БМТнинг Таракқиёт дастури кўмагида дунё даражасидаги аудит ва консалтинг компанияси ҳамкорлигида ТДИУда самарали, ҳисобдор ва шаффоф коррупцияни олдини олиш бошқарув тизимини ишлаб чиқади

Ушбу ташабусс Бирлашган миллатлар ташкилоти Таракқиёт дастури, Адлия вазирлиги ҳамда Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг ҳамкорликдаги “Ўзбекистонда самарали, ҳисобдор ва шаффоф бошқарув институтлари орқали коррупцияга қарши курашиш” лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.

Илғор халқаро тажрибага мос коррупцияга қарши стандартларни жорий қилиш бўйича лойиҳани БМТнинг Тараққиёт дастури ва КПМГ (Италия) ўртасидаги келишув доирасида дунёдаги тўртта энг катта аудит ва консалтинг компанияларидан бири бўлган КПМГ халқаро компанияси жалб қилинди.

Лойиҳага кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда ҳудудий ҳокимият бошқаруви органлари қатори Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ҳам ISO 37001 “Порахўрликка қарши менежмент тизимлари” (AntiBribery Management Systems) стандарти жорий этилади.

Икки кун давомида Тошкент давлат иқтисодиёт университетида КПМГ МДҲ консалтинг директорлари Ирина Бурдикова, Фаррух Абдуллаханов ҳамда катта менежери Алексей Парушин ва бошқа мутахасисилар иштирокида ойлайн мулоқот бўлиб ўтади.

Izohlar
Izoh qoldirish
single.php