523100 – Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар (минтақалар ва фаолият турлари бўйича)

Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар (минтақалар ва фаолият турлари бўйича)

Таълим дастури ҳақида маълумот:

Таълим йўналиши номи, шифри: 523100 –Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар (минтақалар ва фаолият турлари бўйича)

Таълим дастури давомийлиги: 4 йил

Жами кредитлар миқдори: 240

Таълим тури: Бакалавр

Квалификация: Иқтисодчи

Таълим тили: ўзбек, рус, инглиз

Ўқув режа: www.tsue.uz

Академик календар:

Университетда ўқув йили қоида тариқасида 1- курс талабалари учун  ўқув йилининг 3 – ҳафтасидан 2, 3 ва 4 курс талабалари учун эса ўқув йилининг 2 – ҳафтасидан бошланади ва ўқув жараёни  йиллик 30 ҳафтани ташкил этади, жумладан 15 ҳафта кузги, 15 ҳафта баҳорги семестрлар учун.

Қишки таътил ўқув йилининг 1 – курс талабалари учун   ўқув йилининг 18,19, 23, 24 – ҳафталарида 2, 3, 4 – курс талабари учун эса 17, 18,19, 23, 24 – ҳафталарида бўлиб ўтади.

Ўқув йилининг 20, 21  ва 22 – ҳафталари қишги семестр учун якуний назоратларни топшириш учун ажратилган. Баҳорги семестр қоида тариқасида ўқув йилининг 25 – ҳафтасидан бошланади. Ўқув йилинининг 40, 41 ва 42 – ҳафталарида баҳорги семестр учун якуний назоратлар бўлиб ўтиши режалаштирилган. 1-3 курс талабалари учун ўқув йилининг 43-52 ҳафталари ёзги таътил учун ажратилган. 4-курс талабалари учун ўқув йилининг 32-35 ҳафталарида битирув малакавий амалиёт ўташи, 36-38 ҳафталар эса якуний назоратларни топшириш учун ажратилган. 4-курс талабалари учун ўқув йили 39-42 ҳафталарда битирув малакавий ишини ҳимоя қилиш билан якунланади.

Қабул талаблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тест синовлари орқали амалга оширилади ва жами 50 та шу жумладан 5 та грант ва 45 та тўлов шартномаси асосида абитуриентлар талабалар сафига қабул қилинади. Тест синовлари фанлар мажмуаси ва баҳолаш мезонлари қуйидагича:

математика фанидан жами 30 та савол бўлиб, ҳар бир тўғри жавобга 3,2 балл берилади. Мазкур фандан тўпланиши мумкин бўлган умумий балл 96 баллни ташкил этади.

чет тили фанидан жами 30 та савол бўлиб, ҳар бир тўғри жавобга 3,1 балл берилади. Мазкур фандан тўпланиши мумкин бўлган умумий балл 93 баллни ташкил этади. Умумий тест синовларидан тўпланиши мумкин бўлган максимал балл 189 баллни ташкил этади.

Чет тилидан ўтказиладиган тест синовларидан озод этиш ва ушбу фандан максимал балл олиш учун чет тилларини билиш бўйича сертификатлар даражалари қуйидагича бўлиши талаб этилади:

CEFR миллий сертификати бўйича – В2 ва ундан юқори;

IELTS сертификати бўйича – 5,5 (бунда writing модулидан 5,5 балл) ва ундан юқори;

TOEFL сертификати бўйича – 72 балл;

бошқа тиллар бўйича тегишли миллий ва халқаро сертификатлар – В2 ва ундан юқори.

Тўлов шарнома суммаси:

2020-2021 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун – 8 828 334,0 сўм; хорижий фуқаролар учун – 15 013 193,0 сўм  миқдорлари белгиланган.

Стипендия: 5 136 000,0 сўм

Ушбу миқдорлар таркибида талабага бир йиллик стипендия тўлаш билан боғлиқ харажатлар кўзда тутилмаган. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг эг кам миқдорлари ўзгарганда тўлов-контракт қиймати миқдорлари мос равишда ўзгаради.

Таълим йўналиши объекти: ташқи савдо ва ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солувчи давлат ташкилотлари, ташқи иқтисодий фаолият, яьни экспорт ёки импорт фаолияти билан шуғулланувчи давлат ва нодавлат ташкилотлари (хусусий корхоналар), хорижий инвестициялар иштирокидаги қўшма корхоналар, корхона ва ташкилотлардаги ташқи иқтисодий фаолият тузилмалари ва хизматлари, олий таьлим муассаларидаги “Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар” таьлим йўналиши бўйича бакалаврлар тайёрлайдиган бўлинмалар, шунингдек жаҳон иқтисодиёти, халқаро иқтисодий муносабатлар ва ташқи иқтисодий фаолият муаммоларини ўрганадиган тадқиқот марказлари.

Таълим жараёни якунида кутилаётган натижалар (кўникма, қобилият, имконият). Битирувчилар қуйидаги малакага эга бўлишлари керак:

Таълим йўналиши битирувчилари: жаҳон иқтисодиёти ривожланишининг молиявий – иқтисодий кўрсаткичларини таҳлил қилиш;

жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар иштирокчилари (халқаро иқтисодий ташкилотлар, давлатлар, трансмиллий корпорациялар) фаолиятига таъсир кўрсатадиган молиявий – иқтисодий рискларни баҳолаш;

халқаро иқтисодий ташкилотлар, хорижий мамлакатлар ва трансмиллий корпорацияларда молиявий бошқариш тизими тўғрисида зарур билимларга эга бўлиш ва улардан ўз фаолиятида фойдалана олиш; интеграцион бирлашмалар ёки тузилмаларда молиявий – иқтисодий фаолиятни ташкил этиш ва ривожлантириш тўғрисида зарур билимларга эга бўлиш ва улардан ўз фаолиятида фойдалана олиш; Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдога оид молиявий – иқтисодий кўрсаткичларини таҳлил қилиш; жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатларга оид маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш; жаҳон иқтисодиётининг тармоқлар ва соҳалар бўйича ривожланиш тенденциялари ва динамикасини таҳлил қилиш; жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар субъектлари фаолиятини халқаро амалиёт мезонлари, меъёрлари ва талаблари асосида таҳлил қилиш; маҳаллий корхона ва ташкилотлар ташқи иқтисодий фаолияти кўрсаткичлари,  ўзгариш тенденциялари ва динамикасини таҳлил қилиш;

фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш назариясини билиш ва уни амалиётга жорий этиш;

-жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар субъектларида инсон ресурсларини бошқариш усуллари ва жараёнларини билиш ва ундан фойдалана олиш;

-мамлакатимиз хўжалик субъектларининг иқтисодий фаолиятини оқилона ташкил этишда жаҳон тажрибасини билиш ва ундан амалиётда фойдаланиш

-ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланадиган маҳаллий корхона ва ташкилотларнинг жаҳон маҳсулотлар ва хизматлар бозоридаги фаолиятини баҳолаш;

-ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланадиган маҳаллий корхона ва ташкилотларнинг фаолиятига таъсир қиладиган ташқи омилларни баҳолаш тўғрисидаги билим ва тажрибалардан амалиётда фойдалана олиш;

-жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатларнинг ривожланишига оид булган иқтисодий кўрсаткичлар тўғрисида билим ва тажрибага эга бўлиш ҳамда ушбу кўрсаткичларга таянган ҳолда таҳлиллар ўтказа олиш;

-жаҳон иқтисодиётининг замонавий тамойиллари, назарий асосларини ҳаётга тадбиқ этиш;

-халқаро иқтисодий муносабатлар соҳасида ҳамкорликнинг энг рационал услуб ва кўринишларини аниқлай олиш;

-жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатларга таъсир килувчи омилларни илмий жиҳатдан таснифлай олиш ва шу асосда таҳлил қила билиш;

-жаҳон маҳсулотлар ва хизматлар бозорининг ривожланиш тенденциялари ва динамикасини таҳлил қила олиш;

-жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатларнинг ривожланишини анъанавий таҳлил қилиш усулларини амалиётда қўллай билиш;

-халқаро иқтисодий муносабатларда иштирок этувчи ҳудуд, тармоқ, корхона ва ташкилотлар фаолияти ва уларнинг ривожланиш кўрсаткичларини молиявий-иқтисодий баҳолашда замонавий ахборот технологиялари ва техник воситалардан фойдаланиш малакасига эга бўлиши лозим;

-жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатларга оид асосий билим ва тажрибалардан амалиётда фойдалана олиш;

-жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар субъектлари фаолиятини бошқаришни таҳлил қилиш ва баҳолаш усулларини қўллай олиш ва амалиётга тадбиқ қилиш;

-трансмиллий корпорациялар, халқаро иқтисодий ташкилотлар, интеграцион бирлашмалар ёки тузилмалар, халқаро молиявий институтлар фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш тўғрисидаги билимлардан амалиётда фойдаланиш;

-ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланадиган корхона ва ташкилотлар фаолиятини ташкил қилиш ва бошқариш тизимини замонавий талаблардан келиб чиққан ҳолда такомиллаштиришга оид чора-тадбирларни қўллай олиш;

-жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар субъектларида ишлаб чикариш ресурсларидан самарали фойдаланиш, бошқариш ва уларнинг баркарор ривожланишини таъминлаш буйича тавсиялар ишлаб чиқиш юзасидан кўникмаларига эга бўлиши лозим;

-жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатларга оид маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш;

-жаҳон иқтисодиётининг тармоқлар ва соҳалар бўйича ривожланиш тенденциялари ва динамикасини таҳлил қилиш;

-жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар субъектлари фаолиятини халқаро амалиёт мезонлари, меъёрлари ва талаблари асосида таҳлил қилиш;

-ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланадиган корхона ва ташкилотларнинг молиявий ва статистик ҳисоботларини баҳолаш ва шарҳлаш;

-корхона ва ташкилотларнинг ташқи иқтисодий фаолияти кўрсаткичлари,  ўзгариш тенденциялари ва динамикасини таҳлил қилиш ва истиқболларини прогнозлаш;

-жаҳон иқтисодиёти ва алоҳида давлатлар иқтисодиёти ривожлантириш моделларини тузиш лаёқатига эга бўлиши лозим.

Қайси сохаларда ишласа бўлади:

Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар таълим йўналишини тамомлаган талабалар мамлакатимизнинг халқаро иқтисодий муносабатлари доирасида фаолият кўрсатаётган вазирлик, агентлик, идора, ташкилот ва корхоналарига ишга киришлари мумкин. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва бошқа вазирликларнинг халқаро бўлимларида, Ўзбекистон Республикаси ТИФ миллий банки ва бошқа тижорат банкларининг халқаро бўлимларида, трансмиллий корпорациялар, халқаро компаниялар ва қўшма корхоналарда, халқаро ташкилотлар, фондлар ва муассасаларда фаолият олиб боришлари мумкин

Дастур учун масъул шахс:

Жаҳон иқтисодиёти кафедраси мудири доц. Н.Исмаилова

Таълим йўналиши фанлари

Биринчи босқич

Асосий фанлар

APPMAT16 Амалий математика 1 (6 ECTS)

ECONOM6 Иқтисодиёт (6 ECTS)

ICTECO6 Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари (6 ECTS)

APPMAT26 Амалий математика 2 (6 ECTS)

FORLAN16 Хорижий тил (12 ECTS)

HISET4 Иқтисодий таълимотлар тарихи (4 ECTS)

LANGUA4 Рус тили (4 ECTS)

LANGUA4 Ўзбек тили (4 ECTS)

PHILOS4 Фалсафа (4 ECTS)

REGECO6 Минтақавий иқтисодиёт (6 ECTS)

Танлов фанлар

FUNBUS6 Бизнес асослари (6 ECTS)

CRETHI6 Креатив фикрлаш (6 ECTS)

BUSLAW6 Бизнес ҳуқуқи (6 ECTS)

Иккинчи босқич

Асосий Фанлар

STATIS6 Статистика (6 ECTS)

INTECON6 Эконометрикага кириш (6 ECTS)

WORECO6 Жаҳон иқтисодиёти (6 ECTS)

MICROE6 Микроиқтисодиёт (6 ECTS MACROE6 Макроиқтисодиёт (6 ECTS)

MANAGE6 Менежмент (6 ECTS)

DIGECO6 Рақамли иқтисодиёт (6 ECTS)

Танлов Фанлар

INTFA6 Молиявий ҳисобга кириш (6 ECTS)

MARPRI6 Маркетинг принциплари (6 ECTS)

INVEST6 Инвестиция (6 ECTS)

FORLAN26 Хорижий тил 2 (инглиз, француз, немис, корейс) (6 ECTS)

TAXATI6 Солиқ ва солиққа тортиш (6 ECTS)

Учинчи босқич

Асосий фанлар

HUMRM6 Инсон ресурсларини бошқариш (6 ECTS)

INTBM6 Халқаро бизнес бошқаруви (6 ECTS)

INTECO6 Халқаро иқтисодиёт (6 ECTS)

INTMAR6 Халқаро маркетинг (6 ECTS)

INTORG6 Халқаро иқтисодий ташкилотлар (6 ECTS)

INTEG6 Интеграция ва иқтисодий глобаллашув (6 ECTS)

Танлов фанлар

INTBF6 Халқаро банк иши ва молия (6 ECTS)

INNMAN6 Инновацион бошқарув (6 ECTS)

INTCG6 Халқаро корпоратив бошқарув (6 ECTS)

AUDITI6 Аудит (6 ECTS)

ECOSEC6 Иқтисодий ҳавфсизлик (6 ECTS)

FINMII6 Молиявий бозорлар, инсимиуилар ва воситалар (6 ECTS)

INTCT6 Халқаро савдо атамалари (6 ECTS)

Тўртинчи босқич

Асосий фанлар

RESMS6 Тадқиқот усуллари ва кўникмалари (6 ECTS)

INTERN6 Малакавий Амалиёт (6 ECTS)

FINWOR6 Битирув малакавий иши (6 ECTS)

Танлов фанлар

INTCON6 Халқаро шартномалар (6 ECTS)

PRIEC6 Электрон бизнес тамоиллари (6 ECTS)

PROMAN6 Лойиҳаларни бошқариш (6 ECTS)

INTLAW6 Халқаро ҳуқуқ (6 ECTS)

BUSDE6 Бизнес дипломатияси ва этика (6 ECTS)

INTLOG6 Халқаро логистика (6 ECTS)

INTPGS6 Халқаро сиёсат ва глобал ҳавфсизлик (6 ECTS)

INTTCL6 Халқаро савдо, божхона қонунчилиги (6 ECTS)

PUBREL6 Жамоатчилик билан алоқалар (6 ECTS)

BLOTEC6 Блокчейн технологиялари (6 ECTS)

CLOGMUD6 Глобал геосиёсат, миграция ва  нотекис ривожланиш (6 ECTS)