5231300 – Бюджет назорати ва ғазначилиги

Бюджет назорати ва ғазначилиги

 

Таълим дастури ҳақида маълумот:

Таълим йўналиши номи, шифри: 5231300 – Бюджет назорати ва ғазначилиги

Таълим дастури давомийлиги: 4 йил

Жами кредитлар миқдори: 240

Таълим тури: Бакалавр

Квалификация: Иқтисодчи-молиячи

Таълим тили: ўзбек, рус, инглиз

Ўқув режа: www.tsue.uz

Академик календар:

Университетда ўқув йили қоида тариқасида 1- курс талабалари учун  ўқув йилининг 3 – ҳафтасидан 2, 3 ва 4 курс талабалари учун эса ўқув йилининг 2 – ҳафтасидан бошланади ва ўқув жараёни  йиллик 30 ҳафтани ташкил этади, жумладан 15 ҳафта кузги, 15 ҳафта баҳорги семестрлар учун. Қишки таътил ўқув йилининг 1 – курс талабалари учун   ўқув йилининг 18,19, 23, 24 – ҳафталарида 2, 3, 4 – курс талабари учун эса 17, 18,19, 23, 24 – ҳафталарида бўлиб ўтади.

Ўқув йилининг 20, 21  ва 22 – ҳафталари қишги семестр учун якуний назоратларни топшириш учун ажратилган. Баҳорги семестр қоида тариқасида ўқув йилининг 25 – ҳафтасидан бошланади. Ўқув йилинининг 40, 41 ва 42 – ҳафталарида баҳорги семестр учун якуний назоратлар бўлиб ўтиши режалаштирилган. 1-3 курс талабалари учун ўқув йилининг 43-52 ҳафталари ёзги таътил учун ажратилган. 4-курс талабалари учун ўқув йилининг 32-35 ҳафталарида битирув малакавий амалиёт ўташи, 36-38 ҳафталар эса якуний назоратларни топшириш учун ажратилган. 4-курс талабалари учун ўқув йили 39-42 ҳафталарда битирув малакавий ишини ҳимоя қилиш билан якунланади.

Қабул талаблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тест синовлари орқали амалга оширилади ва жами 25 та шу жумладан 0 грант ва 25 та тўлов шартномаси асосида абитуриентлар талабалар сафига қабул қилинади. Тест синовлари фанлар мажмуаси ва баҳолаш мезонлари қуйидагича:

математика фанидан жами 30 та савол бўлиб, ҳар бир тўғри жавобга 3,2 балл берилади. Мазкур фандан тўпланиши мумкин бўлган умумий балл 96 баллни ташкил этади.

чет тили фанидан жами 30 та савол бўлиб, ҳар бир тўғри жавобга 3,1 балл берилади. Мазкур фандан тўпланиши мумкин бўлган умумий балл 93 баллни ташкил этади.

Умумий тест синовларидан тўпланиши мумкин бўлган максимал балл 189 баллни ташкил этади.

Чет тилидан ўтказиладиган тест синовларидан озод этиш ва ушбу фандан максимал балл олиш учун чет тилларини билиш бўйича сертификатлар даражалари қуйидагича бўлиши талаб этилади:

CEFR миллий сертификати бўйича – В2 ва ундан юқори;

IELTS сертификати бўйича – 5,5 (бунда writing модулидан 5,5 балл) ва ундан юқори;

TOEFL сертификати бўйича – 72 балл; бошқа тиллар бўйича тегишли миллий ва халқаро сертификатлар – В2 ва ундан юқори.

Тўлов шарнома суммаси:

2020-2021 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун – 8 216 937,0 сўм; хорижий фуқаролар учун – 15 013 193,0 сўм  миқдорлари белгиланган.

Стипендия: 5 136 000,0 сўм

Ушбу миқдорлар таркибида талабага бир йиллик стипендия тўлаш билан боғлиқ харажатлар кўзда тутилмаган. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорлари ўзгарганда тўлов-контракт қиймати миқдорлари мос равишда ўзгаради.

Таълим йўналиши объекти: мамлакатимизда бюджет назорати ва ғазначилик тизимининг ташкилий-иқтисодий асослари, давлат молияси тизимидаги ислоҳотлар ва уларнинг ривожланиш қонуниятларини ўрганиш масалалари таълим йўналишининг объекти ҳисобланади.

Таълим жараёни якунида кутилаётган натижалар (кўникма, қобилият, имконият). Битирувчилар қуйидаги малакага эга бўлишлари керак:

-давлат молиясини боищариш буйича Узбекистон Республикаси конунлари хамда меъёрий-хукукий хужжатларни билиши ва улардан уз фаолиятида фойдалана олиш;

-давлат бюджет ва давлат максадли жамгармалари бюджетларининг газна ижросини амалга ошириш;

-давлат молиявий назоратини амалга ошириш;

-бюджет маблагларини сарфланишини оптималлаштириш мониторингини амалга ошириш;

-бюджет ташкилотлари  ва  бюджет маблаглари  олувчиларни  смета  харажатлари касса ижросини амалга ошириш бўйича малакага эга бўлади.

-бюджетнинг  ғазна ижросига  оид  маълумотларни  йиғиш,  қайта ишлаш,  таҳлил қилиш усулларини билиш;

-давлат  бюджети,  давлат мақсадли  жамғармалари  бюджети  касса  ижросига  оид маълумотларни таҳлил қилиш ва умумлаштириш;

-бюджет тизими бюджетлари ижросини халқаро амалиёт мезонлари, меъёрлари ва талаблари асосида таҳлил қилиш;

-бюджет ҳисоби ва назоратини юритиш; бюджет тизими бюджетлари ижроси бўйича молиявий ва статистик ҳисоботларни тузиш хамда уларни шарҳлаш;

-ҳисоб ва таҳлилни юритиш жараёнида замонавий  ахборот технологияларидан  ва техник воситалардан фойдаланиш кобилиятларига эга бўлиши лозим.

-бюджетни газна ижросини ташкил килиш;

-давлат бюджета пул маблагларини кассали режалаштириш ва бошкаришни амалга ошириш;

-давлат харидиниамалга оширишда конун хужжатлари талаблари асосида электрон савдоларда ва электрон каталогларда иштирок этилганлигини назорат килиш;

-бюджет даромадлари ва харажатлари касса ижросини назорат килиш;

-бюджет ташкилотлари ва  бюджет маблаглари олувчиларни кабул  килинганюридик хамда молиявий мажбуриятларини руйхатга олишини ташкил этиш;

-бошкарув карорларини кабул килиш;

-бюджетни газна ижросига оид бюджет хисобини ташкил этиш;

-давлатни ташки ва ички карзларини бошқариш;

-бажараётган  фаолияти  буйича  иш  режасини  тузиш,  назорат  килиш  ва  амалга оширилган ишнинг натижаларини бахолаш кобилиятларига эга булиши лозим.

Қайси сохаларда ишласа бўлади:

-Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги;

-Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги;

-Марказий банк ва унинг ҳудудий бошқармалари;

-биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар молиявий хизмат тизимида;

-давлат ва маҳаллий ҳокимият органлари.

Дастур учун масъул шахс:

Молия кафедраси мудири Х.Қурбонов

Таълим йўналиши фанлари à

Биринчи босқич   

Асосий фанлар

APPMAT16 Амалий математика 1 (6 ECTS)

ECONOM6 Иқтисодиёт (6 ECTS)

ICTECO6 Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари (6 ECTS)

APPMAT26 Амалий математика 2 (6 ECTS)

FORLAN16 Хорижий тил (12 ECTS)

HISET4 Иқтисодий таълимотлар тарихи (4 ECTS)

LANGUA4 Рус тили (4 ECTS)

LANGUA4 Ўзбек тили (4 ECTS)

PHILOS4 Фалсафа (4 ECTS)

INTIF6 Исломий молияга кириш (6 ECTS)

Танлов фанлар

ACCBUS6 Бизнесда бухгалтерия хисоби (6 ECTS)

CRETHI6 Креатив фикрлаш (6 ECTS)

BUSLAW6 Бизнес ҳуқуқи (6 ECTS)

Иккинчи босқич

Асосий Фанлар

STATIS6 Статистика (6 ECTS)

INTECON6 Эконометрикага кириш (6 ECTS)

FINANC6 Молия (6 ECTS)

MICROE6 Микроиқтисодиёт (6 ECTS MACROE6 Макроиқтисодиёт (6 ECTS)

INTFA6 Молиявий ҳисобга кириш (6 ECTS)

DIGECO6Рақамли иқтисодиёт (6 ECTS)

Танлов Фанлар

FINMII6 Молиявий бозорлар,институтлар ва воситалар (6 ECTS)

MARPRI6 Маркетинг принциплари (6 ECTS)

INVEST6 Инвестиция (6 ECTS)

FORLAN26 Хорижий тил 2 (инглиз, француз, немис, корейс) (6 ECTS)

FINSA6 Молиявий ҳисобот таҳлили (6 ECTS)

Учинчи босқич       

Асосий фанлар

TREMAN6 Ғазначиликни бошқариш (6 ECTS)

INVMAN6 Инвестицияларни бошқариш (6 ECTS)

TAXATI6 Солиқ ва солиққа тортиш (6 ECTS)

PUBFIN6 Давлат молияси (6 ECTS)

BANMON6 Банк ва пул (6 ECTS)

BUDMAN6 Бюджет менежменти (6 ECTS)

Танлов фанлар

DIGFIN6 Рақамли молия (6 ECTS)

DERIVA6 Деривативлар (6 ECTS)

PORMAN6 Портфель менежменти (6 ECTS)

MODTMMP6 Пул ва монетар сиёсатнинг замонавий назариялари (6 ECTS)

TAXADM6 Солиқ маъмурчилиги (6 ECTS)

ECOSEC6 Иқтисодий ҳавфсизлик (6 ECTS)

Тўртинчи босқич

Асосий фанлар

RESMS6 Тадқиқот усуллари ва кўникмалари (6 ECTS)

INTERN6 Малакавий Амалиёт (6 ECTS)

FINWOR6 Битирув малакавий иши (6 ECTS)

Танлов фанлар

SHAPAI6 Акция баҳолари ва бухгалтерия маълумотлари (6 ECTS)

AUDITI6 Аудит (6 ECTS)

INSURA6 Суғурта (6 ECTS)

ASSMAR6 Активлар бозори (6 ECTS)

FINRM6 Молиявий рискларни бошқариш (6 ECTS)

FINCRI6 Молиявий инқирозлар (6 ECTS)

BUDAR6 Бюджет хисоби ва хисоботи (6 ECTS)

BEHFIN6 Хулқ-атвор молияси (6 ECTS)

INTFIN6 Ҳалқаро молия (6 ECTS)