Тошкент давлат иқтисодиёт университетига  иккинчи олий таълим олиш учун ўқишга  ҳужжат топшириш истаги бўлган талабгорлар диққатига!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг  ikkinchitalim.edu.uz – онлайн платформаси ишга тушди. Сиз ушбу платформа орқали 2020 йилнинг 10 августидан 2020 йилнинг 31 августига қадар ҳужжатларингизни топширишингиз мумкин.

Тошкент давлат иқтисодиёт университетига  иккинчи олий таълим олиш бўйича ўқишга қабул қилиш тартиби ҳақида талабгорлардан тушган аризаларнинг таълим йўналишлари бўйича миқдори, университетнинг тегишли таълим йўналиши бўйича масофавий таълимни ташкил этиш учун профессор-ўқитувчилар салоҳиятидан  келиб чиқиб университет сайти орқали  қўшимча маълумот берилади.

Izohlar
Izoh qoldirish
single.php