Дунё эътирофидаги олим билан учрашув

Бугун, 25 июнь куни дунёнинг 100 нафар энг яхши ёш иқтисодчиси рўйхатидан ўрин олган, Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетида фаолият олиб бораётган Рауф Салаходжаев билан учрашув бўлиб ўтди.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Қўнғиротбой Шарипов, Ўқув ишлари бўйича проректор Мансур Эшов билан бўлиб ўтган музокараларда кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, илмий тадқиқотларни янги босқичга кўтариш масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, ТДИУ ҳузурида тадқиқот институти ва бизнес мактаб ташкил этиш, иқтисодий таҳлил қила олиш кўникмаларига эга кадрлар тайёрлашда дунёнинг илғор тажрибаларидан самарали фойдаланиш масалалари юзасидан “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиб, уни амалга ошириш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Маълумот ўрнида. Рауф Салаходжаев Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти катта илмий ходими сифатида ўз илмий фаолиятини олиб бормоқда. Унинг илмий ишлари давлатларнинг иқтисодий ривожланишида интеллектуал капитал ва бозор институтларининг ролини тадқиқ қилишга бағишланган.

 

 

Izohlar
Izoh qoldirish
single.php