Таълим, фан, ишлаб чиқариш интеграцияси янги босқичга кўтарилади

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тармоқ бозорлари ва ишлаб чиқаришда меҳнат унумдорлиги тадқиқотлар маркази вакиллари билан ёш олимлар таълим олишини ривожлантириш ва уларни қўллаб-қувватлаш, таълим дастурлари, илмий тадқиқот ишлари ва инновацион фаолиятни такомиллаштиришга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Қўнғиротбой Шарипов, Ўқув ишлари бўйича проректор Мансур Эшов, Иқтисодиёт факультети декани Гулнора Абдураҳмонова иштирокидаги учрашувда таълим, фан, инновацион фаолият, меҳнат унумдорлигини ошириш, таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, янги тадқиқотларни тармоқ бозорларига татбиқ этиш ва замонавий юқори технологияли ишлаб чиқаришни ташкил этиш йўналишларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, музокаралар жараёнида томонлар ҳамкорликда маркетинг тадқиқотлари ўтказиш, илм-фанга асосланган ишлаб чиқариш ва инновацион инфратузилмани ривожлантириш бўйича ишга солинмаган салоҳиятдан фойдаланиш бўйича ҳамкорлик қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Учрашувда ҳамкорликдаги фаолиятни мувофиқлаштириш ва тизимлаштириш мақсадида алоҳида сайт яратиш ва бу платформада тадқиқотлар натижалари, бўш иш ўринлари, истиқболли бизнес лойиҳалар ҳақида маълумотлар базасини ташкил этиш таклиф этилди.

Якунда томонлар ўзаро келишув муморандумини имзолашга келишиб олдилар.

 

Izohlar
Izoh qoldirish
single.php