Президент ташаббусларидан келиб чиқиб, стратегик мақсадлар белгилаб олинди

Бугун, 24 сентябрь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқининг мазмун-моҳиятини ўрганиш, уни кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида онлайн семинар ўтказилди.

Тадбирда сўз олганлар ер юзидаги деярли барча давлатларини ўзида жамлаган БМТнинг олий даражали сессиясида ўзбек тилида инсоният учун  манфаатли бўлган таклифларнинг янграгани кишида ғурур уйғотганини қайд этиб ўтдилар.

Президент томонидан илгари сурилган давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексни ишлаб чиқиш, Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги БМТ конвенциясини қабул қилиш, айни кунда глобал масштаб касб этган қашшоқликни тугатиш ва камбағалликка қарши курашишни БМТ Бош Ассамблеяси навбатдаги сессиясининг асосий мавзуларидан бири сифатида белгилаш ҳамда ушбу масалаларга бағишланган глобал саммитни ўтказиш бўйича таклифлари ўзининг аҳамияти билан инсоният ривожланишига улкан ҳисса қўшиши шубҳасиз.

Онлайн йиғилиш давомида Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясидаги нутқининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, ундан келиб чиқадиган университет стратегик мақсадларини белгилаб олиш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилиб, устувор вазифалар белгилаб олинди. Жумладан, Наманган, Жиззах, Бухоро вилоятларида жойлашган университетга бириктирилган техникумлар ҳамда ТДИУнинг Самарқанд филиалида илмий тадқиқот марказларини ташкил этиш зарурлиги қайд этилди. Бу марказларда профессор-ўқитувчилар, илмий изланувчилар ва талаба-ёшлар томонидан ҳудудларнинг салоҳиятидан келиб чиқиб, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичларига таъсир кўрсатувчи илмий асосланган лойиҳаларни ишлаб чиқадилар. Маҳаллий ҳокимият органлари ва инвесторларга тайёр ишлаб чиқаришга татбиқ этиш мумкин бўлган бизнес лойиҳалар тақдим этиш орқали аҳолининг бандлик даражасини ошириш, фаровон турмуш даражасини таъминлаш имкониятлари пайдо бўлади.

Izohlar
Izoh qoldirish
single.php