Устоз олим 70 ёшни қарши олди

Тошкент давлат иқтисодиёт университети Статистика кафедраси доценти, иқтисод фанлари номзоди, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган иқтисодчи Набиходжаев Аббас Абдупаттахович 70 ёшни қарши олди.

Шу муносабат билан Марказий банкнинг раҳбар ходимлари, проректорлар, факультет деканлари, кафедра мудирлари, профессор-ўқитувчилар, устознинг шогирдлари иштирокида қутлов тадбири бўлиб ўтди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган иқтисодчи Аббос Набихўжаев 1950 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1973-1992 йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университети меҳнат фаолиятини олиб бориб, ассистентликдан доцентликка бўлган йўлни босиб ўтган. 1992-1993 йилда ТДИУ ҳузуридаги ўқитувчилар ва иқтисод соҳаси мутахассисларининг малакасини ошириш институтида кафедра мудири ва директор ўринбосари лавозимларида фаолият юритган. 1993 йилдан Иқтисодиёт вазирлигининг Монетар кўрсаткичлар ва пул агрегатлари мониторинги ва прогнози бўлими лавозимларида фаолият юритган. Айни пайтда эса ТДИУнинг Статистика кафедраси доценти сифатида илмий-педагогик фаолиятини олиб бормоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, устоз олимга илм йўлидаги шижоатингиз, метин иродангиз, тоғдек сабрингиз, билим уммонидаги сабоғингиз доимо сарбаланд бўлсин, деб қоламиз! Сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, тинчлик ва фаровон ҳаёт ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!

 

Izohlar
Izoh qoldirish
single.php