YANGILIKLAR

Kun: 13.07.2020

Ушбу ташабусс Бирлашган миллатлар ташкилоти Таракқиёт дастури, Адлия вазирлиги ҳамда Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг ҳамкорликдаги “Ўзбекистонда самарали, ҳисобдор ва шаффоф бошқарув институтлари орқали коррупцияга қарши курашиш” лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.

Илғор халқаро тажрибага мос коррупцияга қарши стандартларни жорий қилиш бўйича лойиҳани БМТнинг Тараққиёт дастури ва КПМГ (Италия) ўртасидаги келишув доирасида дунёдаги тўртта энг катта аудит ва консалтинг компанияларидан бири бўлган КПМГ халқаро компанияси жалб қилинди.

Лойиҳага кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда ҳудудий ҳокимият бошқаруви органлари қатори Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ҳам ISO 37001 “Порахўрликка қарши менежмент тизимлари” (AntiBribery Management Systems) стандарти жорий этилади.

Икки кун давомида Тошкент давлат иқтисодиёт университетида КПМГ МДҲ консалтинг директорлари Ирина Бурдикова, Фаррух Абдуллаханов ҳамда катта менежери Алексей Парушин ва бошқа мутахасисилар иштирокида ойлайн мулоқот бўлиб ўтади.

Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси маслаҳатчиси Али Эйюпкожа расмий ташриф билан Тошкент давлат иқтисодиёт университетига келди.

Университет ректори Қўнғиротбой Шарипов, Халқаро ҳамкорлик бўйича проректор Дилором Бегматова билан бўлиб ўтган мулоқот давомида Туркия Иқтисодиёт ва технологиялар университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига абитуриентлардан аризалар қабул қилиш, имтиҳон жараёнлари, 2020 йил 14 сентябрдан бошланадиган ўқиш даврининг ташкилий масалалари муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент давлат иқтисодиёт университети базасида нодавлат университет сифатида фаолият кўрсатадиган Туркия Иқтисодиёт ва технологиялар университетининг Тошкент шаҳридаги филиали ўз фаолиятини 2020 йил 14 сентябрда иккита электрон таълим: Электрон тижорат ва технологияларни бошқариш ҳамда Халқаро бизнес ва тадбиркорлик дастури билан бошлайди. Абитуриентлардан аризалар 2020 йил 09-30 июль кунлари давомида қабул қилинади. Кириш имтиҳони 2020 йил 15 августда бўлиб ўтади.