Саховат ва кўмак-халқимизнинг азалий миллий қадриятларидандир!

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1 май куни Сардоба сув омборидаги техноген ҳодиса оқибатида мазкур ҳудудда истиқомат қилган фуқаролар Сирдарё ва Жиззах вилоятиларининг турли аҳоли яшаш пунктларига эвакуация қилиниб, уларга зарур шарт-шароитларни яратиш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оши рилмоқда. Табиий офатдан жабр кўрганларга ҳар томонлама кўмак бериш жараёнида Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Қўнғиротбой Шарипов бошчилигидаги кўнгиллилардан иборат ишчи гуруҳи ҳам фаол иштирок этмоқда.

2020 йилнинг 2 май куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори, проректорлари, психолог мутахассиси ва педагог-ходимлар жамаоси Гулистон шаҳри 1-мактабига вақтинча жойлаштирилган 150 нафардан ортиқ аҳоли билан суҳбатлар ўтказди, уларни руҳий кайфиятини кўтариш мақсадида психологик ёрдам кўрсатди. Уларга дори-дармонлар ва кийим кечаклар шаклида хайриялар қилинди. Ҳозирги кунда бу каби хайрия тадбирларини янада кенгроқ шаклда амалга ошириш учун университетнинг кўнгилли ходимлари томонидан фаолият олиб борилмоқда.

Энг муҳими табиий офатдан жабр кўрганлар гарчи ўз уйлари, мол-мулкларидан қисман ажралган бўлсада муҳтарам Президентимиз шахсан ўзи бошчилигида табиий офат зарарларини бартараф этиш ва жабрларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатилаётганлигидан мамнун ва келажакка ишончи юқоридир!

 

 

Izohlar
Izoh qoldirish
single.php