Ёшлар чемпионати старт олди

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида талаба-ёшлар ўртасида спорт турлари бўйича Ёшлар чемпионати старт олди. Унда 682 нафар талаба иштирок этаяпти.

2020 йил 16 ноябрдан старт олган чемпионатда талабалар спортнинг футбол, баскетбол, волейбол, стол тенниси, шаҳмат, шашка турлари бўйича баҳсларда ўз омадларини чинаб кўрмоқдалар.

Чемпионатнинг ташкилотчиси бўлган ТДИУ Ёшлар иттифоқи берган маълумотларга кўра, футбол мусобақаларида 444 нафар, баскетбол мусобақаларида 85 нафар, валейбол мусобақаларида 160 нафар, стол тенниси мусобақаларида 184 нафар, шашка бўйича мусобақада 85 нафар ва шаҳмат бўйича мусобақада 126 нафар талаба иштирок этмоқда.

Иқтисодиёт факультети талабалари ушбу чемпионатда энг кўп контингентга эга жамоа бўлиб турибди, уларнинг барча иштирокчилар таркибидаги улуши 28 фоизни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз Ёшлар чемпионати бир ҳафта мобайнида давом этади.

 

Izohlar
Izoh qoldirish
single.php