ТДИУ базасида Электрон тижорат ва технологияларни бошқариш ҳамда Халқаро бизнес ва тадбиркорлик дастури асосида кадрлар тайёрланади

Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси маслаҳатчиси Али Эйюпкожа расмий ташриф билан Тошкент давлат иқтисодиёт университетига келди.

Университет ректори Қўнғиротбой Шарипов, Халқаро ҳамкорлик бўйича проректор Дилором Бегматова билан бўлиб ўтган мулоқот давомида Туркия Иқтисодиёт ва технологиялар университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига абитуриентлардан аризалар қабул қилиш, имтиҳон жараёнлари, 2020 йил 14 сентябрдан бошланадиган ўқиш даврининг ташкилий масалалари муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент давлат иқтисодиёт университети базасида нодавлат университет сифатида фаолият кўрсатадиган Туркия Иқтисодиёт ва технологиялар университетининг Тошкент шаҳридаги филиали ўз фаолиятини 2020 йил 14 сентябрда иккита электрон таълим: Электрон тижорат ва технологияларни бошқариш ҳамда Халқаро бизнес ва тадбиркорлик дастури билан бошлайди. Абитуриентлардан аризалар 2020 йил 09-30 июль кунлари давомида қабул қилинади. Кириш имтиҳони 2020 йил 15 августда бўлиб ўтади.

 

Izohlar
Izoh qoldirish
single.php