5230700 – Банк иши ва аудити

Банк иши ва аудити

Таълим дастури ҳақида маълумот:

Таълим йўналиши номи, шифри: 5230700 – Банк иши ва аудити

Таълим дастури давомийлиги: 4 йил

Жами кредитлар миқдори: 240

Таълим тури: Бакалавр

Квалификация: Иқтисодчи

Таълим тили: ўзбек, рус, инглиз

Ўқув режа: www.tsue.uz

Академик календар:

Университетда ўқув йили қоида тариқасида 1- курс талабалари учун  ўқув йилининг 3 – ҳафтасидан 2, 3 ва 4 курс талабалари учун эса ўқув йилининг 2 – ҳафтасидан бошланади ва ўқув жараёни  йиллик 30 ҳафтани ташкил этади, жумладан 15 ҳафта кузги, 15 ҳафта баҳорги семестрлар учун.Қишки таътил ўқув йилининг 1 – курс талабалари учун   ўқув йилининг 18,19, 23, 24 – ҳафталарида 2, 3, 4 – курс талабари учун эса 17, 18,19, 23, 24 – ҳафталарида бўлиб ўтади.

Ўқув йилининг 20, 21  ва 22 – ҳафталари қишги семестр учун якуний назоратларни топшириш учун ажратилган.Баҳорги семестр қоида тариқасида ўқув йилининг 25 – ҳафтасидан бошланади. Ўқув йилинининг 40, 41 ва 42 – ҳафталарида баҳорги семестр учун якуний назоратлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.1-3 курс талабалари учун ўқув йилининг 43-52 ҳафталари ёзги таътил учун ажратилган.4-курс талабалари учун ўқув йилининг 32-35 ҳафталарида битирув малакавий амалиёт ўташи, 36-38 ҳафталар эса якуний назоратларни топшириш учун ажратилган.4-курс талабалари учун ўқув йили 39-42 ҳафталарда битирув малакавий ишини ҳимоя қилиш билан якунланади.

Қабул талаблари: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тест синовлари орқали амалга оширилади ва жами 50 та шу жумладан 5 та грант ва 45 та тўлов шартномаси асосида абитуриентлар талабалар сафига қабул қилинади. Тест синовлари фанлар мажмуаси ва баҳолаш мезонлари қуйидагича:

математика фанидан жами 30 та савол бўлиб, ҳар бир тўғри жавобга 3,2 балл берилади. Мазкур фандан тўпланиши мумкин бўлган умумий балл 96 баллни ташкил этади.

чет тили фанидан жами 30 та савол бўлиб, ҳар бир тўғри жавобга 3,1 балл берилади. Мазкур фандан тўпланиши мумкин бўлган умумий балл 93 баллни ташкил этади.

Умумий тест синовларидан тўпланиши мумкин бўлган максимал балл 189 баллни ташкил этади. Чет тилидан ўтказиладиган тест синовларидан озод этиш ва ушбу фандан максимал балл олиш учун чет тилларини билиш бўйича сертификатлар даражалари қуйидагича бўлиши талаб этилади:

CEFR миллий сертификати бўйича – В2 ва ундан юқори;

IELTS сертификати бўйича – 5,5 (бунда writing модулидан 5,5 балл) ва ундан юқори;

TOEFL сертификати бўйича – 72 балл; бошқа тиллар бўйича тегишли миллий ва халқаро сертификатлар – В2 ва ундан юқори.

Тўлов шарнома суммаси:

2020-2021 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун – 8 216 937,0 сўм; хорижий фуқаролар учун – 15 013 193,0 сўм  миқдорлари белгиланган.

Стипендия: 5 136 000,0 сўм

Ушбу миқдорлар таркибида талабага бир йиллик стипендия тўлаш билан боғлиқ харажатлар кўзда тутилмаган. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорлари ўзгарганда тўлов-контракт қиймати миқдорлари мос равишда ўзгаради.

Таълим йўналиши объекти: Ушбу дастур доирасида фанларнинг назарий асослари, предмети ва методологияси, иқтисодий қонуниятлари, муҳим тушунчалар, категориялар, тижорат банклари фаолиятининг барча йўналишлари, иқтисодий-хуқуқий ва ташкилий асослари, фаолият тамойиллари, ликвидлилиги, барқарорлиги ва тўлов қобиллиятини таъминлаш усуллари, банкларда бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш ва юритиш, барча банк операцияларининг бухгалтерия ҳисобида акс эттириш, ички назоратнинг ташкил этилиши, банк фаолияти аудитини ташкил қилиш ва ўтказиш, молиявий ҳисоботларни тузиш, молиявий ҳисоботларни аудитдан ўтказиш, аудиторлик хулосаларини тайёрлаш, банк мижозларига комплекс хизмат кўрсатишни ўрганиш .

Таълим жараёни якунида кутилаётган натижалар (кўникма, қобилият, имконият). Битирувчилар қуйидаги малакага эга бўлишлари керак:

-иқтисодий ҳисоб-китоб фаолияти;

-хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини белгиловчи иқтисодий ва ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар ҳисоб-китоби учун зарур бўлган бирламчи маълумотларни тайёрлаш;

-ҳаражатдаги меъёрий-ҳуқуқий базада келтирилган андозали услуб асосида иқтисодий ва ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар ҳисоб-китобини олиб бориш;

-турли мулк шаклларига тегишли, турли тармоқ, соҳаларнинг хўжалик юритувчи субъектлари дастурларини (бизнес-режа) иқтисодий бўлимларни ишлаб чиқиш;

-таҳлилий, илмий  тадқиқот фаолияти;

-аниқ иқтисодий ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун зарур бўлган, олинган топшириқ бўйича ахборот маълумотларини излаш, тўплаш ва таҳлил қилиш;

-иқтисодий маълумотлар тўпламини қўйилган топшириққа асосан қайта ишлаш, таҳлил қилиш, баҳолаш, олинган натижаларни қиёслаш ва асосланган хулосаларга келиш;

-мутахассислик фаолияти соҳасига тегишли тадқиқ этилаётган жараёнлар, ҳодисалар ҳамда объектларни стандарт назарий ва эконометрик моделларни тузиш, таҳлил қилиш ва олинган натижаларни қиёслаш;

-банк фаолияти ва у билан боғлиқ бўлган Ўзбекистон Республикасининг норматив- хуқуқий хужжатларини билиши ва улардан ўз фаолиятида фойдалана олиш;

-банк фаолиятида бизнес-режаларни кўриб чиқиш ва лойиҳа самарадорлигини баҳолаш;

-молия бозорида воситачилик қилиш;

-банк мижозларга комплекс банк хизматларини кўрсатиш;

-банк мижозларининг тўлов қобилиятини баҳолаш усулларини билиш ва қўллаш;

-банк соҳасини ривожлантириш йўналишларини тадқиқ этиш;

-банкларининг молиявий барқарорлигини ошириш йўлларини ишлаб чиқиш;

-тахминий ҳисоботлар ва ахборотлар шарҳини тайёрлаш;

-мутахассислик фаолияти сохасидаги лойиҳа ечимларини ишлаб чиқишда иштирок этиш, ишлаб чиқилган лойиҳа ва дастурларни хаётга татбиқ этиш бўйича таклифлар ва чора-тадбирларни тайёрлаш;

-ташкилий-бошқарув фаолияти;

-қабул қилинадиган қарорларни ижтимоий-иқтисодий самарадорлик мезонлари асосида уларни хавф-хатар ва оқибатларини ҳисобга олган ҳолда бошқарув қарорлари вариантларини ишлаб чиқаришда ҳамда танлаб олишни асослашда иштирок этиш;

-илмий тадқиқот лойиҳалари, жумладан, моделлар, алгоритмлар, методлар, дастурий ечимлар, инструментал воситаларни тадқиқ қилиш.

Қайси сохаларда ишласа бўлади:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, тегишли вазирлик ва идоралар;

-тижорат банклари, нобанк кредит ташкилотлари;

-бюджетдан ташқари жамғармалар;

-инвестиция, суғурта ва аудиторлик ташкилотлари, акциядорлик жамиятлари;

-давлат хокимияти органлари, бизнес ва тадбиркорлик субъектлари;

-биржалар, қўшма корхоналар;

-молия-банк соҳасига хизмат кўрсатувчи ташкилотлар;

-молия-кредит бозорларида фаолият юритувчи бошқа муассасалар ҳисобланади.

Дастур учун масъул шахс:

Банк иши ва инвестициялар кафедраси

мудири, PhD, доцент                                                                                 З. Мамадияров

 

Таълим йўналиши фанлари à

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Биринчи босқич    

Асосий фанлар

APPMAT16 Амалий математика 1 (6 ECTS)

ECONOM6 Иқтисодиёт (6 ECTS)

ICTECO6 Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари (6 ECTS)

APPMAT26 Амалий математика 2 (6 ECTS)

FORLAN16 Хорижий тил (12 ECTS)

HISET4 Иқтисодий таълимотлар тарихи (4 ECTS)

LANGUA4 Рус тили (4 ECTS)

LANGUA4 Ўзбек тили (4 ECTS)

PHILOS4 Фалсафа (4 ECTS)

BASBF6 Банк иши ва молия асослари (6 ECTS)

Танлов фанлар

CRETHI6 Креатив фикрлаш (6 ECTS)

INTBA6 Банк ҳисобига кириш (6 ECTS)

BUSLAW6 Бизнес ҳуқуқи (6 ECTS)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Иккинчи босқич

Асосий Фанлар

STATIS6 Статистика (6 ECTS)

INTECON6 Эконометрикага кириш (6 ECTS)

FINAB6 Банкларда молиявий ҳисоб (6 ECTS)

MICROE6 Микроиқтисодиёт (6 ECTS MACROE6 Макроиқтисодиёт (6 ECTS)

BANFM6 Банк ва молия бозорлари (6 ECTS)

PERFB6 Шахсий молия ва банк иши (6 ECTS)

Танлов Фанлар

FUNBM6 Бизнес бошқаруви асослари (6 ECTS)

MARPRI6 Маркетинг принциплари (6 ECTS)

FINANC6 Молия (6 ECTS)

FORLAN26 Хорижий тил 2 (инглиз, француз, немис, корейс) (6 ECTS)

DIGECO6 Рақамли иқтисодиёт (6 ECTS)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Учинчи босқич       

Асосий фанлар

INTBAN6 Банк ишига кириш (6 ECTS)

COMBAN6 Тижорат банклари (6 ECTS)

BANLAW6 Банк хуқуқи (6 ECTS)

AUDITI6 Аудит (6 ECTS)

INVEST6 Инвестиция (6 ECTS)

CORFIN6 Корпоратив молия (6 ECTS)

Танлов фанлар

INVBAN6 Банкларнинг инвестицион фаолияти (6 ECTS)

MANAB6 Банкларда бошқарув ҳисоби (6 ECTS)

FINSA6 Молиявий ҳисобот таҳлили (6 ECTS)

TAXATI6 Солиқ ва солиққа тортиш (6 ECTS)

HUMRM6 Инсон ресурсларини бошқариш (6 ECTS)

INSURA6 Суғурта (6 ECTS)

CORGR6 Корпоратив бошқарув  ва қоидалар (6 ECTS)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тўртинчи босқич

Асосий фанлар

RESMS6 Тадқиқот усуллари ва кўникмалари (6 ECTS)

INTERN6 Малакавий Амалиёт (6 ECTS)

FINWOR6 Битирув малакавий иши (6 ECTS)

Танлов фанлар

INTBF6 Ҳалқаро банк иши ва молия (6 ECTS)

RISMB6 Банк фаолиятида рискларни бошқариш (6 ECTS)

PORMAN6 Банкларда молиявий портфелни бошқариш (6 ECTS)

MODTMMP46 Пул ва монетар сиёсатнинг замонавий назариялари (6 ECTS)

CRICB6 Банк ишида долзарб ҳолатлар (6 ECTS)

BANMAN6 Банк менежменти (6 ECTS)

PROMAN6 Лойиҳаларни бошқариш (6 ECTS)

STRMAN6 Стратегик менежмент (6 ECTS)

FINDER6 Молиявий деривативлар (6 ECTS)

PRABA6 Банк аудити амалиёти (6 ECTS)