Хорижий университетлардан, Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижий университетлардан ва хусусий университетлардан ўқиши кўчирилиши рухсат этилган талабалар диққатига!

Ўқишини кўчириш бўйича имтиҳон топширганлар диққатига!

Ўтиш баллнинг энг пастки кўрсаткичи – 56,7.

56,6 балл олган талаба имтиҳондан ўтмаган ҳисобланади.

Ўқишни кўчириш бўйича супер-контракт мавжуд эмас.

2020 йил 18 сентябрь соат 10:00 дан бошлаб Тошкент давлат иқтисодиёт университети 1-биносининг 1-қаватдаги 1/131 ва 1/134 хоналарига келишингиз сўралади. Талабанинг шахсан ўзи келиши лозим.

Ўзингиз билан қуйидагиларни олиб келишингиз лозим:

1. Паспорт асли ва нусхаси (6 та нусха);

2. Расм 3,5 х 4,5 (8 дона);

3. Талабанинг хорижий университетда фанлардан ўзлаштирган баҳоларини акс эттирувчи академ маълумотнома ёки транскрипт;

4. Талабанинг transfer.edu.uz даги шахсий профилидан юклаб олинган ариза нусхаси.

5. Хорижда ўқиётган университетнинг аккредитациясини тасдиқловчи ҳужжати.

Ўқишни кўчириш, тиклаш бўйича доимий ва аниқ маълумотлар Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг қуйидаги расмий манбаларига жойлаштирилиб борилади:

https://t.me/tsuetransfer – ТДИУнинг ўқишни кўчириш ва тиклаш бўйича телеграм канали

https://t.me/tsueuzofficial – ТДИУнинг расмий телеграм канали

http://tsue.uz/ – ТДИУ нинг расмий веб-сайти.

P.S. Ўзбекистон Республикасидаги давлат олий таълим муассасаларининг турдош бўлмаган таълим йўналишларидан ўқишини кўчираётганлар натижалари ҳали эълон қилинмади. Фақатгина хорижий олий таълим муассасалари, Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижий олий таълим муассасалари ва хусусий олий таълим муассасаларидан кўчираётганларнинг натижаси эълон қилинди.

Izohlar
Izoh qoldirish
single.php