IMC Krems

ШОШИЛИНЧ ЭЪЛОН!

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамда Кремс амалий фанлар университети билан ҳамкорликда кадрлар тайёрлаш бўйича қўшма таълим дастурларига 2019/2020 ўқув йили қабули учун ўтказилган кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган абитуриентлар зудлик билан қабул комиссиясига мурожаат қилинг!

Кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган абитуриентлардан талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхати:

  1. Диплом (илова) ёки шаҳодатнома (илова, 11 йиллик) асли;
  2. Диплом ёки шаҳодатноманинг иловаси билан бирга инглиз тилига таржима қилинганлигининг нотариал тасдиқланган ҳолдаги асл ҳужжати – 2 та нусхада;
  3. Паспорт асли;
  4. Паспорт (яшаш жойи ҳақидаги маълумоти билан) инглиз тилига таржима қилинганлигининг нотариал тасдиқланган ҳолдаги асл ҳужжати – 2 та нусхада;
  5. Чет тилидан миллий ёки халқаро сертификат асли ва нусхаси;
  6. Расм 3,5х4,5 – 6 дона;
  7. E-mail почта манзили;
  8. Телефон рақами – 2 та.

          Талаб қилинган ҳужжатларнинг асли 2019 йилнинг 15 сентябрига қадар қабул комиссиясига тўлиқ тақдим этилиши шарт!

Ҳужжат қабул қилишнинг сўнгги муддати – 2019 йил 15 сентябрь соат 17:00 га қадар.

Талабларга жавоб бермайдиган ва камчиликлари мавжуд ҳужжатлар тўплами қабул қилинмайди. Белгиланган муддатда талаб қилинган ҳужжатларни тўлиқ тақдим қилмаган абитуриентларнинг ўрни вакант деб ҳисобланади.

Қабул комиссиясининг талабаликка тавсия этилган абитуриентларни қабул қилиш жойи 2-бино 2-119-хонада жойлашган.