Ижтимоий-иқтисодий тараққиёт ҳамда минтақавий хавфсизликни таъминлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида “Марказий Осиё ва Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ҳамда минтақавий хавфсизликни таъминлашнинг долзарб масалалари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Ташқи ишлар вазирлиги, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, «Тараққиёт стратегияси» маркази, шунингдек, Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессор-ўқитувчилари ва тадқиқотчилари иштирок этди.

Давра суҳбати Президент Шавкат Мирзиёевнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг 2020 йил 10 ноябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисидаги нутқида кўтарилган масалалар ва долзарб таклифларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида ташкил этилди.

 

Izohlar
Izoh qoldirish
single.php