2020-2021 ўқув йилида Тошкент давлат иқтисодиёт университетига ўқишга кириш учун ҳужжат топширган абитуриентлар диққатига!

Тошкент давлат иқтисодиёт университетига  бакалавриатнинг кундузи ва сиртқи таълим шакли бўйича тест синовлари 2020 йилнинг 2 сентябридан бошланишини маълум қиламиз.

Тест синовлари очиқ стадионларда ўтказилади. ТДИУга ҳужжат топширган барча абитуриентларга тест ўтказиладиган куни, вақти ва тест ўтказиладиган жойи (очиқ стадион жойлашган манзил) абитуриентнинг тест марказида ҳужжат топшириш вақтида платформага киритган мобил телефонига тест бошланишидан бир неча кун аввал хабар юборилади. Шу билан биргаликда абитуриентлардан платформага киритган мобил телефони рақамини иш ҳолатда бўлишини назорат қилишларингизни илтимос қиламиз!

Шунингдек, Сизнинг тест ўтказиладиган куни, вақти ва тест ўтказиладиган жойи (очиқ стадион жойлашган манзил) ҳақидаги маълумот яқин кунларда қўшимча равишда маълум қилинади!

Izohlar
Izoh qoldirish
single.php