YANGILIKLAR

Oy: May 2020

Жорий йил 27 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика Олий таълим Кенгаши ҳамда Россия Федерацияси фан ва таълим вазирлиги, Россия ректорлар Кенгаши ва М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети ташаббуси билан «Ўзбекистон ва Россия етакчи олий таълим муассасалари ректорларининг Худудлараро онлайн конференцияси» ўтказилди.

Конференция ишида икки мамлакат олий таълим тизими раҳбарлари ҳамда Ўзбекистон ва Россиянинг 120 дан ортиқ нуфузли олий таълим муассасалари ректорлари иштирок этди. Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор АБДУВАХИТОВ, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Беҳзод МУСАЕВ,  Россия Федерацияси Президенти Администрацияси бошқармаси бошлиғи Владимир ЧЕРНОВ, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон МАЖИДОВ, Россия Федерацияси фан ва олий таълим вазири Валерий ФАЛЬКОВ кириш сўзлари билан анжуман қатнашчиларига мурожаат қилдилар. Ўзбекистон Республика олий таълим кенгаши раиси, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори проф. Ў.УМУРЗАКОВ ва Россия ректорлар кенгаши раиси, М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети ректори В.САДОВНИЧИЙ ялпи мажлисда маъруза билан чиқиш қилдилар.

            Икки мамлакат ўртасида ўсиб бораётган савдо-иқтисодий, сиёсий ва маданий алоқалар, олий таълим соҳасига мамлакатлари раҳбарлари даражасида қаратилаётган алоҳида эътибор туфайли бу борада янги истиқболли йўналишлар кашф қилинмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 2018 йил октябрь ойида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга қилган расмий ташрифи доирасида ўтказилган биринчи Ўзбекистон-Россия таълим форумида 114 тадан ортиқ олий таълим муассасалариаро шартномалар имзоланган эди.

Эришилган келишувлар асосида сўнгги йилларда янада кенгайган ўзаро ҳамкорлик алоқлари натижасида Ўзбекистоннинг 34 та, Россиянинг 48 та олий таълим муассасалари иштирокидаги қўшма дастурлар асосида 3500 нафардан ортиқ талабалар таҳсил олмоқда.  400 мингдан ортиқ ўзбекистонлик ёшлар Россия олий таълим муассасаларида бакалавриатура, магистратура ва аспирантурада ўқиб, 300 нафардан ортиқ профессор-ўқитувчи илмий стажировкаларни ўтади. Ўзбекистонда очилган Россиянинг етакчи олий таълим муассасалари филиаллари сони 10 тага етди, қўшма илмий лойиҳалар сони ва кўлами сезиларли даражада ўсди.

Мазкур конференция, 2020 йилда Москва шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Ўзбекистон ва Россия Президентлари саммити дастурига киритилган Ўзбекистон-Россия иккинчи таълим форумига тайёргарликнинг муҳим босқичи бўлиб хизмат қилади. Тадбир доирасида олий таълим ва илмий соҳалардаги икки томонлама келишувлар амалга оширилишининг дастлабки натижалари ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Конференция давомида Ўзбекистон ҳамда Россия вазирлик ва идоралари томонидан Тошкентда A.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети филиали, Н.И.Пирогов номидаги Россия Миллий илмий-тадқиқот тиббиёт университети филиали, Санкт-Петербург кончилик университетининг Бошланғич муҳандислик тайёргарлиги маркази ва Тошкентдаги Санкт-Петербург давлат университети филиалини, шунингдек «Станкин» номидаги Москва давлат технологиялар университетининг Тошкент давлат техника университети, Самарқанд давлат университети, Навоий давлат кончилик институти ва Бухоро муҳандислик-технология институти билан ҳамкорликда Россия-Ўзбекистон илмий-технологик ўқув марказини ташкил этиш ташаббуслари илгари сурилди.

Анжуман дастури доирасида Россия ва Ўзбекистон олий таълим муассасалари ректорлари ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари юзасидан очиқ мулоқот жараёнида ўзаро фикр алмашдилар.

Конференция якунида икки мамлакат ўртасида илмий соҳадаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва натижадорлигини оширишга қаратилган қатор шартномалар имзоланди, бу борадаги истиқболдаги вазифалар белгиланди.

 

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик, миллий, диний ва сиёсий бағрикенгликни янада ривожлантиришнинг ижтимоий, фалсафий масалалари” мавзусида республика миқёсидаги онлайн илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Zoom платформаси ёрдамида масофадан ўтказилган анжуманда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Ёшлар иттифоқи фаоллари, ННТ, миллий маданий марказлар вакиллари, Ўзбекистон, Россия,  Канада, Қозоғистон, Қирғизистон олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, докторантлар иштирок этди.

Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеясининг 2018 йил 12 декабрдаги ялпи сессиясида қабул қилинган “Маърифат ва диний бағрикенглик” махсус резолюцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 майдаги “Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони, 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “2020 йил – Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалар муҳокама қилинди.

Конференцияни Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори, профессор Қ. Шарипов кириш сўзи билан очиб, анжуман иштирокчиларини табриклади. У ўз сўзида бағрикенглик ўзбек халқи маънавияти ва маданиятининг ажралмас қисми ҳисобланишини таъкидлаб, юртимизда нафақат ижтимоий-иқтисодий, сиёсий соҳалар, балки заминимизда истиқомат қилиб келаётган турли миллат ва элатлар ўртасида дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаш, диний бағрикенглик тамойилларини қарор топтиришга қаратилган ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, бугунги кунда Ўзбекистонда 16 диний конфессияга мансуб 2 минг 250 га яқин ташкилот фаолият юритмоқда. Диний таълимга ихтисослашган таълим муассасалари, жумладан, Тошкент халқаро ислом акдемияси, мадрасалар, ислом ўрта махсус таълим даргоҳлари, христиан семинарияларида диний соҳада етук мутахассислар тайёрланади. Бугун юртимизда 141 та миллий-маданий марказ мавжуд. Уларда турли миллат ва элат вакиллари ўз она тили, миллий қадриятлари, тарихи, маданиятини ўрганиш, уларни ёшларга етказиш, миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик ғояларини илгари суриш борасида кенг кўламли ишларни амалга ошириб келмоқда.

Конференцияда Ўзбекистонда турли миллат ва элатлар, диний конфессиялар вакиллари ўртасидаги аҳил-иноқлик, ҳамжиҳатликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, тинчлик-осойишталик, барқарорликни сақлаш йўлида олиб борилаётган оқилона ислоҳотлар, амалий чора-тадбирлар ҳақида сўз юритилди. Анжуманда сўзга чиққан, “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий кенгаши раиси Н.Умаров, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва xорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси. Р.Қурбанов, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари М.Қуронов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, М. Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳ. Ишматбеков, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қ.Жўраев, ТДИУ профессори И. Саифназаров ва бошқалар Ўзбекистон заминида турли халқлар меҳр-оқибат, қардошлик тамойиллари асосида тинч-тотув яшаб келаётгани, бугунги кунда бағрикенгликнинг буюк тарихий анъаналарига монанд 130 дан ортиқ миллат ҳамда элат вакилларининг виждон ва эътиқод эркинлиги кафолатланганини таъкидлади. Шунингдек, конференциядаги бошқа маърузаларда ҳам юртимиздаги виждон эркинлигининг таъминлангани ҳамда динлараро ва миллатлараро тотувлик, ўзаро ҳамжиҳатлик ҳамда тинчлик ва осойишталикнинг гарови айнан ана шу тамойилларга бевосита боғлиқлиги таъкидлаб ўтилди. Конференцияда иштирок этган Доғистон давлат университети кафедра мудири (Россия), фалсафа фанлари доктори, профессор М.Билалов,  Ал-Фаробий номидаги Қозоқ миллий унверситети илмий тадқиқот маркази директори, фалсафа фанлари доктори, профессор Б.Мейрбаев, Қозоғистон ФА Фалсафа институти профессори, фалсафа фанлари доктори Аяжан Сагикызи, Чеченистон Республикаси ФА академиги, М.Д. Миллионщиков номидаги Грозний давлат нефт-техника университети фалсафа кафедраси мудири, фалсафа фанлари доктори, профессор В.Акаев(Россия), British Columbia университети (Канада)  профессори ассистенти  Дилсора Комил-Бурлей ва бошқалар Ўзбекистонда турли миллат ва элатлар, диний конфессиялар вакиллари ўртасидаги аҳил-иноқлик, ҳамжиҳатликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, тинчлик-осойишталик, барқарорликни сақлаш йўлида олиб борилаётган оқилона ислоҳотларни, Ўзбекистон ана шу улуғ қадриятни асрлар оша асраб-авайлаб, амалда қўллаб келаётганлигини эътироф этишди.

Масофавий анжуман доирасида Ўзбекистонда миллатлараро ва конфессиялараро тотувлик, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича яхлит тизимни ривожлантириш ҳамда “Маҳалла ва оила” институтини такомиллаштириш, ёшлар дунёқарашида толерантликни шакллантиришнинг ўзига хослиги, замонавий оилани мустаҳкамлаш омилларига доир ўттизга яқин мақолалар тақдимоти бўлиб ўтди.

 

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлган, меҳнат бозори талабларига жавоб бера оладиган, иқтисодиётнинг турли соҳа ва тармоқлари учун замонавий билим ва кўникмаларга эга салоҳиятли олий маълумотли кадрлар тайёрлаш борасида чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, бугунги жадал ривожланаётган иқтисодиётнинг турли тармоқлари учун мос янги таълим йўналишлари ҳамда мутахассисликлар ташкил этилмоқда.

Ҳозирги кунда университетда таҳсил олаётган талабаларнинг малакали мутахассис сифатида камол топишларини таъминлаш мақсадида профессор-ўқитувчилар таркибини малакали педагоглар билан тўлдиришга эҳтиёж мавжуд.

Янги вазифалардан келиб чиқиб, Тошкент давлат иқтисодиёт университети  кафедра мудири, профессор, доцент, катта ўқитувчи, ассистент, ўқитувчи лавозимларига юқори малакага эга мутахассисларни ишга қабул қилиш учун танлов эълон қилади.

Танловда илмий даража ва унвонга эга, замонавий педагогик ва ахборот технологияларини яхши ўзлаштирган ҳамда чет тилларни мукаммал билган номзодлар устуворликка эга бўлади.

 

Қуйидаги лавозимларга танлов эълон қилинади:

 

Кафедра мудирлари: Молия, Солиқлар ва суғурта иши, Иқтисодий хавфсизлик, Корпоратив бошқарув, Инглиз тили, Жисмоний маданият ва спорт

Профессорлар: Бухгалтерия ҳисоби, Солиқлар ва суғурта иши

Доцентлар: Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, Тармоқлар иқтисодиёти, Бухгалтерия ҳисоби, Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари, Жаҳон иқтисодиёти, Корпоратив бошқарув, Банк иши ва инвестициялар

Катта ўқитувчилар: Фундаментал иқтисодиёт, Молиявий таҳлил ва аудит, Молия, Солиқлар ва суғурта иши, Статистика, Иқтисодиётда математик методлар, Инновацион таълим, Иқтисодий хавфсизлик, Жаҳон иқтисодиёти, Корпоратив бошқарув, Банк иши ва инвестициялар, Бизнес бошқаруви ва логистика, Инглиз тили, Ўзбек тили ва адабиёти, Менежмент

Ассистентлар: Фундаментал иқтисодиёт, Инсон ресурсларини бошқариш, Молиявий таҳлил ва аудит, Молия, Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари, Иқтисодиётда математик методлар, Иқтисодий хавфсизлик, Жаҳон иқтисодиёти, Корпоратив бошқарув, Банк иши ва инвестициялар, Туризм ва сервис, Маркетинг

Ўқитувчи: Инглиз тили

ТАНЛОВДА ҚАТНАШИШ УЧУН ҚУЙИДАГИ ҲУЖЖАТЛАР ТАҚДИМ ЭТИЛИШИ ЛОЗИМ:

 Ректор номига ариза;

Ходимларни ҳисобга олиш бўйича шахсий варақа;

Олий маълумоти, илмий даражаси, илмий унвони ҳақидаги аттестат нусхалари;

Илмий ишлари рўйхати;

Малака оширганлиги ҳамда қайта тайёрловдан ўтганлиги ҳақидаги дипломлар ва сертификатлар;

Охирги 5 йилда амалга оширган педагогик фаолияти ҳақида ҳисобот;

Давлат тест маркази томонидан бериладиган чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги сертификат (CEFR) ёки халқаро сертификат (IELTS) нусхалари (мавжуд бўлса).

Аризалар қабул қилиш муддати – эълон чоп этилган кундан бошлаб
1 ой.

Манзил: 100003, Тошкент шаҳри Ислом Каримов кўчаси, 49.

Батафсил маълумот учун қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилиш мумкин: (71) 239-01-08

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Талабаларнинг энг яхши инновацион тадбиркорлик лойиҳалари” стартап-лойиҳалари танловида аниқланган ғолиблар 

РЎЙХАТИ

 

Ф.И.О Факультети ва гуруҳи Стартап лойиҳалар номи Лойиҳанинг қисқача мазмуни
1-ўрин ғолиблари
1.  

Абдуллаев Азамат

Корпоратив бошқарув

4-курс,

МНП-91

National Dome house” biznesloyihasi  

Арзон ва сифатли уйларни қуриш

2. Каххарова Мадина  

Корпоратив бошқарув

3-курс, МО-02

Avicenna

iOctoedu

 

Тиббиёт соҳасидаги жараёнларни автоматлаштирадиган ва доктор-бемор алоқасини инновацион тарзда йўлга қўядиган платформа мобил иловасини яратиш
3.  

Фозилжонов Иброҳим

 

Мугистратура бўлими 1 курс

«SMART-FAST SERVICE»аҳолигахизмат кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш  

Аҳоли учун янги инновацион хизматлар кўрсатиш

4. Эшмаматова Мадина Бухгалтерия ҳисоби

2-курс, БР-25

Ecopybook

 

Мактаб, колледж ва ОТМ учун электрон дафтаряратишдастуриниишлабчиқиш
5.       Шарипбоева Лайло  

Иқтисодиёт

2-курс, MI-75

“Surpa (supra) komplekti”nitikishnitashkilto`g`risidagibiznesreja Янги текстил маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва “Ўзбек бренди”ни яратиш
2-ўрин ғолиблари
1 Турдибоев Шахзод Корпоратив бошқарув

2-курс, МО-75

Онлайн таълим: таълим тизимининг янги босқичи Таълим тизимида онлайн дарсларни ташкил қилиш
2 Холиқназаров Озоджон Бухгалтерия ҳисоби

1-курс, СС-11

Парадокс: онлайн школа для подготовки абитуриентов Создание онлайн школы на основе разработки электронной онлайн платформы
3  

 

Дмитрий Черниенко

 

Туризм

3-курс, ТУ-01

ПовышениеэкономическогопотенциалаУзбекистанапослевсемирнойпандемии COVID-19  

Оказание новых услуг в сфере туризма и маркетинга а также повышение экономики страны

4 Cатторов Мироншох Иқтисодиёт

3-курс, ЭК-63

Кўп тармоқли хизмат кўрсатиш комплексини ташкил этиш Кўп тармоқли хизмат кўрсатиш ташкил этиш
5 Сайёров Камрон Корпоратив бошқарув

1-курс, КБ-51

E-client. Onlaynplatforma Платформа яратиш ва хизматлар курсатиш
3-ўрин ғолиблари
1 Маматқулов Хумоюн Туризм

3-курс

TU-62

Ekoturizmda- tender

 

Экотуризмда турпакетларни тендер орқали реализация қилиш
2  

Кимсанбоев Мухаммадзоир

 

Иқтисодиёт факультети

2-курс,

ИХ-75

 

Homeservice

Шаҳарда яшовчи аҳоли, оила ва хонадонлар учун арзон ва қулай хизматлар кўрсатишни ташкил этиш
3 Мамасаидов Бекзод Туризм

2-курс,     ТУ-26

“Exchange currency” bubiznes loyiha Хизмат курсатиш
4 Абдурахмонов Дониёр Туризм

2-курс,

ТЛ-75

Агро-бизнес ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун инновацион IT-лойиха Платформа яратиш ва хизматлар курсатиш
5 Марғилонов Мирахрор Корпоратив бошқарув факультети,4-курс, МНП-91 Easy Market лойиҳаси Қулай етказиб бериш хизматларини кўрсатиш

Тошкент давлат иқтисодиёт университети меҳнат жамоаси, профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари Сардоба сув омбори тошқинидан жабр кўрган фуқаролар ҳолидан хабар олишда давом этаяпти. Навбатдаги ташриф Гагарин шаҳарчасининг Ғалаба маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 13-сонли мактабгача таълим муассасасига уюштирилди. Бу ерда 68 нафар фуқаро вақтинча жойлаштирилган бўлиб, уларнинг энг ёши улуғи 72 ни қарши олган бўлса, энг кичиги 2019 йилда таваллуд топган. Университет ректори Қўнғиротбой Шарипов, Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Садриддин Худойқулов, Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раҳбари Дилобар Рўзиева бошчилигидаги кўнгилли гуруҳ, уларга 21 турдаги бирламчи зарур маҳсулотларни етказиб бердилар.

Ташриф давомида ишчи гуруҳ аъзолари томонидан мазкур муассасага жойлаштирилган фуқароларнинг энг бирламчи эҳтиёжлари учун зарур маҳсулотлар банки шакллантирилди. Шунингдек, психологик суҳбатлар  ўтказилиб, уларнинг руҳий ҳолати ўрганилди ва зарур тавсиялар берилди. Ўрганишлар кўрсатдики, фуқаролар иш фаолиятини давом эттириш, ишсизлик ҳолатидан чиқиш, томорқадаги экинлари ташвиши ва уйида қолган маиший техника воситалари хавотири билан кўпроқ ўйланмоқда.

Фуқароларга давлат органлари, маҳаллий ҳокимият ва ҳомийлар томонидан барча қулайликлар яратиб берилаяпти. Бундай кўмак ва эътибордан шод бўлган ҳолда бошларига тушган ташвишни унутмоқдалар. Мирзачўл туман кўп тармоқли поликлиникаси томонидан 2 нафар тиббиёт ходими бириктирилган.

— Мазкур масканга келтирилган фуқаролар орасида бевосита фавқулодда вазият вақтида жабрланганлар мавжуд эмас, дейди Мирзачўл туман кўп тармоқли поликлиникаси ҳамшираси Жамила Йўлдошева.  —Мурожаатлар қон босими ошиши, бош, кўз, қулоқ оғриғи шикояти билан бўляпти. Умуман олганда уларнинг аҳволи қониқарли.

Ташриф сўнгида Тошкент давлат иқтисодиёт университети вакиллари оилалар кесимида зарурий маҳсулотларга бўлган эҳтиёжлар рўйхатини шакллантирдилар. Зарурий маҳсулотларни тез фурсатда етказиб бериш чора-тадбирлари белгиланди.

 

 

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1 май куни Сардоба сув омборидаги техноген ҳодиса оқибатида мазкур ҳудудда истиқомат қилган фуқаролар Сирдарё ва Жиззах вилоятиларининг турли аҳоли яшаш пунктларига эвакуация қилиниб, уларга зарур шарт-шароитларни яратиш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оши рилмоқда. Табиий офатдан жабр кўрганларга ҳар томонлама кўмак бериш жараёнида Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Қўнғиротбой Шарипов бошчилигидаги кўнгиллилардан иборат ишчи гуруҳи ҳам фаол иштирок этмоқда.

2020 йилнинг 2 май куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори, проректорлари, психолог мутахассиси ва педагог-ходимлар жамаоси Гулистон шаҳри 1-мактабига вақтинча жойлаштирилган 150 нафардан ортиқ аҳоли билан суҳбатлар ўтказди, уларни руҳий кайфиятини кўтариш мақсадида психологик ёрдам кўрсатди. Уларга дори-дармонлар ва кийим кечаклар шаклида хайриялар қилинди. Ҳозирги кунда бу каби хайрия тадбирларини янада кенгроқ шаклда амалга ошириш учун университетнинг кўнгилли ходимлари томонидан фаолият олиб борилмоқда.

Энг муҳими табиий офатдан жабр кўрганлар гарчи ўз уйлари, мол-мулкларидан қисман ажралган бўлсада муҳтарам Президентимиз шахсан ўзи бошчилигида табиий офат зарарларини бартараф этиш ва жабрларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатилаётганлигидан мамнун ва келажакка ишончи юқоридир!

 

 

Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабалари ўртасида жорий йил 6-20 апрель кунлари ўтказилган танловнинг “БИРМИЗ: уйда қолиб коронавирусни енгамиз!” йўналишида совриндорлар аниқланди.

“Энг яхши уй шароитидаги ролик” ва “Энг яхши фотосуратлар жамланмаси” номинацияларига белгиланган талабларга (Бунда коронавирусга қарши курашиш бўйича дунёда ва Ўзбекистонда амалга оширилаётган чора-тадбирлар; уйда қолишга, бирлик ва аҳилликка ҳамда уйда бўш вақтни мақсадли, самарали ўтказишга йўналтирилган ғоялар экс эттириш) алоҳида эътибор қаратган ҳолда видео ролик ва фотожамланма (фотоальбом) тайёрлаб тақдим этилиши керак эди.

Ушбу танлов ғолиблари иккита номинация бўйича жами: 5 та 1-ўрин, 5 та 2-ўрин, 5  та 3-ўрин белгиланган. Шундан, “Энг яхши уй шароитидаги ролик” номинацияси учун 4 та 1-ўрин, 4 та 2-ўрин, 4 та 3-ўрин ва “Энг яхши фотосуратлар жамланмаси” номинацияси учун эса: 1 та 1-ўрин, 1 та 2-ўрин, 1 та 3-ўринлар белгиланган.

“Энг яхши уй шароитидаги ролик” номинацияси бўйича тайёрланган 115та видео роликлар қабул қилинди ва Ҳакамлар ҳайъати томонидан иштирокчиларнинг ишланмалари қуйидагича баҳоланди:

I-ЎРИН:

1. Миродилова Дилноза – Иқтисодиёт факультети 1-курс талабаси.

2. Камолова Мадина – Рақамли иқтисодиёт факультети 2-курс талабаси.

3. Ўроқова Дилдора – Иқтисодиёт факультети 1-курс талабаси.

4. Аҳмедов Бунёд – Рақамли иқтисодиёт факультети 2-курс талабаси.

II-ЎРИН:

1. Баходиров Абдулазиз – Иқтисодиёт факультети 1-курс талабаси.

2. Шеримбетов Мўминбой – Корпоратив бошқарув факультети 2-курс талабаси.

3. Собитов Шавкат – Бухгалтерия ҳисоби ва аудит факультети 3-курс талабаси.

4. Бегалова Дурдона – Бухгалтерия ҳисоби ва аудит факультети 2-курс талабаси.

III-ЎРИН:

1. Ахатов Жаҳонгир – Халқаро туризм факультети 1-курс талабаси.

2. Турдибоев Шахзод – Корпоратив бошқарув факультети 2-курс талабаси.

3. Обидов Нодирбек – Корпоратив бошқарув факультети 2-курс талабаси.

4. Рахмутуллаев Камронбек – Корпоратив бошқарув факультети талабаси.

“Энг яхши фотосуратлар жамланмаси” номинацияси бўйича тайёрланган 8та фотожамланма (фотоальбом) қабул қилиниб, Ҳакамлар ҳайъати томонидан иштирокчиларнинг ишланмалари қуйидагича баҳоланди:

I-ЎРИН:

Ражабов Бунёд – Иқтисодиёт факультети 3-курс талабаси.

II-ЎРИН:
Дониев Меҳрож – Корпоратив бошқарув факультети 3-курс талабаси.

III-ЎРИН:
Эгамбердиев Элёржон – Корпоратив бошқарув факультети 3-курс талабаси.

Хабарингиз бор, Республикамизда коронавирус пандемияси шароитида талабаларнинг таътили вақтида уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишни рағбатлантириш мақсадида Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабалари ўртасида жорий йил 6-20 апрель кунлари қуйидаги рукнда танлов эълон қилинди:

1-танлов: “Коронавирус пандемияси натижасида вужудга келадиган глобал инқироз ҳолатларининг республика иқтисодиётига салбий таъсирини юмшатиш” мавзусидаги “Энг яхши мақола”. Ушбу танловга кўра, 5та 1-ўрин, 5та 2-ўрин, 5та 3-ўрин ғолиблари аниқланиши керак. Танлов бўйича талабалар томонидан ёзилган 58та мақола қабул қилинди ва Ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб, қуйидагилар ғолиб деб топилди.

 

I-ЎРИН:
1. Авазов Нуриддин – Иқтисодиёт факультети 2-курс талабаси.

2. Зиёдуллаев Наврўзбек – Бухгалтерия ҳисоби ва аудит факультети 1-курс талабаси.

3. Остонов Мехриддин – Магистратура бўлими 1-курс магистранти.

4. Усмонов Бунёд – Магистратура бўлими 1-курс магистранти.

5. Турсинбоев Азизбек – Магистратура бўлими 1-курс магистранти.

 

II-ЎРИН:
1. Ғофуржонов Азизбек – Бухгалтерия ҳисоби ва аудит факультети 2-курс талабаси.

2. Самандаров Зухриддин – Магистратура бўлими 1-курс магистранти

3. Набиев Нематулло – Рақамли иқтисодиёт факультети 1-курс талабаси.

4. Халилов Абдуқодир – Корпоратив бошқарув факультети 2-курс талабаси.

5. Бадриддинова Лола – Иқтисодиёт факультети 1-курс талабаси.

 

III-ЎРИН:
1. Алимов Абдуқодир – Корпоратив бошқарув факультети 3-курс талабаси.

2. Ғозиева Заринабону – Иқтисодиёт факультети 1-курс талабаси.

3. Сатторов Мироншоҳ – Иқтисодиёт факультети 3-курс талабаси.

4. Муродов Саидислом – Бухгалтерия ҳисоби ва аудит факультети 2-курс талабаси.

5. Абдуманобов Иброҳимжон – Иқтисодиёт факультети 3-курс талабаси.

 

Барча ғолибларни самимий муборакбод этамиз.