5230900 – Бухгалтерия ҳисоби ва аудит

Бухгалтерия хисоби ва аудит

Таълим дастури ҳақида маълумот:

Таълим йўналиши номи, шифри: 5230900 – Бухгалтерия хисоби ва аудит

Таълим дастури давомийлиги нечи йил: 4 йил

Жами кредитлар миқдори: 240

Таълим тури: Бакалавр

Квалификация: Бухгалтер-иқтисодчи, аудитор

Таълим тили: ўзбек, рус, инглиз

Ўқув режа: www.tsue.uz Академик календар:

Университетда ўқув йили қоида тариқасида 1- курс талабалари учун  ўқув йилининг 3 – ҳафтасидан 2, 3 ва 4 курс талабалари учун эса ўқув йилининг 2 – ҳафтасидан бошланади ва ўқув жараёни  йиллик 30 ҳафтани ташкил этади, жумладан 15 ҳафта кузги, 15 ҳафта баҳорги семестрлар учун.Қишки таътил ўқув йилининг 1 – курс талабалари учун   ўқув йилининг 18,19, 23, 24 – ҳафталарида 2, 3, 4 – курс талабари учун эса 17, 18,19, 23, 24 – ҳафталарида бўлиб ўтади.

Ўқув йилининг 20, 21  ва 22 – ҳафталари қишги семестр учун якуний назоратларни топшириш учун ажратилган. Баҳорги семестр қоида тариқасида ўқув йилининг 25 – ҳафтасидан бошланади. Ўқув йилинининг 40, 41 ва 42 – ҳафталарида баҳорги семестр учун якуний назоратлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.1-3 курс талабалари учун ўқув йилининг 43-52 ҳафталари ёзги таътил учун ажратилган. 4-курс талабалари учун ўқув йилининг 32-35 ҳафталарида битирув малакавий амалиёт ўташи, 36-38 ҳафталар эса якуний назоратларни топшириш учун ажратилган. 4-курс талабалари учун ўқув йили 39-42 ҳафталарда битирув малакавий ишини ҳимоя қилиш билан якунланади. Қабул талаблари: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тест синовлари орқали амалга оширилади ва жами 75 та шу жумладан 5 та грант ва 70 та тўлов шартномаси асосида абитуриентлар талабалар сафига қабул қилинади. Тест синовлари фанлар мажмуаси ва баҳолаш мезонлари қуйидагича:

математика фанидан жами 30 та савол бўлиб, ҳар бир тўғри жавобга 3,2 балл берилади. Мазкур фандан тўпланиши мумкин бўлган умумий балл 96 баллни ташкил этади.

чет тили фанидан жами 30 та савол бўлиб, ҳар бир тўғри жавобга 3,1 балл берилади. Мазкур фандан тўпланиши мумкин бўлган умумий балл 93 баллни ташкил этади. Умумий тест синовларидан тўпланиши мумкин бўлган максимал балл 189 баллни ташкил этади.

Чет тилидан ўтказиладиган тест синовларидан озод этиш ва ушбу фандан максимал балл олиш учун чет тилларини билиш бўйича сертификатлар даражалари қуйидагича бўлиши талаб этилади:

CEFR миллий сертификати бўйича – В2 ва ундан юқори;

IELTS сертификати бўйича – 5,5 (бунда writing модулидан 5,5 балл) ва ундан юқори;

TOEFL сертификати бўйича – 72 балл; бошқа тиллар бўйича тегишли миллий ва халқаро сертификатлар – В2 ва ундан юқори.

Тўлов шарнома суммаси:

2020-2021 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун – 8 216 937,0 сўм; хорижий фуқаролар учун – 15 013 193,0 сўм  миқдорлари белгиланган.

Стипендия: 5 136 000,0 сўм

Ушбу миқдорлар таркибида талабага бир йиллик стипендия тўлаш билан боғлиқ харажатлар кўзда тутилмаган. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорлари ўзгарганда тўлов-контракт қиймати миқдорлари мос равишда ўзгаради.

Таълим йўналиши объекти: ушбу дастур бухгалтерия хисоби,иқтисодий тахлил,молиявий ҳисобнинг ҳалқаро стандартлари,банкларда бухгалтерия хисоби ва аудит фанининг назарияси,предмети ва усулини,асосий тушунчаларни,тоифаларни,таснифларни ўрганишни ўрганади. Мамлакатимизда бозор муносабатларининг юзага келиши ва қарор топиши билан уйғунлашган ҳолда бозор иқтисодиётининг мухим тушунчалари,категориялари,таснифлари,бозор ҳодисалари ва жараёнлари ўртасидаги сабаб-оқибат боғланишлар,уларнинг ривожланиш қонуниятларини бухгалтерия хисоби ва аудит хамда тахлил методологияси ёрдамида ўрганиш масалалари .

Таълим жараёни якунида кутилаётган натижалар (кўникма, қобилият, имконият). Битирувчилар қуйидаги малакага эга бўлишлари керак:

-бухгалтерия хисобини юритиш,маълумотларни жамлаш;

-аудиторлик текширувларини амалга ошириш;

-бухгалтерия хисоби маълумотлари асосида иқтисодий кўрсаткичларни таҳлил қилиш ва амалиётда қўллай олиш;

-бухгалтерия хисоби,молиявий ва иқтисодий таҳлил натижалари асосида ходиса ва жараёнлар ривожлантириш малакасига ега бўлади;

-хисобот ва тахлил натижасида тўпланган маълумотларни бахолаш;

-иқтисодий жараёнларни ифодаловчи кўрсаткичларни жадвалларда,графикларда ифодалай олиш;

-бухгалтерия хисоби ва аудит натижаларига кўра корҳона хақидаги маълумотларни тахлил қилиш ;

-иқтисодий жараёнлар ўртасидаги ўзаро боғланишларни бухгалтерия хисоби ва иқтисодий тахлил усуллар ёрдамида ўрганиш кўникмасига эга бўлади;

-иқтисодий кўрсаткичларнинг ўзгариш динамикаси ва тенденсияларини тахлил қилиш;

-иқтисодий индексларни хисоблаш ва иқтисодий таҳлил қилиш;

-корреляцион ва регрессион таҳлил усуллари ва бухгалтерия хисоби усуллари ёрдамида моделларни тузиш лаёқатига эга бўлади;

-талаба корхоналари ва ташкилотлари фаолиятида хавфларни аниқлаш ва бахолаш усуларини қўллаш;

-олинган назарий билимлар асосида берилган мавзу бўйича библиографик манбаларни тўплаш,тузиш ва шархлаш имкониятига эга бўлиши керак.

Қайси сохаларда ишласа бўлади:

Бухгалтерия хисоби ва аудит бакалавриат таълим йўналиши-иқтисод сохасидаги таълим йўналиши бўлиб,у ўз ичига давлат бюджети ташкилотларида бухгалтер,аудитор,акциядорлик жамиятларида молия бўлимларида,турли мулкчилик шаклидаги корҳоналар бухгалтерия бўлимлари ва ички аудит бўлимларида,.аудитор хамда аудиторлик ташкилотларида,аутсорсинг ташкилотларида,суғурта,солиқ хамда банк ташкилотлари билан боғлиқ комплекс масалалар мажмуасини қамраб олади.

Дастур учун масъул шахс:

Бухгалтерия хисоби кафедраси мудири  Н.Абдусаломова.

Таълим йўналиши фанлари

Биринчи босқич   

Асосий фанлар

APPMAT16 Амалий математика 1 (6 ECTS)

ECONOM6 Иқтисодиёт (6 ECTS)

ICTECO6 Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари (6 ECTS)

APPMAT26 Амалий математика 2 (6 ECTS)

FORLAN16 Хорижий тил (12 ECTS)

HISET4 Иқтисодий таълимотлар тарихи (4 ECTS)

LANGUA4 Рус тили (4 ECTS)

LANGUA4 Ўзбек тили (4 ECTS)

PHILOS4 Фалсафа (4 ECTS)

THEACC6 Бухгалтерия хисоби назарияси (6 ECTS)

Танлов фанлар

ACCBUS6 Бизнесда бухгалтерия хисоби (6 ECTS)

FUNACC6 Бухгалтерия хисобига кириш (6 ECTS)

BUSLAW6 Бизнес ҳуқуқи (6 ECTS)

Иккинчи босқич

Асосий Фанлар

STATIS6 Статистика (6 ECTS)

INTECON6 Эконометрикага кириш (6 ECTS)

ACCOUN6 Бухгалтерия хисоби (6 ECTS)

MICROE6 Микроиқтисодиёт (6 ECTS MACROE6 Макроиқтисодиёт (6 ECTS)

INTMA6 Бошқарув ҳисобига кириш (6 ECTS)

FINREP6 Молиявий хисоб (6 ECTS)

Танлов Фанлар

TAXATI6 Солиқ ва солиққа тортиш (6 ECTS)

MARPRI6 Маркетинг принциплари (6 ECTS)

ORGBEH6 Ташкилий ҳулқ (6 ECTS)

FORLAN26 Хорижий тил 2 (инглиз, француз, немис, корейс) (6 ECTS)

FUNBM6 Бизнес бошқаруви асослари (6 ECTS)

Учинчи босқич       

Асосий фанлар

FINSA6 Молиявий ҳисобот тахлили (6 ECTS)

PROAP6 Профессионал бухгалтерия амалиёти (6 ECTS)

BUDAR6 Бюджет хисоби ва хисоботи (6 ECTS)

AUDITI6 Аудит (6 ECTS)

FINRA6 Молиявий хисобот ва хисобдорлик (6 ECTS)

MANACC6 Бошқарув хисоби (6 ECTS)

Танлов фанлар

INTAUD6 Ички аудит (6 ECTS)

INTMA6 Оралиқ бошқарув хисоби (6 ECTS)

DIGECO6 Рақамли иқтисодиёт (6 ECTS)

INVANA6 Инвестициялар тахлили (6 ECTS)

MANFA6 Бошқарув ва молиявий хисоб (6 ECTS)

BANACC6 Банк хисоби (6 ECTS)

FINACC6 Молиявий хисобот (6 ECTS)

Тўртинчи босқич

Асосий фанлар

RESMS6 Тадқиқот усуллари ва кўникмалари (6 ECTS)

INTERN6 Малакавий Амалиёт (6 ECTS)

FINWOR6 Битирув малакавий иши (6 ECTS)

Танлов фанлар

BANMAN6 Банк бошқаруви (6 ECTS)

FINMAN6 Молиявий менежмент (6 ECTS)

CONIFRR6 Молиявий ҳисобот ва тартибга солишнинг замонавий муаммолари (6 ECTS)

SHAPAI6 Акция нархлари ва бухгалтерия маълумотлари (6 ECTS)

CORGR6 Корпоратив бошқарув  ва қоидалар (6 ECTS)

INTFIN6 Ҳалқаро молия (6 ECTS)

FINCRI6 Молиявий инқирозлар (6 ECTS)

BUSSTR6 Бизнес стратегия (6 ECTS)

INTBM6 Ҳалқаро бизнес менежменти (6 ECTS)

FINANC6 Молия (6 ECTS)