Муқимий – мангу яшар дилларимизда

Тошкент давлат иқтисодиёт университети томонидан Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институти билан ҳамкорликда “Муқимий – мангу яшар дилларимизда” номли маданий-маърифий тадбир ташкил қилинди. Адиблар хиёбонида бўлиб ўтган тадбирда профессор-ўқитувчилар, ёзувчилар, шоирлар, муқимийшунос олимлар, талабалар ва ТДИУ қошидаги академик лицей ўқувчилари иштирок этди.

Сўзга чиққанлар университет ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Муқимий адабий-маънавий меросини ўрганиш ва тарғиб қилиш бўйича бажарилаётган ишлар самарадорлиги ва қамровини оширишнинг аҳамиятига кенг тўхталиб ўтдилар.

Тадбир меҳмонлари Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институти декани Зебо Қобилова ва муқимийшунос олим Қўлдош Пардаев университет билан ҳамкорликда Муқимий адабий меросини ўрганиш ва тарғиб қилишнинг илмий-оммабоп тизими бўйича бажараётган ишлари ҳақида маълумот бердилар.

Шундан сўнг Зебо Қобилованинг “Интизор” асари ҳамда муқимийшунос олим Қўлдош Пардаевнинг Муҳаммад Аминхўжа Муқимий ҳаёти ва ижодини ўрганиш бўйича дастур ва услубий қўлланмасининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Университет раҳбарияти томонидан ҳамкорликда Муқимий адабий-маънавий меросини ўрганиш ва тарғиб қилишдаги самарали хизматлари учун  доцент Зебо Қобиловага ва Қўлдош Пардаевларга “Muhammad Aminxo’ja Muqimiy” номидаги кўкрак нишони тантанали равишда топширилди.

Тадбир давомида иштирокчилар адиб шеър ва ғазалларини ижро қилинди.

 

 

Izohlar
Izoh qoldirish
single.php