YANGILIKLAR

Oy: Iyul 2020

Ўзбек илм-фани оғир жудоликка учради. Таниқли олим, кўп йиллар давомида Ўзбекистон банк соҳаси ривожига катта ҳисса қўшган етук мутахассис, иқтисодиёт фанлари доктори Ашур Қодиров 67 ёшида вафот этди.

Ашур Қодиров 1953 йилнинг 23 сентябрида Бухоро вилоятининг Ғиждувон шаҳрида туғилган. 1974 йил Тошкент халқ хўжалиги институти (ҳозирги Тошкент давлат иқтисодиёт университети)ни тамомлаган.

У Москва молия институтида фан номзоди даражасини қўлган киритган бўлган бўлса, докторлик диссертациясини Санкт-Петербург молия-иқтисодиёт университетида профессор В.С. Геращенко раҳбарлиги остида ҳимоя қилган.

Қодиров турли йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг “Пул муомаласи ва кредит” ҳамда “Халқаро валюта ва кредит муносабатлари” кафедраларида фаолият юритган.

Шунингдек, Ашур Қодиров 1996 йилдан 2006 йилга қадар Ўзбекистон Республикаси Марказий банк раиси ўринбосари, 2006-2017 йилларда “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки бошқарув раиси маслаҳатчиси лавозимларида ишлаган ва Ўзбекистон банк соҳаси ривожига катта ҳисса қўшган.

Ашур Қодиров умрининг сўнгги йилларини ёшларга таълим беришга бағишлаб, “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банкининг Ўқув маркази директори сифатида ҳам фаолият юритган ҳамда кўплаб шогирдларни етиштирган.

Қодиров шунингдек долзарб иқтисодий масалаларга бағишланган қатор илмий мақолалар муаллифи ҳамдир. Олимнинг охирги илмий ишлардан бири 2019 йилнинг июлида академик Ш.А. Аюпов билан ҳаммуаллифликда чоп этилган “Оила иқтисодини бошқариш орқали рақамли иқтисодиётга ўтиш” монографияси бўлди.

Профессор ўзи фаолият юритган барча жамоаларда нафақат профессионал жиҳатлари, балки инсоний фазилатлари билан ҳам катта ҳурматга сазовор бўлган.

Атоқли олим, меҳрибон устоз, заҳматкаш ва камтарин инсон Ашур Қодировнинг ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан давлат олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш ва тиклаш учун онлайн ариза юбориш ахборот тизими ишга туширилди.

Тизимга мана бу ҳавола орқали ўтинг: www.transfer.edu.uz

Диққат, тизим ҳозирча тест режимида. Тизим 15.00. дан бошлаб тўлақонли ишлайди.

 

Ушбу ташабусс Бирлашган миллатлар ташкилоти Таракқиёт дастури, Адлия вазирлиги ҳамда Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг ҳамкорликдаги “Ўзбекистонда самарали, ҳисобдор ва шаффоф бошқарув институтлари орқали коррупцияга қарши курашиш” лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.

Илғор халқаро тажрибага мос коррупцияга қарши стандартларни жорий қилиш бўйича лойиҳани БМТнинг Тараққиёт дастури ва КПМГ (Италия) ўртасидаги келишув доирасида дунёдаги тўртта энг катта аудит ва консалтинг компанияларидан бири бўлган КПМГ халқаро компанияси жалб қилинди.

Лойиҳага кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда ҳудудий ҳокимият бошқаруви органлари қатори Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ҳам ISO 37001 “Порахўрликка қарши менежмент тизимлари” (AntiBribery Management Systems) стандарти жорий этилади.

Икки кун давомида Тошкент давлат иқтисодиёт университетида КПМГ МДҲ консалтинг директорлари Ирина Бурдикова, Фаррух Абдуллаханов ҳамда катта менежери Алексей Парушин ва бошқа мутахасисилар иштирокида ойлайн мулоқот бўлиб ўтади.

Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси маслаҳатчиси Али Эйюпкожа расмий ташриф билан Тошкент давлат иқтисодиёт университетига келди.

Университет ректори Қўнғиротбой Шарипов, Халқаро ҳамкорлик бўйича проректор Дилором Бегматова билан бўлиб ўтган мулоқот давомида Туркия Иқтисодиёт ва технологиялар университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига абитуриентлардан аризалар қабул қилиш, имтиҳон жараёнлари, 2020 йил 14 сентябрдан бошланадиган ўқиш даврининг ташкилий масалалари муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент давлат иқтисодиёт университети базасида нодавлат университет сифатида фаолият кўрсатадиган Туркия Иқтисодиёт ва технологиялар университетининг Тошкент шаҳридаги филиали ўз фаолиятини 2020 йил 14 сентябрда иккита электрон таълим: Электрон тижорат ва технологияларни бошқариш ҳамда Халқаро бизнес ва тадбиркорлик дастури билан бошлайди. Абитуриентлардан аризалар 2020 йил 09-30 июль кунлари давомида қабул қилинади. Кириш имтиҳони 2020 йил 15 августда бўлиб ўтади.

 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг феврал ойида Туркияга ташрифи чоғида Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университети ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўртасида имзоланган ҳамкорлик шартномаси доирасида ташкил этилган нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчи Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университетининг Тошкент шаҳридаги филиали 2020-2021 ўқув йилида илк талабаларини қабул қилади.

Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университети базасида нодавлат университет сифатида фаолият кўрсатадиган Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университетининг Тошкент шаҳридаги филиали ўз фаолиятини 2020 йил 14 сентябрда иккита электрон таълим: Электрон тижорат ва технологияларни бошқариш ҳамда Халқаро бизнес ва тадбиркорлик дастури билан бошлайди.

Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университетининг Тошкент шаҳридаги филиали учун аризалар 2020 йил 09-30 июль кунлари давомида қабул қилинади. Кириш имтиҳони 2020 йил 15 августда бўлиб ўтади.

Ариза формасини бу ерда топишингиз мумкин. 👇

Барча саволлар боъйича tashkent@etu.edu.tr билан боғланинг.

www.etu.edu.tr/en/duyuru/tobb-etu-tashkent-welcomes-first-students-this-fall

Тошкент давлат иқтисодиёт университети мамлакатимизда кичик бизнес ва тадбиркорликка қулай муҳит яратиш борасида олиб борилаётган чора-тадбирларни ҳаётга изчил татбиқ этиш мақсадида Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш илмий кўмак маркази фаолиятини йўлга қўяди.
Марказ олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ёки иқтидорли ёшларнинг ғояларини ривожлантириш, бизнес режалар тузиш, уларни молиялаштириш манбалари билан таъминлаш, ҳужжат юритиш, солиқ идоралари билан ишлаш кўникмаларини ҳосил қилишга ёрдам қилади.

Мазкур марказ ҳозирги мураккаб шароитда ёшларнинг ўз-ўзини банд қилишга қаратилган ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган фаолият олиб боради. Бу жараёнга университетнинг малакали профессор-ўқитувчилари, амалиётчи мутахассислар ва ёш олимлар жалб қилинади. Улар томонидан илмий асосланган ва амалиётга реал татбиқ этиш мумкин бўлган ғоялар асосида бизнес режалар тузилади. Ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартап, ғоя ва лойиҳаларини амалга ошириш учун майдон ташкил этилади.

Махсус курсларда таҳсил олган тингловчилар ўз ғоялари асосида ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш, фаолиятга инвестицияларни жалб қилиш, ишлаб чиқарилган маҳсулотларни реализация қилиш бўйича кўмак олиш имкониятига эга бўлади. Бу мақсад учун Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамкорлари томонидан ажратиладиган молиявий ресурслар жалб қилинади.

Ўқув дастури назарий маърузалар, тажрибали тадбиркорлар ва бизнес мутахассисларининг семинарлари, шунингдек амалий топшириқлар, муваффақиятли фаолият юритаётган компанияларда амалиёт ўташни ўз ичига олади ва хизматлар бепул амалга оширилади.

Ўқув дастури қуйидагиларни ўз ичига олади:

· Бизнес ғоя ва унинг истиқболини баҳолаш;

· Бозор тадқиқотлари ва бизнес ғоянинг стратегияси;

· Ижодий тадбиркорлик ва инновацион дизайн;

· Инқирозларни бошқариш: самарали бошқарув воситалари;

· Хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқий жиҳатлари;

· Молиявий менежмент ва молиявий саводхонлик;

· Тадбиркорлик субъектларига солиқ солиш;

· Кадрлар билан таъминлаш;

· Қадоқлаш ва маркалаш. Маркетинг коммуникациялари;

· Қиймат таклифини яратиш.

Нафақат ёшлар, балки иштирок этиш ва янги мақсадларга эришишни истаган барча фуқаролар курсларда таълим олиши мумкин.

Лойиҳада иштирок этиш истагини билдирганлардан Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Бизнес ва логистика кафедраси, Илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими ва «Young Entrepreneurs Generator» бизнес инкубаторига мурожаат қилишлари сўралади.

Ўқув курси дастури

1-бўлим

1. Тадбиркорлик тушунчаси ва моҳияти. (турлари ва шакллари)

2. Бизнес фаолиятининг хуқуқий-меъёрий асослари. (рўйхатдан ўтиш тартиби, банкротлик ва фаолиятни тугатиш)

3. Бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда хориж тажрибаси. (замонавий бизнес турлари)

2-бўлим

1. Бозорни ўрганиш, тадқиқ (таҳлил) қилиш усуллари. (маркетинг тадқиқотлари)

2. Бизнес режа моҳияти ва тамойиллари. (бизнес-режасини тузиш тартиби)

3. Тадбиркорликнинг (бизнес) фаолиятида бошқарув сиёсати. (менежмент сабоқлари)

4. Кичик бизнесни молиялаштириш. (банк кредитини олиш тартиби, инвестицияларни жалб этиш ва суғурталаш тизими)

3-бўлим

1. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятида солиқ сиёсати

2. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятида логистик хизматлар кўрсатиш омиллари тавсифи

3. Кичик бизнес субъектлари ташқи иқтисодий фаолияти (экспорт-импорт) жараёнларида божхона расмийлаштируви тартиби

4-бўлим

Тингловчининг ўз бизнес лойиҳаси тақдимоти

Мурожаат учун телефонлар:

+998 71 239 29 57

+998 93 395 28 85

Расмий манбаларимиз:

Веб сайт: www.tsue.uz

Телеграм-канал: @tsueuzofficial

Фейсбук: facebook.com/tsue.uz

Фейсбук: facebook.com/groups/tsue.uz

Инстаграм: @tsue.uz_official

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 февралдаги 56-Ф-сонли фармойишига мувофиқ Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Германиянинг IAMO институти билан ҳамкорликда 2020 йил 15-17 сентябрь кунлари “Марказий Осиёда соғлом иқтисодий ўсишни таъминлаш учун қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш ва ҳудудий ҳамкорлик” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияни ўтказиш режалаштирилмоқда.

📑 КОНФЕРЕНЦИЯ СЕКЦИЯЛАРИ:

✅ COVID-19 пандемияси шароитида аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш.

✅ Қулай агробизнес муҳитини шакллантириш ва қўшилган қиймат занжирини яратиш омиллари.

✅ Тармоқни қўллаб-қувватлаш: давлат харажатларини оптималлаштириш ва инвестициявий жозибадорликни ошириш йўллари.

✅ Қишлоқ хўжалигида таълим – илм-фан – ишлаб чиқариш интеграцияси ва халқаро майдонда юз бераётган янги тенденциялар.

✅ Қишлоқ хўжалигида рақамли технологиялар ва ишлаб чиқариш омилларидан самарали фойдаланиш йўллари.

 

Qo‘shma ta’lim dasturi ustunliklari

Qo’shma ta’lim dasturida tahsil olib ikkila universitetning ta’lim dasturini o’qish va ham mahalliy ham xorijiy universitetning diplomini olish mumkin, ya’ni ikkita diplom beriladi.

– Qo’shma dastur (ikkita diplom)  – Yevropa Ittifoqining sifatli ta’limi. – Xorijiy va mahalliy ilg’or o’qituvchilar.

– 60 ECTS va 180 ECTS kredit modul tizimi – Xalqaro tashkilotlarda malakaviy amaliyot o’tash.

– Talaba almashuv dasturlari.

 

Бугун, Тошкент давлат иқтисодиёт университети проректорлари, факультет деканлари, бўлим бошлиқлари, кафедра мудирлари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Кун тартибидан ўрин олган “Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан Тошкент давлат иқтисодиёт университетини ички ва ташқи баҳолашдан ўтказиш тўғрисида”ги масала юзасидан Таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи Норбой Каримов маълумот берди.

Таълим йўналишларининг ўқув жараёни меъёрий ҳужжатлари ҳамда ўқитиладиган фанларнинг ўқув адабиётлари, дарслик ва ўқув қўлланмалар билан таъминланганлиги, профессор-ўқитувчиларнинг охирги тўлиқ икки ўқув йилида чоп этган дарслик, ўқув қўлланмалари ва икки календарь йилда нашр этилган монографиялари рўйхати, кафедраларнинг илмий-педагогик салоҳияти бўлиб ўтадиган аттестация-акредитация жараёнларига қай даражада тайёр эканлиги танқидий таҳлил қилинди.

Шундан сўнг, Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Садриддин Худойқулов 2020/2021 ўқув йили учун бўлиб ўтаётган қабул жараёнлари ҳақида йиғилганларга маълумот бериб ўтди.

Университет ректори Қўнғиротбой Шарипов кун тартибидан ўрин олган масалалар юзасидан фикр билдириб, амалга оширилаётган ишлар ва кўрилаётган чора-тадбирларнинг изчиллигини таъминлаш борасида сўз юритди.

— “Албатта, бугун олдимизда долзарб ва ўз ечимини кутаётган масалалар талайгина, уларнинг ижроси олдимизга қўйган олий мақсадимиз — дунё тан оладиган малакали кадрлар тайёрлаш борасидаги интилишларимизни рўёбга чиқаришини бир зум ҳам ёддан чиқармаслигимиз керак, дейди университет ректори. Аввало, таълим даргоҳимизда бошланган шаффоф ва адолатли таълим тизимини қатъият билан амалга оширишда бирдамлик намоён этишимиз зарур. Шу маънода, ҳозирги кунда яратилаётган яхлит платформа асосида ўқув жараёнларини ташкил этиш ҳамда педагоглар ва талабаларнинг ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш кўрсаткичларини оширишга алоҳида эътибор қаратишимиз лозим.”

Йиғилиш сўнгида кўриб чиқилган масалалар юзасидан мутасадди ходимларга тегишли вазифалар белгилаб берилди. Содир бўлиши мумкин бўлган коррупцион ҳолатларни ўз вақтида аниқлаш, олдини олиш ва унга қариши курашишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

 

С.Ю. Витте номидаги Москва университети негизида “МЕНЕЖМЕНТДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ: БОШҚАРУВ ВА  ИЖТИМОИЙ  ЖИҲАТЛАРИ” халқаро илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Конференция замонавий жамиятни ривожланишида рақамлаштириш, глобаллашув ва бошқа  тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда, ташкилот ва корхоналарни бошкариш назарияси ва амалиётини ривожлантириш натижаларини баҳолашга бағишланган бўлиб, ҳамда ижтимоий–иқтисодий тизимларни  ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилашга қаратилган эди.    

Конференцияда Россия, Ўзбекистон, Беларусь, Арманистон, Франция ва бошқа давлатлардан 75 нафар иштирокчи қатнашдилар.

Ялпи мажлисда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари кафедраси мудири И. Жуковская ва ушбу кафедранинг доценти Ш. Хашимходжаев маъруза қилдилар.  

Секциялар ишида Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари кафедраси таянч докторантлари Ш.Ш. Садыков ва Н.А.Рихсибоевлар катнашдилар.

Конференция якунида иштирокчилар томонидан хорижий университетларнинг  С.Ю. Витте номидаги Москва университети билан келажак ҳамкорлиги ҳақида истиқболли таклифлар киритилди.  Конференция иштирокчилари шу каби ихтисослашган конференцияларни мунтазам ўтказиш зарурияти ҳақида алоҳида тўхталиб ўтдилар.