ТДИУ ҳомийлигида Электроника синфи ташкил этилди

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори, профессор Қўнғиротбой Шарипов Қорақалпоғистон Республикасида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида бўлиб ўтаётган маънавий-маърифий тарғибот тадбирларида иштирок этмоқда.

Тадбир доирасида университетимиз ректори Шуманай туманидаги 31-сонли иқтидорли болалар ўрта умумтаълим мактабига ташриф буюриб, 10 ва 11-синф ўқувчилари учун Ахборот технологиялари  ва электроника дарсидан  маҳорат дарси ташкил этилди.

Мактаб ўқувчиларининг қизиқишлари, билимга чанқоқлигидан келиб чиқиб Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳомийлигида Электроника синфи ташкил этилди ва 12 та лаборатория жамланмаси совға қилинди.

Ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ёшларнинг иқтидори ва истеъдодларини кашф этиш, уларнинг сифатли таълим олишига шароит яратиш мақсадида Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Шуманай туман ҳокимлиги ва 31-сонли иқтидорли болалар ўрта умумтаълим мактаби ўртасида келишув меморандуми имзоланди.

Бўлиб ўтган музокаралар жараёнида мазкур мактаб педагог ходимларининг, жумладан Иқтисодиёт асослари, Математика ва Инглиз тили  фанлари ўқитувчиларининг малаксани ошириш, ўқув жараёнига янги педагогик технодогияларни жорий қилиш масалалари муҳокама қилиниб, келгуси вазифалар белгилаб олинди.

 

Izohlar
Izoh qoldirish
single.php