Оширилган тўлов контракт миқдорлари тасдиқланди

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида 2020/2021 ўқув йилида бакалавриатнинг кундузги ва сиртқи таълим шаклида таҳсил олиш учун табақалашган тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланди.

Унга кўра, 56,7 баллдан 100,0 баллгача натижани қайд этган абитуриентлар учун алоҳида ҳамда 100,1 ва ундан юқори балл тўплаган абитуриентлар учун алоҳида оширилган тўлов контракт миқдорлари белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, оширилган тўлов контракт суммаси 10 фоизлик чегирма ҳисобга олинган ҳолда стипендиясиз ҳисобланган. Давлат комиссияси томонидан белгиланган қўшимча ўринларга қабул қилинмай қолган ва ўқиш истагини билдирган абитуриентларга биринчи ўқув йилига амалда ўрнатилган тўлов-контракт миқдорига нисбатан табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари университетда 2020/2021 ўқув йилида қабул қилинаётган таълим йўналишлари кесимида 8, 10, 12 ва 14 баробар қилиб тасдиқланди.

Таълим йўналишлари бўйича оширилган тўлов контракт суммаси ҳақида қуйидаги ҳавола орқали билиб олишингиз мумкин:

👉 ТДИУ_2020_2021_ўқув_йили_котракт_тўлов_миқдори_йўналишлар_кесимида (3)

© ТДИУ ахборот хизмати

Izohlar
Izoh qoldirish
single.php