Халқаро илмий-амалий онлайн конференция иштирокчилари диққатига

2020 йил 20 – 22 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган “Марказий Осиёда соғлом иқтисодий ўсишни таъминлаш учун қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш ва ҳудудий ҳамкорлик” мавзусидаги халқаро илмий-амалий онлайн конференцияда иштирок этиш учун жорий йил 18 октябрь соат 23:59 қадар https://www.conftool.org/tsue2020/ – ҳаволаси орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин.

Халқаро конференциянинг мақсади — Дунёда ҳукм сураётган COVID-19  пандемияси шароитида озиқ-овқат маҳсулотлари етишмовчилигининг юзага келишини олдини олиш, қишлоқ хўжалигидаги мавжуд ресурслар ва имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш, озиқ-овқат экинлари ҳажмини оптималлаштириш ва рақобат муҳитини шакллантириш борасида илғор замонавий ёндашувларни жорий этиш бўйича илмий-назарий, илмий-услубий ҳамда илмий-амалий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.

Izohlar
Izoh qoldirish
single.php