий бошқарув қарорларини амалга ошириш жараёнлари;

-ташкилот ва корхоналарда замонавий бошқарув тизимини ташкил этиш, ташкилий тузилмаларни оптималлаштириш, бошқарув самарадорлигини ошириш, меҳнатни рағбатлантириш жараёнлари;

-фирма ва компаниялар, шунингдек, турли мулк шаклидаги корхоналарни бошқариш, илмий тадқиқот муассасалари ва маҳаллий давлат органларида иқтисодий фаолиятни таъминлаш;

-ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнлари.

Дастур учун масъул шахслар:

Тармоқлар иқтисодиёти кафедраси мудири  И.Хотамов

Таълим йўналиши фанлари

Биринчи босқич   

Асосий фанлар

APPMAT16 Амалий математика 1 (6 ECTS)

ECONOM6 Иқтисодиёт (6 ECTS)

ICTECO6 Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари (6 ECTS)

APPMAT26 Амалий математика 2 (6 ECTS)

FORLAN16 Хорижий тил (12 ECTS)

HISET4 Иқтисодий таълимотлар тарихи (4 ECTS)

LANGUA4 Рус тили (4 ECTS)

LANGUA4 Ўзбек тили (4 ECTS)

PHILOS4 Фалсафа (4 ECTS)

CRETHI6 Креатив фикрлаш (6 ECTS)

Танлов фанлар

BUSLAW6 Бизнес ҳуқуқи (6 ECTS)

STATEC6 Стартап технологиялар (6 ECTS)

BUSINT6 Бизнес интеллект (6 ECTS)

Иккинчи босқич

Асосий Фанлар

STATIS6 Статистика (6 ECTS)

INTECON6 Эконометрикага кириш (6 ECTS)

MICECO6 Микроиқтисодиёт (6 ECTS)

MACECO6 Макроиқтисодиёт (6 ECTS)

ENVNRE6 Атроф-муҳит ва табиий ресурслар иқтисодиёти (6 ECTS)

DIGECO6 Рақамли Иқтисодиёт (6 ECTS)

INTEP6 Иқтисодий сиёсатга кириш (6 ECTS)

Танлов Фанлар

BEHECO6 Хулқ-атвор иқтисодиёти (6 ECTS)

INTFA6 Молиявий ҳисобга кириш (6 ECTS)

FUNBM6 Бизнесни бошқариш асослари (6 ECTS)

FORLAN26 Чет тили 2 (инглиз, француз, немис, корейс ва бошқа) (6 ECTS)

ECOSEC6 Иқтисодий хавфсизлик (6 ECTS)

ESTEE6 Корхонани ташкил этиш ва тадбиркорлик (6 ECTS)

DIGMAR6 Рақамли маркетинг (6 ECTS)ECOBUS6 Иқтисодиёт ва бизнес (6 ECTS)

Учинчи босқич       

Асосий фанлар

STRMAN6 Стратегик бошқарув (6 ECTS)

FINANC6 Молия (6 ECTS)

TAXATI6 Солиқ ва Солиққа тортиш (6 ECTS)

DYNMAC6 Динамик макроиқтисодиёт (6 ECTS)

ECOINN6 Инновацион иқтисодиёт (6 ECTS)

ECOGRO6 Иқтисодий ўсиш (6 ECTS)

Танлов фанлар

BANFM6 Банк ва молия бозорлари (6 ECTS)

STRPLA6 Стратегик режалаштириш (6 ECTS)

HUMRM6 Инсон ресурсларини бошқариш (6 ECTS)

FINEIA6 Молиявий ва иқтисодий маълумотларнинг таҳлили (6 ECTS)

ECOSOC6 Иқтисодий социология (6 ECTS)

INVANA6 Инвестициялар таҳлили (6 ECTS)

REGECO6 Минтақавий иқтисодиёт (6 ECTS)

CORFIN6 Корпоратив молия (6 ECTS)

Тўртинчи босқич

Асосий фанлар

RESMS6 Тадқиқот усуллари ва кўникмалари (6 ECTS)

INTERN6 Малакавий Амалиёт (6 ECTS)

FINWOR6 Битирув малакавий иши (6 ECTS)

Танлов фанлар

GLOED6 Глобал иқтисодий ривожланиш (6 ECTS)

INTECO6 Жаҳон иқтисодиёти (6 ECTS)

BUSSTR6 Бизнес стратегияси (6 ECTS)

COMLOG6 Тижорат логистикаси (6 ECTS)

HEAECO6 Соғлиқни сақлаш иқтисодиёти (6 ECTS)

INTMAN6 Халқаро маркетинг (6 ECTS)

RISMAN6 Рискларни бошқариш (6 ECTS)

MANACC6 Бошқарув ҳисоби (6 ECTS)

APPIE6 Саноат иқтисодиёти (6 ECTS)

PROMAN6 Лойиҳа бошқаруви (6 ECTS)