Тарихий шахслар, буюк алломалар ҳаёти ва ижодий фаолияти ватанпарварлик тарбиясида ибрат манбаи

Пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида Молия ва бухгалтерия ҳисоби факультети ҳамда Бухгалтерия ҳисоби кафедраси томонидан “Тарихий шахслар, буюк алломалар ҳаёти ва ижодий фаолияти ватанпарварлик тарбиясида ибрат манбаи”  мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Хабарингиз бор, Адиблар хиёбони адабиёт, маърифат ва маданият масканига айлантирилиб, мазкур масканда қад ростлаган ҳар бир адиб ҳайкали муайян олий ўқув юртига бириктириб берилган. Шундан келиб чиқиб, Тошкент давлат иқтисодиёт университети томонидан Муҳаммад Аминхўжа Мирзахўжа ўғли ижоди ва ибратли ҳаёт йўлини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида бу ерда очиқ дарслар, турли маърифий тадбирлар ўтказиб келинаяпти.

Бўлиб ўтган маданий-маърифий тадбир давомида Муқимий ижодини чуқур ўрганиш, унинг “Саёҳатнома” асари асосида амалга оширилган экспедициялар натижалари, олиб борилаётган илмий тадқиқотлар ва ёзилаётган янги асарлар ҳақида маълумотлар берилди.

Тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Бобур Бобомурод иштирок этиб, адабиёт ва маънавиятнинг инсон ҳаётидаги аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди. Ўз қаламига мансуб шеърлардан йиғилганларга ўқиб берди.

 

Izohlar
Izoh qoldirish
single.php